Италия "А" сериясининг 27-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган баҳсларнинг бирида "Милан" ўз майдонида "Торино"ни қабул қилди.
Учрашув тенг курашлар остида. Ғолиб номини эса биргина киритилган гол ҳал қилиб берди. Биринчи тайм якунланиш арафасида мезбонларнинг қанот ҳимоячиси Лука Антонелли рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.
"Милан" – "Торино" 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 44 Антонелли.
Милан – Доннарумма, Абате, Алекс, Сапата, Антонелли, Хонда, Куцка, Бертолаччи, Бонавентура, Ньянг (Боатенг, 69), Бакка (Балотелли, 90).
Торино – Паделли, Максимович, Глик, Моретти, Дзаппакоста (Мартинес, 86), Аккуа, Вивес, Базелли (Лопес, 78), Бруно Перес, Белотти, Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Глик (43), Абате (69), Боатенг (80).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).