Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чин юришми ёки талваса?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Хитой Супер Лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда Португалия профессионал футбол лигаси Хитойнинг лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияси билан ғайритабиий келишувга эришди. Имзоланган ҳужжатга биноан, Португалия иккинчи дивизиони янги мавсумдан ана шу компания номи остида фаолият юритади. Асосийси, лиганинг етакчи 10та жамоаси ўз таркибига лоақал бир нафар хитойлик футболчини киритиши шарт. Бундай ажабтовур ғоянинг моҳияти нима?

Хитой футболи етакчи ўринга кўтарилиши керак

Гап шундаки, бундан тахминан бир йилча аввал Хитой ҳукумати раиси Си Цзиньпин раҳбарлиги остида футболни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилганди. Маълум бўлишича, дунёдаги энг кўп аҳолини ўз бағрига жо қилган салтанат раҳбари бу спорт турининг ашаддий мухлиси. Энг асосийси, у Хитой футболининг бугунги мавқеидан асло қониқмаётган экан. Вазиятни тубдан ўзгартириш учун йирик сармоялар ажратилди, барча имкониятлар ишга солинди. Яқин йиллар ичида ЖЧни Хитой ҳудудида ўтказиш, мамлакат терма жамоасининг мундиал ва Олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш дастлабки вазифалар сифатида олинди. Пировардида хитойликлар жамоаси дунёнинг энг яхши термасига айланиши шартнома белгилаб қўйилди.

 

Мазкур дастурни амалга ошириш учун турли усуллардан фойдаланилмоқда. Жумладан, асримизнинг дастлабки йилларида бир гуруҳ хитойликлар малака ошириш мақсадида Бразилияга йўл олишганди. Ҳозир ҳам шундай саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Фақат унинг мазмуни ва кўлами ўзгариб бормоқда. Бундан 15 йил аввал катта маблағлар эвазига Хитойда замонавий стадионлар, академиялар, мактаблар бунёд этилди. Аммо лойиҳа кутилган самарани бермади - маҳаллий футболдаги ривожланиш талаб даражасида бўлмади. Хусусан, хитойликлар миллионлар ўйинида Ж.Корея ва японияликлардан ўзиб кетолмадилар. Тўғри, миллий жамоа 2002 йили Бора Милутинович раҳбарлиги остида ўз тарихида илк марта ЖЧ  финал босқичида иштирок этди. Лекин ҳозиргача бу муваффақиятни яна такрорлашнинг иложи топилмаяпти. Албатта, кўплаб хорижлик мутахиссислар ўз билим-тажрибалари билан ўртоқлашишди, иқтидорли авлодни шакллантиришга уринишди, легионер юлдузлар Хитойнинг шинам стадионларида ўз маҳоратларини намо-йиш қилишди. Аммо олдинга силжишдан дарак йўқ. Табиийки, миллий жамоанинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этолмаётгани, ФИФА рейтингидаги камтарона мавқеси, мамлакат футболидаги коррупция ва турли можаролар мутасаддиларни турли ўйга толдирди. Бир ёқда нақ 600 миллионли мухлислар армияси ҳам мамнун эмас. Ваҳоланки, мамлакатда футболга нисбатан қизиқиш анча юқори - ҳар бир учрашув ўртача 20000 ишқибознинг бевосита кузатуви остида ўтади.

Футболдаги ислоҳотларга бошчилик қилиш илк марта йирик давлат арбоби - сиёсий бюро аъзоси Лю Яньдун зиммасига юклатилди. Унинг бевосита раҳбарлиги ва доимий назорати остида Хитойда 2025 йилга қадар 50000та (!) футбол мактаби ва академияси барпо этилади. Масалан, Пекиннинг Фэнтай туманида умумий майдони 1,5 млн. квадрат метрга тенг футбол шаҳарчаси қад ростлайди. Унда халқаро стандартларга жавоб берадиган 65та тўлақонли, шунингдек, 5х5 ва 7х7 кўринишида баҳслашиш учун мослашган бир қанча майдон бунёд этилади.

Испанияга бош суқиш

Ғарбий ва Шарқий Европадаги хорижий клублар акцияларини харид қилиш ҳам ривожланиш дастуридан жой олган. Масалан, Испанияда «Атлетико», унинг ортидан «Эспаньол» қисман хитойликлар жамоасига айланди. Бу клублар акциясининг каттагина қисмини электрон ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания сотиб олди. Дейлик, Каталония клубининг 50 фоиздан кўпроқ акцияси компаниянинг Гонконгдаги филиали томонидан харид қилинди. Келишувнинг қиймати - 143-178 млн. евро атрофида. Бундан ташқари, жамоанинг ривожланиши учун ҳар йили 40-45 млн. евро ажратилади. «Атлетико»нинг янги соҳиби эса ҳозирда 90 нафар иқтидорли болани Испанияга жўнатиш тадорикини кўрмоқда. Хитойлик болакайлар «Атлетико»дан ташқари, «Валенсия» ҳамда «Вильярреал» жамоаларида 3 йил таҳсил оладилар.

Хитойнинг бошқа бир компанияси «Сабадел» клуби билан ҳамкорликни бошлади. Ушбу жамоа икки нафар хитойлик ёш футболчини ўз қарамоғига олади. Қолаверса, жорий йил «Сабадел» қисман ёки тўлалигича хитойликлар ихтиёрига ўтади. «Бизнесмен сифатида мамлакатимиз футболидаги ҳозирги вазиятни ўзгартиришга қурбим етмайди, - дейди компания президенти Хю Цзюнь. - Лекин иқтидорларни кашф этиш йўлида бор имкониятларимни ишга соламан». Мазкур ихчамгина баёнот хитойликлар томонидан амалга оширилаётган улкан лойиҳанинг мазмун-моҳиятини яққол акс эттиради.

Испанияликлар эса Хитойда ўз ваколатхоналарини очмоқдалар. Дейлик, профессинал лига Шанхайда янги офисини очди, «Барселона» 6 йилга мўлжалланган бизнес-лойиҳани амалга ошира бошлади. Бундан ташқари, жамоа Хитойдаги ижтимоий тармоқларни эгаллаш мақсадида маҳаллий интернет гиганти билан шартнома тузди. «Валенсия» вакиллари ҳам ноябрь ойида Шанхайга сафар уюштирдилар ва шаҳар маъмурияти билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлашиб олдилар. «Реал» эса «Гуанжоу» билан келишувни расмийлаштирди. Унга кўра, мадридликлар даромад миқдорини оширадилар, хитойликлар эса «Қироллик клуби»нинг машғулотлари ёрдамида ўз футболчиларига сабоқ бериш ниятидалар. Ҳозир Циндаода «Барселона»нинг бир ойлик қишки лагери фаолият юритмоқда, 2018 йилга бориб, жамоа 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган мактаб очади. AS газетасининг маълумотига кўра, ҳозирда Хитой томони Ла-лиганинг нақ 16та жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бир йиллик умумий сармоя эса 100 млн. еврони ташкил этмоқда.

 

«Милан» Хитой тилида гапиради

Хэнань провинциясида футбол мактабини очган «Милан» ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Энди навбат Шэньяндаги ўқув-базасига келди. Бу ерда италиялик мутахассислар иш олиб борадилар. 3 йил ичида ҳаммаси бўлиб, 350 нафар мураббий Хитойнинг 20та шаҳридаги 200та мактабда ёшларга устозлик қилади. Улар тахминан 10000 ёш футболчига сабоқ бериб, 1600 нафарга яқин мутахассисни тайёрлайдилар. Тез орада «Милан» акцияларининг чамаси 50 фоизи хитойликлар итиёрига ўтиши мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтларда молиявий муаммоларга дуч келаётган «Лацио» президенти Клаудио Лотито ҳам Шарққа умид билан кўз тикмоқда.

 

Германия билан ҳамкорлик

Давлат тасарруфидаги «Синхуа» агентлиги «Бавария» юлдузларидан Филипп Ламга ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Келишувга кўра, фахрий ҳимоячи агентлик сайтида футболга оид барча масалаларни ёритиб боради. Шунингдек, немислар бир пайтлар ўз колониялари ҳисобланган Циндаога қайтиш ниятидалар. Йўқ, аввалгидек пиво ишлаб чиқариш эмас, балки у ерда футбол базасини ташкил этиш ва хитойлик ёшларга немисча услубда сабоқ бериш учун.

Инглизлар ҳам бефарқ эмаслар

Сердаромад иш ўринларига бой саналган Хитой англиялик мутахассисларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Масалан, Шанхайда ташкил этилган 280та жамоадан иборат мактаб лигасини олайлик. Эндиликда «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм»даги мутахассислар мазкур лойиҳада иштирок этиш истагини билдиришди. Улар шаҳарнинг барча туманларида турли ёш тоифасидаги жамоаларда техник директор, бош мураббий, ёрдамчи ва дарвозабонлар устози лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

Чехия ва Голландия ҳам фаол

Хитойнинг энергетика компанияси «Славия» клубининг 60 фоиз акциясини сотиб олиш билан чекланиб қолмай, Чехия терма жамоасига ҳам 10 млн. крона сармоя ажратди. Эвазига чехияликлар хитойликларга ўз тажрибалари, методик қўлланмалари билан ёрдам берадилар.

Голландиянинг «Адо Ден Хааг» клуби яқинда Пекиндаги компаниялардан бирининг тасарруфига ўтганди. 2015 йилнинг охирида Хитой пойтахтидаги сармоядорлар «Херенвен»га қизиқиш билдиришди ва уни сотиб олиш учун 35 млн. евро таклиф этишди. Кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган корпорация эса Роттердамнинг «Спарта»си билан ҳамкорликни йўлга қўйди - жамоанинг 3 нафар мураббийи Гуанжоуда кўргазмали машғулотларни ўтказишади, қолаверса, хитойлик касбдошлари билан тажриба алмашишади.

Мендешнинг қулоқлари динг!

Футбол оламининг биринчи рақамли агенти - Жорже Мендеш ҳам Хитойдаги мўмай даромад манбаларини аллақачон пайқаб улгурди. Яқинда у хитойликлар билан агентлик хизмати, футболчиларни топиш, уларнинг имиджидан самарали фойдаланиш бўйича шартнома имзолади. Таниқли агентга Хитой сафарида Жозе Моуриньо ҳамроҳлик қилди. Луиш Фигу эса Чэндуда ўз мактабини очадиган бўлди.

«Сошо» тўла-тўкис сотилди

Франциядаги автомобиль концерни «Сошо» клуби билан ҳамкорликни тўхтатди. Бундан фойдаланган Хитой компанияси жамоани 7 млн. еврога сотиб олди. Шу тариқа «Сошо» Европа клублари орасида биринчи бўлиб, бутунлай хитойликлар ихтиёрига ўтди.

Путунхуани ўрганинг

Албатта, Ғарбий Европа мамлакатлари чемпионатларида Хитойнинг расмий тили ҳисобланган путунхуа ибораларини эшитишнинг иложи йўқ. Ҳаттоки, Европа клублари сайтларининг баъзи саҳифалари бир неча йилдан буён шу тилда юритилаётган бўлса ҳам. Лекин Хитойнинг футбол салтанати томон уюштирган юриши тўхтамайди. У фақат кўзланган мақсадга тўла эришилган тақдирда ёки буни амалга оширишнинг умуман иложи йўқлиги аниқ бўлганидагина тўхташи мумкин. Айниқса, ҳозирги молиявий инқироз даврида футбол борасида юксак салоҳиятга эга давлатлар, улардаги малакали мутахассислар бундай қулай имкониятлардан имкон қадар самарали фойдаланишга интиладилар.

«СЭ» нашри, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:42, 16.02.2016. Ўқилди: 5388 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.