Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2416 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт бизни бирлаштиради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу кунларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, "Шуҳрат" медали соҳиби, Республика тоифасидаги ҳакам, ўзбек футболи мухлисларининг қадрдони, таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев 80 ёшини нишонлади. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан ўзбек футболи фидойисини ушбу қутлуғ ёш билан табрикламоқчимиз. Шу муносабат билан Ахбор ака билан уюштирилган суҳбат(«Интерспорт» газетасининг 2015 йил 5 ноябрдаги сони - манба - «Ўзбекистон санъати ва адабиёти» газетаси)ни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

- Ахбор ака, ёзувчиларимиздан бири футболни «Инсон ҳаётининг ажабтовур кўзгуси», спорт шарҳловчисини эса «Футбол дунёсининг қон томирига қиёслаш мумкин», деган эди. Соҳа сирларини эгаллаган устоз сифатида бугунги шарҳловчилар фаолиятига қандай баҳо берасиз?

- Спорт журналисти бўлиш истаги мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган кезларимда туғилган. Ўртоқларим: «Ахбор, битта репортаж қилиб бер», дейишар, мен эса ўша пайтдаги машҳур шарҳловчилар Озеров, Махарадзега тақлид қилиб, репортаж тайёрлардим. Шарҳловчиликка қизиқиш ўшандан бошланган.

Педагогика билим юртида ўқиб юрган пайтларимда «Пахтакор» стадиони қурилиб, «Пахтакор» жамоаси ташкил топган эди. Шунда биринчи марта республика спорт шарҳ­ловчилари танлови ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим. Ўзбек гуруҳидан мен, рус гуруҳидан эса Роман Турпишев танлов ғолиби бўлдик. Ўзбекис­тонда хизмат кўрсатган мураббий Альберт Азатян Турпишевга, Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек сухандонлик мактаби асосчиларидан бири Туйғуной Юнусхўжаева менга устоз этиб тайинланди. 1960 йили «Пахтакор»нинг олий лигага чиқиши муносабати билан алоҳида редакция ташкил этилиб, Турпишев бош мураббий, мен бўлим мудири сифатида иш бошладик. 1961 йили Ўзбекистон телевидениесида жонли эфирга чиққанмиз. Мураббий Альберт Содиқовдан футбол, Григорий Богдасаровдан ҳакамлик сирларини ўргандим ва аста-секин ўйинларни бошқардим. Ҳамма ишни бир вақтда олиб боришга тўғри келган. Буни айтаётганимнинг сабаби шуки, ҳозирги журналистлар тор мутахассислик билан қаноатланишади. Масалан, футбол ихтисослашса, бошқа спорт турларига эътибор беришмайди. Спорт журналисти спортнинг ҳамма турини билсин. Жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинлари, оддий мусобақалар ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлсин.

Спорт журналистидан ҳозиржавоблик талаб этилади. Масалан, газета мухбирлари ахборотни олиб ишлайди, бўлим мудирига ўқитиб, унинг назаридан ўтказади. Шарҳловчида бундай имконият йўқ, у тўғридан-тўғри эфирга чиқиши керак. Шошма-шошарликка йўл қўйса, хато жумлалар эфирга чиқиб кетади, уларни тузатиб ёки ортга қайтариб бўлмайди.

Яхши шарҳловчиларимиз бор, албатта. Даврон Файзиев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Зафар ва Диёр Имомхўжаевлар, Норбек Ниёзов, Комил Жумаев сингари журналистлар шундайлар сирасидан. Лекин афсуски, уларнинг нутқида ҳам камчиликлар сезилиб туради. Масалан, бир шарҳловчи укамизнинг нутқи равон, лекин овозида ҳис-ҳаяжон йўқ. Шарҳни оддий диктор каби бир маромда олиб боради. Бошқаси эса шаҳарлар номини тўғри айта олмайди, урғуни тўғри қўймайди. «Ма-али республикаси» дейди.

Фамилияларда, саналарда адашиб кетишади, жамоаларнинг номини аниқ талаффуз қилишолмайди. Бир қараганда, булар майда нарсалардек туюлади, лекин мухлислар шундай камчиликларни кечиролмайди.

Бу соҳани кучайтириш учун республика бўйича танловлар ўтказиб турилибди. Бироқ танлов ҳайъа­ти аъзоларининг аксарияти футболни яхши билмайди. Ваҳоланки, спортнинг бу турини чуқур тушунадиганларни - футбол бўйича мураббий, ҳакам, сухандон ва журналистларни жалб этиш лозим. Танловнинг саралаш босқичини вилоятлардан бошлаш керак. Таниш-билишларнинг аралашишига йўл қўймаслик зарур. Фикримча, шарҳловчининг ишида энг муҳими - овоз. Кечирасиз-у, баъзи шарҳловчиларнинг овози қиз боланикига ўхшайди. Овоз талабга жавоб бермаса, қолгани беҳуда.

- Давлатимиз томонидан бугунги кунда футболга жуда катта эътибор қаратиляпти. Бироқ барча мухлисларни қувонтирадиган катта ютуқлар ҳали олдинда, шекилли...

- Футболга ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада эътибор қаратилган эмас. Янги замонавий стадионлар қурилди, барча вилоятларда футбол интернатлари очилди. Ҳозир олий лига жамоалари қиш фаслида хорижга чиқиб, мавсумолди тайёргарлигини ўтказиб келишмоқда. Бунга, албатта, жуда катта маблағ ажратилади. Лекин сиз айтгандай, мухлислар кутаётган улкан ютуқлар ҳали олдинда, шекилли. Назаримда, энг аввало, мураббийлар тайёрлашни жиддий йўлга қўйиш керак. Одатда, футболчилик фаолиятини якунлаганлар мураббий бўлиб ишга тушади. Орада таҳсил олиш йўқ. Олдин курсларда ўқитиш керак. Бир йил ёки уч-тўрт йил хорижга ўқишга жўнатиш лозим. Ўқишсин, ўрганишсин, кейин марҳамат, мураббийлик қилишсин.

Яна битта муаммо болалар ёшини камайтириб кўрсатиш, айрим ҳолларда ҳакамларнинг қарорларига тегишли чора кўрмаслик билан боғлиқ. Ноҳақлик, шахсий манфаатни, таниш-билишчиликни футболга умуман аралаштирмаслик шарт. Шундагина футболимиз юксалади.

- Спорт шарҳловчисининг фаолиятига адабиёт ва санъатнинг ҳам бевосита таъсири бор, деб ўйлайсизми? Ўзингиз қандай китобларни севиб ўқийсиз, қайси ёзувчилар ижоди сизни қизиқтиради?

- Адабиёт ўқитувчимиз Турсунхўжа Юсупов дарсни миямизга қуйиб қўяр, тез-тез адабий учрашувлар ўтказарди. Ўша пайтлар ўғил ва қиз болалар мактаблари алоҳида-алоҳибўлган. Ёнимизда 59-қизлар мактаби бор эди. Қизлар Алишер Навоий ижодига бағишланган адабий учрашув ташкил қилиб, адабиётга қизиққан ўғил болаларни таклиф этишарди. Бизга биринчи қатордан жой ажратишарди. Ҳурмат, тантана билан кириб борардик, ҳамма ўрнидан туриб кутиб оларди. Бир гал Ойбек ижодига бағишланган учрашув уюштирдик. Қизларни таклиф қилиб, уларни биринчи қаторга жойлаштирдик. Тенгқур қизларга ҳурматимиз бошқача бўлган. Қолаверса, мактабда ҳам, техникумда ҳам рус тилидан яхши сабоқ олганман. Ўқитувчилар дарсдан ташқари ўқишга кўп топшириқ беришарди.

Ёшлигимдан Ойбек домлага меҳр қўйганман, ҳамма асарларини бир неча марталаб ўқиб чиққанман. 1995 йили пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги театрда адибнинг юбилейи бўлди. Адабиётга қизиқадиган Анвар Шукуров билан бирга бордик. Таклиф қоғози йўқ. Бир пайт машинада Ойбек домла кўринди, дўппини бостириб кийиб олган. Зир югуриб чипта қидиряпмиз. Кўп ўтмай Зулфия опа келди, сумкаларини очиб «Кимга иккита чипта» деб қолдилар. Бизга ўхшаганлар қанча! Ўртоғим талашиб-тортишиб опанинг қўлидан билетни юлиб олди. Ҳеч эсимдан чиқмайди: опа чўчиб кетувди. Ўшанда дарҳол кечирим сўрадик. Ниятимиз холис экан, ичкарига кириб жойлашдик. Ойбекнинг ўзини тутишлари ҳали-ҳануз кўз олдимдан кетмайди. Сўз берилганда адиб ўртага чиқиб, «Раҳмат-раҳмат», дегандек пичирлаб, бош ирғади. Зулфия опа унинг нутқини ўқиб берди.

Ёшлигимдан операни яхши кўрардим. «Бўрон», «Гулсара», «Гўрўғли», «Майсаранинг иши» сингари опералардан, Ўзбекистон халқ артисти Ғулом Абдураҳмоновнинг ижросидан завқланардим. Яқинда Ғулом Абдураҳмоновнинг қизи, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақидаги «Сен менинг таронам» номли китобни ўқиб чиқдим. Яна бир севимли санъаткорим опера хонандаси Муяссар Раззоқова. Унинг «Ўзбек хонандалик курсига кириш» китобини ҳам шу кунларда ўқиб чиқдим. Қизиғи, бу асарда менинг ҳам суратим бор экан. Ўтган йили невараларимни «Майсаранинг иши»га олиб тушдим. Спектаклни кўриб, хорижлик меҳмонлар ҳам «воҳ» деб юборишди.

Фахриддин Умаров, Эргаш Йўлдошев сингари машҳур ҳофизларимиз футбол учрашувларига тез-тез келиб туришарди. Фахриддин ака қўшни маҳаллада яшар, бизни машинада футбол ўйнагани олиб борарди. Агар юта бошласак, ўзи ҳам ўйинга қўшилиб кетарди. Қисқаси, санъат, адабиёт ҳам футбол сингари доимо қалбимнинг тўрида.

- Ахбор ака, спортга оид ўнга яқин китобингиз чоп этилган. Уларда ўзбек футболининг тарихи ва бугунига доир қимматли маълумотлар бисёр. Айни пайт­да ўнинчи китобингизни нашрга тайёрлаётган экансиз. Шу ҳақда ҳам озроқ маълумот берсангиз.

- Дарвоқе, сизга бир сирни айтиб қўяй. Мен ҳақимда матбуотда чоп этилган биринчи мақола «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида босилган эди.

Ҳозирги авлод ўзбек футболи тарихи, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов сингари ўзбек футболининг чинакам фидойилари ҳақида аниқ-тиниқ тасаввурга эга эмас. Ўн йилдан кейин нима бўлади?.. Шунинг учун бу мавзуда китоб­лар ёзиш керак, деган қарорга келдим. Ҳозиргача футболимиз ҳақида ёзган китобларим ҳаммаси ўзбек тилида. Шу кунларда тайёрлаётган китобим эса ҳам рус, ҳам ўзбек тилида чоп этилади. Китобни «Аср футболидаги асл қадрдонларим» деб номладим. Унда футбол оламининг 227 нафар истеъдодли вакили ҳақида маълумотлар жамланган бўлиб, суратларни ҳисобга киритмаганда 700 саҳифани ташкил этади.

- Бизда кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бурч саналади. Айниқса, «Кексаларни эъзозлаш йили»да отахон ва онахонларимизнинг сиҳат-саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида улар иштирокида турли тадбирлар ўтказиб келиняпти, фольклор, спорт жамоалари тузилмоқда. Эшитишимча, сиз фахрийларнинг «Тонг» деб номланган футбол жамоаси аъзоси экансиз. Сир бўлмаса, жамоада қандай вазифани бажарасиз?

- Фахрийларнинг «Тонг» футбол жамоаси Шавкат Тўлаганов, Маҳмуд Абдураимов, Баҳодир Иброҳимов, Тўлқин Қозоқбоевлар ташаббуси билан 1980 йили ташкил топган. Бу жамоада дастлаб «Пахтакор» фахрийлари қатнашарди. Ке­йинчалик бошқа соҳа вакиллари ҳам қўшилди ва икки гуруҳга бўлиндик. Жамоада адвокатлар, фермерлар, адабиёт, санъат ходимлари - турли соҳа вакиллари бор.

Мен ярим ҳимоячи бўлиб ўйнайман, ҳакамлик ҳам қиламан. Ўртоқлик учрашувларини ўтказиб турамиз. Бу йил икки марта наманганлик фахрийларнинг «Навқирон» жамоаси билан ўйнадик. Учрашувларда қизиқ воқеалар учраб туради. Бир гал «Пахтакор» фахрийлари билан Тошкент вилояти фахрийлари учрашди. «Пахтакор» 3:1 ҳисобида ютяпти. Ўйин тугашига уч дақиқа қолган. Мен ҳакамлик қиляпман. Тошкент вилояти жамоасининг фахрий футболчиларидан бири ёнимга келиб: «Акажон, барибир улар ютди. Битта пенальти қўйиб беринг», деди. «У ҳолда сиз югуриб бориб, жарима майдонида йиқилинг», дедим. «Ака жарима майдонига етолмаётган бўлсам нима қилай, ахир», дейди. Майдоннинг ўртасида иккаламиз роса кулишдик. Фахрийлар футболининг мана шунақа қизиқ томони ҳам бор-да. Қисқаси, спорт барчамизни бирлаштириб туради.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:50, 20.02.2016. Ўқилди: 5507 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.