Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • 4:0
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2455 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мендес бошласа, Бабаян бўш келмайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мамлакатимиз спортининг порлоқ келажагига Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жам­ғармаси амалга ошираётган эзгу ишлар муносиб пойдевордир. Мазкур жамғарма Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида Президент Ислом Каримов сўзлаган маърузада келтирилган маълумотлар ҳам фикримизнинг далилидир. «Бунёдкор»нинг «Ал-Шабаб» устидан ғалабасини таъминлаган ёш футболчилар ёки футзал терма жамоамизнинг келажаги бўлмиш Даврон Чориев шу жамғарма сайъ-ҳаракатлари боис, юзага чиққан истеъдодлардир. Ишончимиз комилки, бу ёшлар Ўзбекистон футболи шарафини жаҳон чемпионатларида ҳам кўкларга кўтаришади.

Рустам Умаров - чорак кам жамоа

Дарвозабон - ярим жамоа! Бу - футболдаги тушунча. Футзалда шу ақида бошқачароқ маънода янграйди. Дейлик, Эрон ва Ироқ футзалчилари ўртасидаги баҳсда ҳар икки жамоа дарвозабони ҳам муҳим роль ўйнамади. Эронлик дарвозабон учун жамоадошлари зарур иш қолдирмаган бўлсалар, унинг ироқлик ҳамкасби шошганидан ҳеч бир ишга қўл урмади. Яхшики, эронлик футзалчилар одамийлик йўлидан бориб, учрашувнинг иккинчи бўлимида айтарли ўйнашмади. Футзал терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров эса орт­да қолган 3та баҳсда футболдаги эски ақидани бузиб юборди. Футзалчиларимиз бу ўйинларда аранг 9та гол уришди. Рақиблар эса жамоамиз дарвозасига бундан уч ҳисса кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Хайриятки, улар бу иш уддасидан чиқишмади. Ҳаммаси - Рустам Умаровнинг хизмати. Рустамга ишонишгани учун жамоадошлари бир илож қилиб, 9та гол уришди. Агар у бошқа амплуадошлари каби салгина бўшроқ ўйнаганида, голлар сони балки 9тага ҳам етмасмиди? Рустамга офарин! У саудиялик футзалчиларнинг дастлабки 5-6та зарбаларини, Қирғизис­тон термасининг сўнгги дақиқалардаги ялпи босимини, ливанликларнинг бутун учрашув давомида уюштирган хавфли ҳамлаларини қатъий қайтариб турди. Ҳаттоки, «Ливерпуль» клуби «Астон Вилла» дарвозасига футзалча миқдорда гол ургани ҳолда, Хосе Мария Мендез шогирдлари бу борада байроқдор бўлишолмади. Нима ҳам дердик: энг муҳими, улар ғалаба қозонишмоқда. Эртага шу ғалабали серия шукуҳли давом этишини минг-минглаб мухлислар илҳақ кутишмоқда. Шу илҳақлик ҳурмати футзалчиларимиз тарихий воқеага асос солишлари даркор. Биз Рус­там Умаров ва унинг жамоадошлари мини-футбол бўйича Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритган қўшни Қозоғистон термаси билан­ узоқ  Колумбияда бирга тўп суришларини истаймиз. Хосе Мария Мендез бу ишни уддаласа, шогирдларини Колумбия сари бошласа, Бабаян ҳам бўш келмайди ва ўз жамоасини ЖЧ-2018 томон астойдил ундайди.

 

Бир Ғалаба баҳси

Маълумки, эндигина учирма бўлаётган ёш қалдирғочлар одатда уядан узоққа кетмайди, яқин атрофдаги қулай жойга қўниб оладида, яна янги маррани кўзлайди. Аммо айрим ёш қалдирғочлар бирдан кескин қанот қоқади ва гоҳо мувозанатни йўқотади. Назаримизда, яна Сергей Лушан қўл остида парвозга шайланаётган ёш «қалдирғочлар»да ҳам ўтган мавсум шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Улар ОЧЛ «плей-офф» босқичида «Ал-Жазира»ни мағлуб этишгач, ўзларини йўқотиб қўйишди. Ўшанда Сергей Лушан бир неча ёш «қалдирғоч»ни сал эртароқ парвозга чорлаган кўринади. Натижада мураббий ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлди. Ҳар қанча танқид қилинмасин, «Бунёдкор» ўтган мавсум якунига кўра, барибир, ОЧЛ «плей-офф» босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Очиғи, айни пайтдаги тайёргарлик жараёнини синчиклаб кузатиб бораётган мухлислар «Пахтакор» қатори «Бунёдкор» тақдиридан ҳам хавотирланишди. Зеро, хавотирланишга асос бор эди. Негаки, «Локомотив» ва «Насаф»дан фарқли ўлароқ, бу икки клуб таркибидаги ёш футболчилар сафи кескин кенгайди. Яъни «шерлар»да ҳам, «қалдирғочлар»да ҳам ўйинни бошқариш масъу­лияти ёшлар зиммасига юкланди. Жамоаларимизнинг ОЧЛ баҳсларида муваффақиятли иштирок этишларини истаётган мухлисларда шу боис, табиий тарзда хавотир туйғуси уйғонди.

Аввалги мавсум таркибида Сардор Рашидов бўла туриб, ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозонолмаган «Бун­ёдкор»нинг энди имкониятлари янада пасайгани кўпчилик томонидан таъкидланди. Мантиқан шундай. Биз ҳам мазкур фикр асосли, деб ҳисоблаймиз. Сардор Рашидовсиз қолган «Бун­ёдкор»нинг нисбатан кучсизлангани табиий. Бироқ бу ҳол умидсизликка берилишни англатмайди асло. Зеро, «қалдирғочлар» таркибида истеъдодли йигитлар бир ёшга ул­ғайишди. Уларда ягона жамоа руҳи, ўзларини катта футболчилардек тутишга интилиш ҳисси яққол сезилмоқда. Умид қиламизки, улардаги полапонлик даври ортда қолди. «Ал-Шабаб»га қарши баҳсда бу жараённинг илк нишоналарини пайқадик. Таъкидлаш жоиз, ўша куни майдонда гўё, биз кутган савиядаги олимпиячилар тўп суришди. Дарвозабонни ҳисобга олмай, «Бунёдкор»нинг бошланғич таркибини кўз олдингизга келтиринг. Агар Александр Алимпиевич, Шокир Зуаги ва Акмал Шораҳмедов ўрнида Жавоҳир Соҳибов, Сардор Раҳмонов ва Игорь Сергеев каби футболчиларни тасаввур қилсангиз ва бироз тактик ўзгаришлар амалга оширилса, бу жамоа Ироқ олимпиячиларини енгиши мумкин эди. Биз Осиё чемпионатида олимпиячиларимиздан шундай ўйин кутгандик. Афсуски, улардаги ҳақиқий имконлар «Ал-Шабаб»га қарши кечган баҳсдагина тўлалигича кўзга ташланди. Нима деб ўйлайсиз: калаванинг учи Сергей Лушаннинг мураббийлик тамойилларига бориб тақалмоқдами? Умуман олганда, унинг яна «Бунёдкор»да бош мураббий лавозимини эгаллаши ўзини оқлайдими? Мазкур саволлар ҳозир кўплаб мухлисларнинг онгу-шуурини банд этган. Ҳатто айримлар ҳаяжон билан олимпиячиларимизнинг Сергей Лушан бошқармаганидан афсусланишмоқда. Кўриниб турибдики, битта ғалабанинг таъсири шу қадар кучли ва бу ҳол гоҳо мухлисларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитади ҳам. Бизнингча, «Ал-Шабаб» устидан қозонилган ғалабанинг асосий омили жамоа таркибининг улғайганидир. Сергей Лушаннинг бош мураббийликка қайтиши эса қўшимча омил, холос. Қолаверса, Осиё чемпионатига тайёргарлик ва худди ўша мусобақадаги расмий учрашувлар мана энди ёш футболчилар ўйинига ижобий таъсирини ўтказмоқда. Мураббийнинг вазифаси - шу динамикани сақлаб қолиш. Сергей Лушан ҳозирча бунга қодир. Лекин ОЧЛ гуруҳ босқичи баҳслари учун ундаги мураббийлик салоҳияти етарли эканлигига кафолат йўқ. Ҳозирча «Бунёдкор»га омад кулиб боқди ва барчамиз бундан мамнунмиз. Омад эса ҳар доим кучлиларга кулиб боқмайди. Гоҳо кучсизлар ҳам омад кулгусидан баҳраманд бўлишади. «Сандерленд» айни шу сабабларга кўра, «МЮ»ни енгди. «Челси»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса омаднинг эмас, балки юксак маҳоратнинг ниҳоят, иштиёқ билан ишга солиниши натижасидир. Шу маънода наинки, «Бунёдкор», балки «Пахтакор» ҳам аслида хал­қаро эътирофга сазовор мураббийга муҳтож. Биз ҳеч бир мураббийни камситмоқчи эмасмиз. Ҳар ким ўз даражасини яхши билади. Ҳарқалай, чумчуқ борингки, бургут бўлолмаслиги аниқ. Миллий футбол муҳитимизда қайси мураббий қандай имкониятга эгалиги бугун барчага аён. Яқин келажакда бирор мураббийимизнинг футболимизда жиддий ўзгаришлар ясашига ишониш қийин.

 

Суперкубок сафсатаси

Юқоридаги мавзуни ўзгаришлар хусусидаги мулоҳаза билан якунладик. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, ўзгаришлар жараёнининг маълум қисми бевосита Ўзбекистон суперкубогининг ташкилланиши ва ўтказилиши билан алоқадор. Суперкубок учун баҳс муддатини ПФЛ белгилайди. Қаранг-ки, бу муддат Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧ йўлланмаси учун ҳал қилувчи баҳсга киришадиган кунга тўғри келмоқда. ПФЛ бундай заргарона мувофиқликни қандай таъминлаганига қойил қоласан киши. ПФЛнинг бу қарори суперкубок баҳси унинг учун шунчаки, сафсата эканлигидан далолатми? «Насаф» ва «Пахтакор» учун суперкубокни қўлга киритиш катта шараф. ПФЛ учун эса бу баҳс ортиқча даҳмаса. Нима учун? Агар даҳмаса бўлмаса, ПФЛ мутасаддилари бу баҳс­ни Олмалиқ ёки водийга кўчирмасмидилар? ПФЛдагилар балки майдон ва санани икки жамоа танлаганини рўкач қилишар. Майли, шундай дейлик. Хўш, у ҳолда ПФЛнинг ўрни, сўзи қаерда қолади? Мутасадди ташкилот сифатида якуний хулосани ПФЛ айтиши керак эмасми!? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, суперкубок учун баҳсни бетараф майдон, пойтахт ёки Қаршидан узоқроқ шаҳарда, мухлислар учун қулай муддатда ўтказишга айнан ПФЛ масъул. Шу масъуллик сезилмаяпти. Гўёки, бу ташкилотнинг футзал бўйича термамизнинг муҳим учрашувига дахли йўқдек. Тўғри, расмий нуқтаи-назардан ПФЛ футзал бўйича Осиё чемпионатига эътиборсиз қарашга ҳақли. Аммо айни чоғда икки муҳим учрашув боис, фикри бўлиниб қийналаётган мухлисларни ўйлашга ҳам мажбур. Суперкубок баҳсини лоақал 18 февралга кўчириш мумкин эди-ку. Ҳарқалай, учрашувлар муддатини ўзгартиришга уста ташкилот учун бу ортиқча қи­йинчилик туғдирмасди...

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:27, 17.02.2016. Ўқилди: 3861 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.