Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [0]

Ҳужумчи Гонсалу Рамуш «ПСЖ» ва Португалия терма жамоасидаги роли ҳақида фикр билдирди [0]

Платини Инфантино ва ФИФАнинг бир қатор собиқ мулозимлари устидан судга иккита даъво аризаси киритди [0]

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда [0]

«Интер» спорт директори Ибрагимовичнинг «Милан»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди [0]

Дешам: «Францияга айнан шундай Майкл керак бўлади» [0]

Эмилиано Мартинес — «Ювентус» учун дарвоза чизиғидаги асосий вариант [0]

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

«Сити» Андерсон учун 80 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр [0]

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илёс Зейтуллаев: «Жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламиз, вазият ўзгаришига умид қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Бунёдкор” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев иштирок этди.

— Мени наздимда “Бунёдкор” ютса ҳам, ютқазса ҳам кўпчиликка фарқи йўққа ўхшаяпти. Жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламиз. Шундай экан, йигитларга яна бир бор раҳмат. Қийин ҳолатдамиз. Футболчиларга ва мураббийлар штабига раҳмат. Натижа ҳақида гапиришни истамайман. Барчамиз инсонмиз. Бу ерда руҳий, жисмоний ёки бошқа омиллар сабаб бўлиши мумкин. Иккита ўйин аламли бўлди ва асабий ҳолатлар учради. Олдиндаги иккита учрашувни яхши ўтказиб олишимиз керак ва шундан кейин Италияга боришим ҳақида ўйлаб кўришим лозим.

— Клубда молиявий муаммолар бўлишига қарамасдан жамоа кўрсатаётган натижалар яхши. Агар бугун ютганида кучли учликка кириши мумкин эди. Айтайлик, бошқа жойда бундай муаммолар бўлса жамоаси қуйи поғоналарда бўлади. “Бунёдкор”да эса бошқача. Бунинг сабаби нимада?

— Шу ўринда айтишим керакки, “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Улар анча шаклланган ва кучли дейишим мумкин. Мавсум аввалида жамоа олдига совриндорлар қаторидан жой олиш вазифаси қўйилган. Бу ерда мени ҳеч нарса ажаблантирмади. “Андижон”да тажрибали ўйинчилар йиғилган. Биз ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Кўпчилик руҳан ва жисмоний жиҳатдан чарчаган. Бу ерда ҳеч қандай сеҳргарликка ўхшаган нарсалар йўқ. Кимки яхши ҳаракат қилиб, ишига профессионал тарзда ёндашса муваффақиятга эришади. Нима ҳам дердим, ўз ишимизга профессионал ёндашиб олдинга интилиб бораверамиз. Шунингдек, мураббийлар штабимга ҳам чуқур миннатдорчилигимни айтаман. Базада ишчиларга бир-икки марта кам бўлсада ойликларини беришди. Йигитларга қийинчиликларга қарамасдан яхши меҳнат қилаётгани учун раҳмат айтаман. Агар ғалаба қозонганимизда учинчи ўринга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бу албатта амалга ошганида мўъжиза юз берган бўларди. Клубда ишлаётган ходимларга ҳам меҳнат қилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. “Бунёдкор” ҳозир мана шундай қийин шароитда ишлаяпти.

— Яқинда ходимларни уч ойлик маоши тўлангани ҳақида хабарлар чиққанди...

— Яширмайман, барча “Бунёдкор”нинг ҳозирги ҳолатини билиб турибсизлар. Лекин бундай ҳолат биргина бизда эмас. Масалан, уй қурмоқчи бўлсангу, аммо белгиланган сумма берилмаса қандай ҳолатда бўлиш мумкин? Футболчилар ҳам инсон. Уларни ҳам оиласи, кредити ва яна бошқа ташвишлари бор. Бу ҳам бир бизнес. Сизларни ҳам ишингиз бизнес. Бу ерда ўтирибсиз, ёзяпсиз. Шунинг орқасидан қандайдир даромад келади. Ҳеч қандай ойлик олмаётган футболчилар орқасидан сизлар ҳам даромад топишинглар мумкин. Вазият ўзгаришига ишонч ҳосил қиламан.

— Тўғри, молиявий қийинчиликлар борлигини билиб турибмиз. Лекин ўйинга келсак, ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайтда пенальтидан гол ура олмадинглар. Клубнинг собиқ футболчиси гол уряпти. Охирги зарбаларни беришда аниқлик етишмаяпти. Жамоага омад етишмагандек бўлди.

— Ўйинимизга бефарқ қарамаганингиз учун раҳмат. Албатта, имкониятларимиз ҳам бўлди. Ҳисобни 1:1 қилганимизда балки кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин эди. Бу ерда гап натижа ҳақида кетмаяпти. Шунчаки, футболчиларга ачинияпман. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ҳеч кимга қизиғи қолмаяпти. Ўз ҳолимизга ташлаб қўйилганмиз. Бизда шундай футболчиларки, агар ўз устида тинмай меҳнат қилса терма жамоа даражасига чиқа оладилар. Ҳа, биз 4-ўриндамиз ва бу поғонада бўлиш осон эмас. Бизда ёш тажрибали ўйинчилар борлиги хурсанд қилади. Яна бир хурсанд қилгани томони шуки, Шаҳбоз Умаров майдонга тушди ва яхши ҳаракат қилди. Жамоа юқори ўринларда бўлишининг сабаби, бизда анча сифатли ўйинчилар йиғилган. Бизда молиявий муаммолар, жароҳатлар бор. Биринчи давра тугаганидан сўнг кўп нарса ўзгаради, деб умид қиламан.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:11, 25.04.2026. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик