Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” ўринбосарлари ҳоким кубоги соҳиби бўлишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик турнирлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Воҳа футбол клублари учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган Вилоят ҳокими кубоги турнирининг жорий йилги баҳслари ҳам якунланди.    Финал ўйинида “Насаф” ўринбосарлари жамоаси ва 1-лига вакили “Машъал-2” жамоалари ўзаро туқнаш келишди. Шуни таъкидлаш керакки, Зафар Холмуродов шогирдлари муобақани кўтаринки руҳда ўтказишди ва финал йўлида учраган рақибларни аяб ўтиришмади. ”Газчилар” ҳам, ҳоким кубогида чиройли ва ажойиб ўйинларини намойиш этишди. Финалгача бўлган босиқичда улар ҳам барча рақибларини доғда қолдиришган эдилар. Яна бир ҳиҳати уларнинг ярим финал учрашувида “Машъал” жамоаси ўринбосарлари устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабаси кўпчиликни қойил қолдирди.

Финал учрашуви ҳам Николай Лапа бошқарувидаги “Машъал-2” жамоаси учун мувафаққиятли бошланди. Муборакликлар биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида ёш ҳужумчи Таваккал Абдураҳманов ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни, гол билан якунлади -1:0. Голдан сўнг, қаршилик футболчилар ҳам “жонланиб” қолишди. Холмуроов шогирдлари биринчи бўлим давомида  кескин ҳужумлар уютиришди аммо рақибнинг тартибли ҳимояси, уларнинг вазиятни унглашига имкон бермади.

Тан олиш керак, “Машъал-2” жамоаси ҳам мазмунли ўйин намойиш этди, аммо яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Баҳснинг асосий вақти тугади. Тўхталишлар эвазига учрашув ҳаками Найим Қосимов қушимча яна 5 дақиқа қўшиб берди. “Насаф” жамоаси қушимча вақтда янги кучларни майдонга туширди. Заҳирадан майдонга тушган ”аждарлар”нинг 22-рақамли футболчиси Ислом Кенжабоевнинг фаоллиги рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини шошириб қўйди.

Сўнгги дақиқаларда Кенжабоев гол уриш жуда яқин эди, унинг яқин масофадан дарвозага йўллаган зарббасини дарвозабон қайтариб қолди. Дарвозабон қайтарган тўпни унга яқин турган яна бир “аждарлар” вакили Нажмиддин Нормуродов бўш қолган дарвозани ишғол этди – 1:1.

Қўшимча таймда муборакликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган “Машъал-2” жамоасининг 10- рақамли футболчиси Санжар Ахмедов ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди. Холмуродов эса майдонга янги кучларни туширди ва алабатта бу ўйиндаги вазиятни ҳам ўзгартирди.

Ўйин ана шундай давом этаётган бир пайтда, қанотдан оширилиб берилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган “Насаф” жамоаси  бўйдор ҳужумчиси Дилшод Хушбаков боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:1.

Сўнгги дақиқаларда эса мубораклик футболчиларда пайдо бўлган имкониятларда аниқлик етишмади.

Қарши ҳужумларга таянган ҳолда, ҳаракат қилаётган мезбонлар учинчи тўпни ҳам киритишди, дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Дилшод Хушбаков яна бўш қолган дарвозага ўзининг иккинчи голини киритишга эришди -3:1.

Учрашув 3:1 ҳисобида “Насаф” ўринбосарлари жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

“Насаф” ёшлари яна вилоят ҳокими кубогини қўлга киритишди. Ғолиб жамоага бош соврин, диплом ва эсдалик совғаларини Қашқадарё вилоят Футбол Федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассислари Элбек Жўраев ва Нуриддин Аслоновлар топширишди.

“Шўртан” ПФК ўринбосарлари ва “Машъал” ПФК ёшлари ўртасида учинчи ўрин учун кечган баҳсда асосий ва қўшимча вақтларда ғолиблар аниқланмади. Учрашувни бошқариб борган Артём Калинин жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилди. “Омад лотереяси”да  Бахтиёр Саттаров шогирдлари – “Машъал” ўринбосарларининг  қўли баланд келди ва фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.

Фахриддин Чориев.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:12, 28.02.2016. Ўқилди: 4781 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик