Виктор Херманс: «Суфавут зарарсизлантирилса, бошқа ўйинчиларимиз рақибга муаммо яратади»
Пойтахтимиздаги "Интерконтинентал" меҳмонхонасида футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон, Ироқ, Таиланд ва Австралия термалари бош мураббийлари иштирок этишди.
Виктор Херманс, Таиланд терма жамоаси бош мураббийи:
— Биз Австралия билан битта минтақада ўйнаганимиз учун бир-биримизни яхши биламиз. Бир-биримиздан яширадиган сирнинг ўзи йўқ. Австралия таслим бўлишни истамайдиган ажойиб жамоа.
Вьетнам Суфавутни зарарсизлантиришга ҳаракат қилди. Австралия ҳам шундай қиладиган бўлса, таркибимизда рақибга муаммо яратиши мумкин бўлган бошқа кўп ўйинчиларимиз бор.
Асосий мақсадимиз ЖЧга чиқиш. Буни чорак финалда ютиш орқали амалга оширамизми ёки бешинчи йўлланма учун саралаш ўйинлари оқалими, ҳозирча бунинг аҳамияти йўқ.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:52, 16.02.2016. Ўқилди: 3537 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).