Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Насимов: «Агентим панд бермаганида, хориж клубига ўтардим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, «Бунёдкор» янги мавсумдаги илк вазифани шараф билан уддалади. «Қалдирғочлар» ОЧЛ-2016 «плей-офф» ўйинида БААнинг «Аш-Шабоб» клубини енгиб, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўлланма олишди. Мазкур баҳсда 3-4 нафар тажрибали футболчини инобатга олмаганда, майдонда асосан ёшлар ўйнашди. Айниқса, ҳужум чизиғидагилар - Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Нурматов ҳамда Достонбек Ҳамдамов ҳар қандай ҳимоя қўрғонига жиддий ташвиш туғдира олишларини исботладилар. Шунингдек, янги мавсум арафасида таркибга қўшилган Баҳодир Насимовни ҳам унутмаслик керак. Ўзбекис­тон миллий термасига номзод форвард ўз вақтида Самарқанднинг «Динамо», Россиянинг «Рубин», Озарбайжоннинг «Нефтчи», Эроннинг «Падидеҳ» клубларида тўп сурган. Бош жамоамиз сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. «Аш-Шабоб»га қарши кечган учрашув якунлангач, «Бунёдкор»нинг янги ҳужумчисидан интервью олдик.

- Баҳодир, «Бунёдкор»нинг ушбу ғалабаси ниманинг эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Биринчи галда ғалабага бўлган кучли иштиёқ асқотди. Қолаверса, тезкор гол жамоамиз фойдасига хизмат қилди. Тўғри, шусиз ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиб, якунда зафар қучишимиз мумкин эди. Лекин Элдор Шомуродовнинг дастлабки дақиқаларда тўп киритиши ишимизни бироз енгиллаштирди. Мавсумни чиройли ғалаба билан бошлаш ҳамиша ёқимли. Ушбу муваффақият бизни ОЧЛнинг гуруҳ босқич ўйинлари ва миллий чемпионат учрашувларида ҳам руҳлантиришига ишонаман.

- Нима деб ўйлайсиз, мазкур баҳсда «Аш-Шабоб»нинг ўйини қовушмадими ёки улар учрашувга тайёр эмасмидилар?

- Дубай клуби БАА чемпионатида ҳам омадсиз иштирок этяпти. Кетма-кет 4-5та учрашувдан бери ғалаба нималигини билишмаяпти. Афтидан, улар тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши жамоа ўйинига кескин таъсир қилди, деб ўйламайман.

- «Бунёдкор» билан келишув қандай амалга ошди?

- Жамоанинг мавсумга тайёргарлик доирасидаги барча машғулотларида иштирок этдим. Шу пайтнинг ўзида бошқа таклифлар ҳам бор эди. Лекин ҳеч иккиланмай, «Бунёдкор» билан шартнома имзоладим. Чунки ўтган йили футбол агентларидан бири панд бериб қўйганди. «Сенга яхши таклифлар тушяпти», деди-ю, кейинчалик кўп вақтимнинг беҳуда ўтишига сабаб бўлганди. Шуларни инобатга олиб қарор қабул қилдим. «Бунёдкор» билан битим тузганимдан хурсандман. Мана, жорий йил биз учун омадли бошланди. Бу ғалаба тасодифий эмаслигини гуруҳ босқичида ҳам исботлашимиз керак. Барча учрашувларни юқори савияда ўтказиб, мусобақада имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз.

- Ўтган мавсум сизни жароҳатлар бироз безовта қилганди...

- Тўғри, аммо ҳозир жароҳатлардан фориғ бўлдим, ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Мақсадим - мавсумни сермаҳсул ўтказиш.

- «Бунёдкор»нинг ўйин услубига мослашиб қолгандирсиз?

- Албатта. Бу футболчиларни аввалдан биламан. Клубда ҳам, терма жамоа таркибида ҳам биргаликда майдонга тушганмиз. Тўғри, мураббийлар штаби ўйин услубига бироз ўзгаришлар киритди. Хусусан, олдинги чизиқнинг ўзида уч хил схемада ўйнаяпмиз. Баъзан ҳужумчи ортида ҳаракат қиламан, айрим учрашувларда эса соф форвард вазифасини бажараман. Бугунги кунда «Бунёдкор»нинг ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида кучли рақобат юзага келган. Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев каби келажаги порлоқ ёшлар бор. Уларга тажрибамдан келиб чиқиб, тегишли кўрсатмалар бериш, ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиляпман.

- Хўш, «Бунёдкор»даги рақобатдан чўчимаяпсизми?

- Йўқ. Ахир «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас», деб бежиз айтишмаган. Шартнома имзолаётган пайтда буларнинг бари инобатга олинади: қандай жамоага келаётганингиз, ҳужум чизиғида кимларнинг ўйнаши... Бошқа томондан, рақобатнинг борлиги яхши. Акс ҳолда, нафақат футбол, балки бошқа соҳада ҳам ўсиш кўзга ташланмайди.

- Ўтган мавсум уч ойга яқин муддат катта футболдан ташқарида бўлдингиз. Тўп суришингизга жароҳат тўсқинлик қилдими ёки бунинг бошқа сабаблари борми?

- Биласизми, жароҳатим бор эди, десам ёлғон гапирган бўламан. «Падидеҳ»да ўйнаётганимда агентим Қатар ва Қозоғистондан аниқ таклифлар борлигини айтди. Айниқса, Қатар клубидагилар мени интиқлик билан кутишаётганди. Лекин тўсатдан агентим узоқ вақт кўриниш бермади. На унинг ўзидан, на таклифлардан дарак бор эди. Оқибатда, иккинчи давранинг уч ойини катта футболдан четда ўтказишга мажбур бўлдим.

- У қандай баҳонани рўкач қилди?

- Сербиялик агентим Қатардаги таниш мураббийи истеъфога чиққанлиги учун мени бу жамоага ўтказа олмаслигини айтди. Аслида, иккинчи даврада «қалдирғочлар» сафида ўйнашим мумкин эди. Қатар ва Қозоғистон клубларидан тушган таклифларга ишониб қолганим учун мақсадим амалга ошмади. Яхшиям, ўша агент билан шартномам якунига етди. «Бунёдкор»га ўтиш борасида эса шахсан ўзим музокара юритдим.

- Тошкент клуби билан қанча муддатга битим туздингиз?

- Шартнома бир йилга мўлжалланган. Агар ҳаммаси жойида бўлса, муддатни яна узайтиришимиз мумкин. Бундан ташқари, келишув бандларига кўра, хориж клубларидан манфаатли таклиф тушса, «Бунёдкор» раҳбарияти мени мажбуран ушлаб турмайди. Масалан, биринчи даврадан сўнг хориж чемпионатига йўл олсам ҳам ажабмас.

- Олдингизда бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Қозоғистоннинг «Ордабаси» клуби қизиқиш билдирганди. Лекин уларни узоқ вақт кутиб туролмаганим сабаб ушбу таклифни ортиқча муҳокама қилмадим. Ўзбекистондан эса «Насаф» ва «Бухоро»дан чорловлар келди. Лекин якунда «Бунёдкор»ни танладим. Ўзбекистоннинг кучли клубида тўп суриш орқали миллий термамиз мураббийлар штабининг назарида бўламан. Бош жамоамиз бош мураббийи билан суҳбатлашганимда, Самвел Вячеславович сермаҳсулликни оширишимни сўрагандилар. Ўйлайманки, 2016 йилги мавсум фаолиятимда янги саҳифа очилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:42, 20.02.2016. Ўқилди: 7159 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик