Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундеслига тарихидаги энг ёш мураббий ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бундеслига тарихидаги энг ёш мураббий. 28 ёшли Юлиан Нагельсманн «Хоффенхайм»нинг янги бош мураббийига айланди. Унинг клуб бошқарувини ўз қўлига олиши ўтган йилиёқ маълум қилинганди. Лекин ёш мутахассис янги вазифага июнь ойи охирида, яъни жорий мавсум тугаганидан сўнг киришиши лозим эди. Бироқ чемпионатнинг дастлабки 20та ўйинида атиги 14 очко олингач, жамоанинг амалдаги мураббийи Хуб Стевенс саломатлигига боғлиқ муаммоларни рўкач қилиб, истеъфога чиқди. Натижада «Хоффенхайм» раҳбарияти 28 ёшли Нагельсманнга ҳозирнинг ўзида таянишдан бошқа чора тополмади. Хуллас, қуйида FootballHD.ru сайти маълумотлари асосида бундеслига тарихидаги ёш рекорд­чи билан танишамиз.

Умумий манзара

Бунгача 39 ёшли Пала Дардеи («Герта» устози) Германия чемпионатининг жорий мавсумидаги энг ёш бош мураббий саналарди. Эътибор беринг, Нагельсманн ундан нақ 11 ёш кичик. Умуман, «Хоффенхайм»нинг янги коучи бутун бундеслига рекордини янгилади. Бу борадаги рекорд 1970 йили 30 ёшу 244 кунлигида «Гамбург» бошқарувини қўлга олган Клаус-Дитер Оксга тегишли эди. 1988 йили «Санкт-Паули»га устозлик қилган Хельмут Шульт эса бу рекордни янгилашга атиги 50 кун кечиккан. Яъни у жамоани бошқара бошлаган пайт 30 ёшу 294 кунлик бўлган.

Агар АПЛга назар солсак, унинг тарихидаги энг ёш мураббий  мақоми Аттило Ломбардога тегишли. Энг қизиғи, 32 ёшу 67 кунлигида бир неча тур давомида «Кристал Пэлас»­ни ўйновчи-мураббий ролида бошқарган италиялик фахрий яна бир йилдан сўнг «Лацио»нинг тўлақонли аъзоси сифатида чемпионликни тантана қилган. АПЛ тарихидаги энг ёш мураббийлар рўйхатида Ломбардо ортидан Крис Коулмэн («Фулхэм», 32 ёшу 313 кунлик), Жанлука Виалли («Челси», 33 ёшу 227 кунлик) ва Андре Виллаш-Боаш («Челси», 33 ёшу 301 кунлик) боришяпти.

Юлиан Нагельсманн - у ким?

Юлиан 10 йилча олдин Германия футболидаги энг истиқболи ёш марказий ҳимоячилардан бири саналган. Ўшанда у «Мюнхен 1860»нинг ёшлар жамоасида ўйнарди. Учрашувлардан бирида навбатдаги тўқнашувдан сўнг ёш ҳимоячи ноқулай йиқилади ва майдонни шифокорлар замбилида тарк этади. Гарчи Юлиан зудлик билан операция столига ётқизилган бўлсада, жарроҳлик амалиёти натижа бермайди. Иккинчи операция муваффақиятли чиқишига қарамай, шифокорлар унга фаолиятини давом эттирмасликни тавсия этишади. «Мюнхен 1860» ўша вақт майдонга тушмайдиган футболчини ўз таркибида олиб юриш учун ортиқча маблағга эга эмасди. Хуллас, клуб Нагельсманндан воз кечади. Кейинроқ Юлиан футболдаги бахтини «Аугсбург» ёшлар жамоасида топишга уринади. Афсуски, илк машғулотлардаёқ жароҳатланган тиззасида кучли оғриқ сезади. Натижада 20 ёшли йигит мураккаб ҳолатда қолади. Яъни унинг олдида 2та йўл бор эди: ҳали тузукроқ бошланмаган фаолиятига нуқта қўйиш ёки ногирон бўлиб қолиш хавфига қарамай, ўйнашда давом этиш. Ана шу қийин танлов чоғи «Боруссия» (Дортмунд)нинг ҳозирги устози Томас Тухель катта роль ўйнайди. «Аугсбург» ёшларини айнан у шуғуллантирарди ва Юлианга ўз ёрдамчиси бўлишни таклиф қилади. Чунончи, Тухелнинг ўзи ҳам жароҳат сабаб, 25 ёшида бутсаларини михга илишдан ўзга чора тополмаганди. Демак, у ёш йигитнинг ҳолатини жуда яхши тушунган. Шундай қилиб, Тухель янги ассистентига «Аугсбург»нинг бўлажак рақиблари ўйинларини таҳлил этиш вазифасини топширади. Ўз навбатида, Юлиан бу ишни яхши бажаради. Ҳарқалай, «Аугсбург» мавсумда ёмон ўйнамайди, якунда Тухелни «Майнц»га таклиф этишади. Нагельсманн эса жанажон клуби - «Мюнхен 1860»га йўл олади. У жамоа­да собиқ мураббийига яқиндан ёрдам бериш баробарида ўзи тенги йигитлар даврасида тажриба тўплайди.

Кейинроқ Юлианни «Хоффенхайм»­га чақиришди. Истиқболли мураббийга клуб хўжайини Дитмар Хоппнинг шахсан ўзи эътибор қаратганди. Табиийки, Нагельсманн бундеслига клуби академиясида ишлаш имкониятига жиддий қаради. Мана, у 5 йил ичида U-17 тоифасидаги жамоа устози ёрдамчисидан асосий таркибнинг бош мураббийигача бўлган йўлни босиб ўтди. Аслида бундей сценарий кузатилмаслиги ҳам мумкин эди: Германия ОАВ маълумотларига кўра, аввалги ёз Юлиан «Бавария»­нинг ёшлар жамоасини бошқариш хусусидаги таклифини рад этган. Ҳаттоки, устакор Ули Хёнесснинг «Бавария» Нагельсманн тимсолида истиқболли мураббийни кўраётгани ҳақидаги гаплари ҳам унинг «Хоффенхайм»да қолиш иштиёқига таъсир қилгани йўқ.

Эндиги вазифаси

Нагельсманн олдида қолган ўйинларда ижобий натижа кўрсатиб, «Хоффенхайм»ни иккинчи бундеслигага тушиб кетишдан қутқариш вазифаси турибди. Лекин агарда қутқарувчилик миссияси бажарилмаса ҳам, Юлиан ўз жойини йўқотмайди. Зеро, ўртадаги шартнома 2019 йилгача мўлжалланган. Шу ҳам клуб раҳбариятининг ёш мутахассисга тўла ишонч билдираётганидан далолат. Иккинчи томондан олсак, «Хоффенхайм»ни бундеслигада олиб қолиш вазифаси Нагельсманн учун мутлақо янги ҳаётий ҳолатдир. Эътиборлиси, асосий таркибда Юлиандан ёши катта футболчилар ҳам бор: Александр Штольц (33 ёш), Ойген Полянски (29 ёш), Кай Хердлинг (31 ёш), Кевин Кураньи (33 ёш). Хўш, Нагельсманн шундай тажрибали йигитлар орасида талаб даражасида обрў орттира оладими? Футболчилар уни қандай қабул қилишади? Бир нарса дейиш қийин. Ҳаммаси вақт ҳукмидаги масала. Лекин бир нарса кишини хурсанд қилади: 18 ёшида футболчилик фаолиятини мажбуран тўхтатган иродали йигит яна 10 йилдан сўнг бундеслигадек турнирда энг ёш мураббийга айланиб, ўз номини севимли ўйини тарихига ёзишни уддалади.

P.S.: Юлиан Нагельсманн дебют ўйинида «Хоффенхайм»ни меҳмонда «Вердер» билан дуранг ўйнаши (1:1)ни таъминлади.

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:28, 18.02.2016. Ўқилди: 3743 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик