Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дэвид Бекхэм:«МЮ» учун совринсиз қолиш - инқироз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқин - ўтмишнинг энг ёрқин юлдузларидан бири Дэвид Бекхэм talkSPORT нашрига интервью берар экан, Жозе Моуриньонинг АПЛга қайтиши, «МЮ»нинг ҳозирги устози Луи ван Гал, Гари Невиллнинг «Валенсия»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Барчага маълумки, Моуриньо «Челси»дан кетганидан бери ишсиз. Айни вақтда эса унинг тез орада «МЮ»да иш бошлаши ҳақида миш-мишлар юрибди. Зеро голландиялик мураббий Луи ван Галнинг Манчестерда унчалик омади келмаяпти. Бекхэм эса суҳбат давомида 53 ёшли португалиялик мутахассиснинг мухлиси эканини яшириб ўтирмади. «Шундай муваффақиятли мавсумдан кейин Жозе «Челси»дан кетиши мумкинлигини ким ўйлаб-ди дейсиз? Лекин бу нарса - унинг ёмон мураббий эканини англатмайди. Жозе ҳалиям дунёдаги энг кучли мутахассислардан бири ва умид қиламанки, Моуриньо имкон қадар тезроқ премьер-лигага қайтади».

«АПЛ - бу АПЛ; бу дегани жаҳоннинг энг кучли футболчилари, энг яхши клублари, ишқибозлари ҳамда энг яхши мутахассислари тўпланган чемпионат демакдир. Бунақаси бошқа ҳеч қаерда учрамайди».

Моуриньога боғлиқ ҳайратга қарамай, Бекхэм ўз қалбида голландиялик мураббийга ҳам чуқур ҳурмат сақлайди. Афтидан, жаноб ван Галнинг «қизил иблислар» бошқарувидаги даври ўз ниҳоясига яқинлашмоқда. Аммо Бекхэмнинг фикрича, ван Гал ҳамон барчасини яхшилаш имконига эга.

«Луи жуда тажрибали мураббий. Унинг футболга қарашлари кўпчиликнинг ҳавасини келтиради»,- дейди Англия термасининг собиқ сардори.

«Баъзида янги услусни йўлга қўйиб олиш учун анчагина вақт талаб қилинади. Қолаверса, «Ман Юнайтед»ни бошқариш - ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди».

«Эътиборни натижаларга, жамоа ўйинига қаратинг ва шундан кейин ишқибозлар (улар клуб учун катта аҳамият касб этишади)нинг гап-сўзларига қулоқ тутинг - мухлислардан ван Гал ҳақида фақат илиқ сўзлар эшитасиз».

«Кунларнинг бирида  мен у билан учрашиб қолдим ва Луи ўзидан яхши таассурот қолдирди. Биласизми, ўзи «МЮ»да ишлаган ҳар қандай мураббий мунтазам танқидлар остида қолади. Лекин келинг, яхшиси натижалар ҳақида мавсум охирида гаплашайлик».

Энг ачинарлиси, «Манчестер Юнайтед» сэр Алекс Фергюсон 2013 йили мураббийлик лавозимидан кетганидан бери бирор-бир совринни қўлга киритмади. Бекхэмнинг айтишича, шотландиялик мутахассисдан ке­йин ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб мураккаб вазиятни бошидан кечириши аниқ эди. Бироқ совринлардан қолиб кетавериш ҳам ярамайди - клуб дунё миқёсида ўз обрўсини сақлаб туриши зарур, ахир.

«Манчестер Юнайтед»нинг оддий мухлиси сифатида, ўзгаришлар даври сезиларсиз бўлишига умид қилгандим. Аммо бундан қочишнинг иложи бўлмади,- дейди АПЛнинг олти карра чемпиони, Англия кубогининг икки карра соҳиби, ЕЧЛ совринининг эгаси. - Мураббийнинг кетиши - жамоа учун ҳар доим ҳам омадсизлик билан тугайвермайди. Лекин Ферги билан бирга «Юнайтед»дан Кин, Скоулз ва Гиггзлар ҳам кетишди. Шунинг учун жамоа анча кучсизланиб қолди. Дарвоқе, Дэвид Гилл ҳам «МЮ»даги лавозимидан айрилди. Бу инсонлар клуб учун ўта муҳим аҳамият касб этарди».

«Биз сўнгги йигирма йиллик даврда шу қадар кўп совринларни ютиб олдикки, энди бир ёки икки йил ютуқларсиз қолиб кетиш - клуб учун инқирозга айланиб қолди. Ўша пайтлари биздан бирор-бир ўйинда ғалаба қозониш эмас, ўзимиз қатнашган ҳар бир мусобақада ғолиб чиқиш талаб қилинарди».

«Манчестер Юнайтед» илгари қандоқ бўлса, ўшандоқ турибди. Уни севиш ҳам, ёмон кўриш ҳам мумкин. Лекин у дунёдаги энг катта клублардан бири ва шунинг учун ҳам обрўсини сақлаб қолиши лозим. Бунинг учун фақат битта йўл бор - совринларга эга чиқиш».

Дэвид сўз орасида собиқ жамоадоши, айни пайтда Испаниянинг «Валенсия» клубини бошқараётган Гари Невиллни ҳам ёдга олди. «Валенсия» бошқарувини қўлга олиш - жуда дадил қарор. Зеро Гари испан тилини умуман билмасди. Лекин у футболда эгаллаш мумкин бўлган барча билимларни ўзлаштирган. Аслини олганда, бу вазифа Гари учун катта синов, негаки, «Валенсия»нинг мухлислари бутун Испаниядаги энг қизиққон ишқибозлардир. Улар ҳар доим жамоадан ғалаба кутишади».

Суҳбат якунида Дэвид ўз ишларига ҳам бироз тўхталди. «Менинг МЛСдаги ишларим секин-аста олдинга қараб силжимоқда, жойида қотиб тургани йўқ. Америка чемпионатига ишончим баланд. Мен учун ўз клубим - болаликдаги орзу. Чунки бунда ҳаммасини ўзинг танлайсан: клуб номи, ўйинчилар, либос ранги... Муҳими, бу орзу вақт ўтгани сари реалликка айланмоқда».

talkSPORT  И.Раҳимов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:21, 04.03.2016. Ўқилди: 2639 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик