Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2435 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Юнусов 70 ёшда ёки «Пахтакор»ни эслаб

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Пахтакор» тарихида кучли футболчилар кўп бўлган. Эски «Пахтакор»ни ҳаммамиз қўмсаб ёдга оламиз. Равшан Юнусов мана шундай футболчилар сирасига киради. Келаётган ҳафтада 70 ёшли юбилейини нишонлайдиган фахрий футболчи билан суҳбатда бўлдик...

ЎЗИ ҲАҚИДА

- Футболга 1955 йилда кириб келганман. Тошкентда, эски шаҳарда «Спартак» номли стадион бўларди. Нафақат футбол, балки ҳаёт сирларини ҳам илк марта шу ерда ўрганганман. Биринчи устозим - Маъруф Акбаров. Бу инсон бизга чин маънода мураббий бўлган. Футболни ҳам ўргатган, ҳаётни ҳам...

Мен билан бир жамоада Аҳрол Иноятов, Тўлаган Исоқов ва Низом Зокировлар бор эди. Ҳаммамиз биргаликда футбол билан шуғулланишни бошлаганмиз. «Спартак» анча обрўли жамоа эди, бу ердан Ҳамид Раҳматуллаев, Риват Зокиров, Мақсуд Шарипов ва Биродар Абдураимов каби номдор футболчилар етишиб чиққан. Эски авлод вакиллари бу футболчиларнинг ўйинини жуда яхши эслайдилар.

«Спартак»да футболчи сифатида вояга етдим. Биз шаҳар биринчилигида иштирок этардик. Ўйинлар жуда қизиқарли кечарди. У вақтларда Тошкентда 5-6та стадион бор эди. Ҳар бирида қизиқарли ўйинлар ўтказиларди. Халқ ҳам футболга жуда қизиққан, трибуналар тўлиб-тошарди. Тошкент чемпионатидаги ўйинларим мураббийларга маъқул келган шекилли, мени Ўзбекистон терма жамоасига чақиришди.

 

«ПАХТАКОР»

- Терма жамоа таркибида собиқ иттифоқ даражасидаги «Умид» кубоги ўйинларида иштирок этганман. Мана шу мусобақада учинчи ўринни қўлга киритганмиз. Термадаги ўйинларим туфайли «Пахтакор» мураббийлари назарига тушдим. 1965 йили жамоа бош мураббийи Евгений Якушин мен билан бирга Доценко ва Бектошевни ҳам «Пахтакор»га чақирди. Ўшанда энди 18 ёшга тўлган эдим. Бу таклиф мен учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган.

Аммо дарҳол «Пахтакор»га ўтиб кетишга виждон йўл қўймади. «Спартак»ни шунчаки ташлаб кета олмасдим. Шу ерда футболдаги илк сабоқларимни олганман. Шунинг учун энг биринчи қилган ишим бош мураббийимиз Маъруф ака Акбаровдан рухсат сўраш бўлган. Устозим гапимни эшитгани ҳамоно дарҳол мени қўллади ва «Пахтакор»га кетишимда оқ фотиҳа бердилар. «Ҳаммамиз ҳам «Пахтакор»га футболчи етиштириб бериш учун ишлаймиз. Бу бизнинг бош жамоамиз», - деганди Маъруф ака. Ўшанда устозимнинг яна бир гапини бир умрга унутмайдиган бўлиб эслаб қолдим: «Аввало, яхши одам бўлгин, кейин эса яхши футболчи...»

Шу тариқа Красницкий, Абдураимов, Пшеничников, Тожиров ва Муҳин каби машҳур футболчилар билан  бир жамоада ўйнай бошладим. Уларнинг ҳар бири менга ака қаторида эди, кўп ёрдами теккан. Тажрибали футболчилар ўгити билан катта футболга қадам қўйдим. «Пахтакор»да кунига уч маҳал машғулот ўтар эдик. Бизга қўйиладиган талаб жуда юқори бўлган. Мураббийларимиз энг кўп айтадиган гапи «машғулот ўтамасанг, ғалаба ҳам қозона олмайсан» эди.

«Ска Ростов»га қарши кечган ўйинда илк марта «Пахтакор» сафида майдонга тушдим. Шундан сўнг фаолиятим бошланиб кетди. 1967 йилга келиб жамоага анча ўрганиб қолдим. Ўша йили баҳорда Тошкентда «Бойчечак» номли мусобақа бўлиб ўтди. Бизнинг иқлимимиз баҳорда йирик мусобақаларни қабул қилиш учун қулай эди. Шу сабабли бутун иттифоқдан жамоалар юртимизга келишди. Ўшанда Тошкент вилоятидаги «Политотдел» ўйингоҳи энди қурилиб, фойдаланишга топширилганди. Мусобақа доирасида тўртта ўйин ўтказдик ва мен 4та гол уриб, тўпурар бўлганман.

 

ЯШИНГА УРГАН ГОЛИМ

- 1968 йилда собиқ иттифоқ чемпионати доирасида Москванинг «Динамо» клубига қарши ўтказган ўйинимиз хотирамда сақланиб қолган. Бу ўйинда гол уриб, жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим. Аммо гап бунда эмас. Чунки футболда ҳар бир гол бундай аҳамиятга эга бўлавермайди. Бошқа учрашувларда ҳам ҳал қилувчи голларни урган вақтларим бўлган. Аммо бу тўп дунёнинг энг яхши дарвозабони, «Олтин тўп» соҳиби, афсонавий Лев Яшин дарвозасига киритилган эди.

Ўйин эса жуда оғир ўтган. «Динамочилар» таркибида Виктор Маслов номли футболчи бўларди. У нафақат футбол, балки хоккей билан ҳам профессионал тарзда шуғулланарди. Қишда хоккей ўйнарди, баҳорда эса яшил майдонга қайтарди. Жуда иқтидорли футболчи. Учрашувдаги илк голни айнан у урди. Иккинчи бўлим бошлангани ҳамоно Маслов тўп киритди ва биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрай бошладик.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, 51-дақиқада жавоб голини урдик. Ўша ҳужумни ҳозир ҳам жуда яхши эслайман. Тўпни дарвозабонимиз Любарцев ўйинга киритди, кейин Шарипов, Иноятов ва Абдураимов ўзаро пас ташлашиб, мени қулай вазиятга чиқаришди. Сўнгги зарбани беришда адашмадим. Мен учун энг яхши дамлар эди ўшанда. Гол эса бутун жамоа меҳнати эвазига урилганди. Мен «Олтин тўп»га даъвогарлик қилиб турган энг кучли дарвозабонни доғда қолдиргандим.

 

МУРАББИЙЛАР ЎГИТИ

- Биз мураббийлардан кўп ўгит олганмиз. Уларнинг гапи биз учун олтиндек қимматли бўлган. Устозларимиз энг аввало, хатони ўзимиздан қидиришни талаб қилишарди. Мана шу ўгитлар ёрдамида 8 йил давомида «Пахтакор»да тўп сурдим. 1973 йилда Жисмоний тарбия институтини якунладим ва Хоразмнинг «Янгиариқ» клубига кетдим. «Пахтакор»да ўрганганларимни бошқаларга тарқатиш вақти келган эди. «Янгиариқ»да ўйновчи-мураббий сифатида ишлай бошладим. Клубимиз иккинчи лига доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Уралбўйи ҳудуди жамоаларига қарши майдонга тушарди. Бу мусобақа ҳам мен учун катта тажриба мактаби бўлган.

У вақтларда мураббий фақат спортга масъул бўлмас, балки ўз номига яраша шогирдларининг ахлоқига ҳам жавоб берарди. Мен ҳам устозларимдан ўрганганимни шогирдларимга етказишга ҳаракат қилдим. Улардан энг аввало, яхши инсон бўлишларини сўрадим. 1977 йилда Қорақалпоғистонда «Амударё» клубини ташкил этдик ва бу жамоага бош мураббий этиб тайинландим. Янги жойда ҳам асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Ёш иқтидорларни топишга интилдик. Шу билан бирга, Озарбайжон ва Украинадан яхши савиядаги футболчиларни чақириб, уларнинг тажрибасини ёшларга сингдиришга ҳаракат қилдик. «Амударё» билан ҳам ёмон ишламадик, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда иккинчи лигада иштирок этдик ва 22 жамоа орасида 7-ўринни қўлга киритдик.

Умрим футбол билан ўтди. Имкон қадар унинг ривожига хизмат қилишга интилдим. Тўрақўрғонда «Ёшлик» жамоасини ташкил этиш олдидан мени ҳам ёрдамга чақиришди. Наманганликлар билан биргаликда янги жамоани шакллантиришга киришдик. Боку ва Донецк футболи билан яхши таниш эдим ва у ердан яхши савиядаги футболчиларни Наманганга таклиф этдик. Янги келганлар орасида Анатолий Козак исмли йигит ҳам бор эди. У кейинчалик Тўрақўрғонда қолиб,  ўзбек футболига анча хизмат қилди. Айни вақтда Антолийнинг фарзанди - Владимир Козак «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурмоқда. Бу жамоадан етишиб чиққан футболчилар орасида Бахтиёр Бобоев ҳам бўлган. У айни вақтда «Бунёдкор» клуби раҳбари бўлиб турибди.

«Ёшлик»дан сўнг Қўқондаги «Темирйўлчи» клубида ишладим. Орада яна Нукусга қайтишга тўғри келди. Кўплаб иқтидорли ёшларни тарбиялаб, вояга етказдик. Футболдаги ҳаётимдан розиман. Қаерга бормай, ҳамма жойда дўстларим бор. Футбол туфайли шундай  даражага чиқдим. Беш қизимни уйли-жойли қилдим. Олти набирам бор. Насиб қилса улар орасидан футболчи чиқишига орзумандман. Шулар билан овора бўлиб юрибмиз.

ПЕЛЕНИНГ ГАПИ

- Футболда кўп дўстлар орттирдим. Биз ўзимиз яхши кўрган ишни бажараётганимизни ҳис қилардик. Бунинг эса аҳамияти катта бўлган. 1968 йили «Лужники» стадионида собиқ иттифоқ терма жамоаси Бразилия билан ўйнади. Бу ўйинни томоша қилиш учун Доценко билан бирга тушганмиз. Учрашувда Бразилия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Пеле эса ажойиб ўйин намойиш этди. Учрашувдан сўнг Пеледан нима учун спорт турлари ичида енгил атлетика ва волейбол билан ҳам шуғулланган бўлса-да футболни танлаганини сўрашди. «Футболни яхши кўрганим учун», - дея жавоб берганди Пеле. - Боз устига, «менга футбол ўйнаганим учун пул ҳам тўлашади. Бундан ортиқ бахт борми?»

Бизнинг авлод футболга мана шундай қарарди. Ўзимиз яхши кўрган иш билан шуғулланардик ва бизга бунинг учун пул ҳам тўлашарди. Шунинг ўзиданоқ бахтли бўлганмиз. Биз ҳозирги футболчилар сингари пул талашмасдик, берганига рози бўлиб ўйнардик. Юракдан ўйнардик. Ҳозир футболда пул жуда катта. Аммо аввалги жозиба пасайгандек. Стадионларда одам кам...

 

ЖАМОАДОШЛАР ҲАҚИДА

Умрим футболда ўтди. Бу йўлда менга ёрдам берганлар кўп бўлган. Ёшликдан бирга ўсган дўстларим Халил, Бахтиёр ва Мубор билан ҳар доим бирга бўлдик. Улар мени мудом қўлладилар.

Мен билан бирга ўйнаган футболчилар яхши инсонлар эди. 1970 йилда жамоамизга Красницкий мураббий, Ҳамид Раҳматуллаев эса жамоа раҳбари этиб тайинланди. У ҳаммага ўрнак бўла оладиган инсон эди. Ўта иқтидорли бўлгани учун «ўзбек Пелеси» номига лойиқ кўрилган. Шунча обрўйига қарамай ҳеч қачон ҳеч кимга бақирмаган. Ўйин вақтида эса рақибини тепмаган. Мана шундай инсон эди у. Футболда рақибни ҳурмат қилиш керак. Ҳозир бир нарсага тушунмайман. Қандай қилиб рақибига атайлаб жароҳат етказиши мумкин? Ахир бу номардлик-ку...

Генаддий Красницкий қандай футболчи бўлганини эса ҳамма билади. Шу ўринда бир воқеани эсласам. 1968 йилда кубок доирасида «Динамо»га қарши майдонга тушиш учун Батумига бордик. Бу клуб жуда кучли эди, мухлислари эса ашаддий. Ўйин вақтида рақиб босимни оширди. Аммо биргина жарима тўпи белгиланган эди, Красницкий гол урди. Иккинчи бўлимда рақиб босимни янада оширди. Вазият кескин эди. Аммо яна бир жарима тўпи белгиланганди ва Красницкий иккинчи голни ҳам урди. У мана шундай иқтидор эгаси эди. Оғир ўйинда бир ўзи рақибни мағлуб эта оларди. Бўлмаса Генанинг оёқ ўлчами 40см бўлган. Кичкинагина. Зарбаси эса оламга татирди. Футболдаги ҳаётим мана шундай инсонлар орасида кечди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:05, 15.02.2016. Ўқилди: 4361 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.