Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2238 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихий натижа самараси ёхуд ой лауреатлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Анъанага мувофиқ, газетамиз орқали ой лауреатларини аниқлашда давом этамиз. Тўғри, аслида, бу ишни январдан бошлаш ниятимиз йўқ эмасди. Бироқ йил бошида футболчиларимиз томонидан қайд этилган натижалар қониқарли кўриниш олмагани боис, энг яхшиларни эътироф этишни февралга қолдиришни маъқул кўрдик. Ўз навбатида, рейтингдаги яна бир ўзгариш миллионлар ўйинининг кичик кўриниши - футзал билан боғлиқ. Зеро, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб, тарихий натижа қайд этган Хосе Мария Мендез ва футзалчиларимизни эътироф этмаслик адолатдан бўлмайди. Айниқса, уларнинг жорий йил сентябрида бошланадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишларини инобатга олсак, кузда ўз ҳисобларига навбатдаги очколарни ёзадиганлар топилишидан умидвормиз. Ўз навбатида, ОЧЛнинг янги мавсумида илк ўйинларини ўтказган жамоаларимизда ҳам ўзларини ижобий томондан кўрсатганлар учради. Қуйида февраль ойи лауреатлари билан таништирамиз.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри учинчи марта футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Аввалгиларидан фарқли ўлароқ, бу галги турнир жаҳон чемпионати йўлланмасининг ўйналиши билан аҳамиятли эди. Шу боис, ҳар бир иштирокчи давлат термалари мусобақага қизғин ҳозирлик кўришди. Улар орасида табиийки, ҳамюртларимиз ҳам бор эди. Мезбон сифатида футзалчиларимиздан ўзларини кўрсатишлари талаб этиларди. Аслида, шундай ҳам бўлди. Баҳсдан-баҳсга ўйинини кучайтирган вакилларимиз гуруҳдан 100 фоизлик натижа билан чиқишди. Чорак финалда ироқликларни енгиб, жорий йил Колумбияда ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритишди. Сўнгра ярим финалда Таиланд термаси мағлубиятга учратилди, финалда эса форслар билан тенгма-тенг ўйнашди.

Ушбу натижаларнинг қўлга киритилишида асосий сабабчилардан бири бўлган дарвозабон Рустам Умаровни февраль ойи якунларига кўра биринчи ўринга қўйишни маъқул кўрдик. Дарҳақиқат, маҳоратли кипер термамизнинг барча ўйинларида рақиб зарбаларини қайтариб, жамоадошлари жонига оро кирди. Рустамнинг турнир якунида эълон қилинган рамзий термадан жой олгани мусобақада ундан яхшироқ дарвозабоннинг йўқлигига ишора. Насиб қилса, Умаров мундиалда ҳам ўзининг ижобий хислатларини намойиш этиб, жамоатчилик меҳрини қозонади ва албатта, термамиз ютуқларига ҳисса қўшади.

ОЧЛнинг янги мавсумини бошқа клубларимиздан олдинроқ бошлаган «Бунёдкор» дастлабки иккита учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказди. «Қалдирғочлар» дастлаб «плей-офф»да БААнинг «Ал-Шабаб» клубини енгиб, керакли натижани қўлга киритишди. Ушбу баҳсда «дубль» қайд этиб, жамоасини гуруҳ босқичига олиб чиққан Элдор Шомуродовни бугунги рейтингимизнинг иккинчи ўрнига лойиқ кўрдик. Ўтиш ўйинида ўзидан ёрқин таассурот қолдирган тезкор футболчи Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига қарши кечган 1-тур учрашувида ҳам ёрқин хатти-ҳаракатлари билан алоҳида ажралиб турди.

Учинчи ўринни эса футзал бўйича Осиё чемпионати рамзий термасидан жой олган яна бир ҳамюртимиз Дилшод Раҳматов эгаллади. Пойтахтимизда ўтказилган турнир давомида ушбу футзалчимизнинг бир-биридан чиройли голларига гувоҳ бўлдик. Айниқса, Раҳматовнинг Ироққа қарши кечган баҳсдаги хатти-ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Энг асосийси, Дилшод термамизнинг мундиал йўлланмасини қўлга киритишида асосий сабабчилардан бирига айланди. Унинг Колумбияда бундан-да кучлироқ ўйин намойиш этиб, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

Шунингдек, Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, умуман, барча футзалчиларимиз февраль ойи учлигидан жой олишга лойиқ эдилар. Аммо вазият уларнинг ҳаммасини рейтингга киритишимизга тўсқинлик қилди. Ўз навбатида, «Бунёдкор»-«Ал-Наср» учрашувининг энг яхши ўйинчиси Достонбек Ҳамдамов, суперкубок баҳсидаги ҳал қилувчи гол муаллифи Артур Геворкян, «Локомотив» ва «Пахтакор»ни мағлубиятдан сақлаб қолган голлар муаллифлари - Сардор Мирзаев ва Даврон Ҳошимов, «Насаф»даги ўйини орқали мухлислар назарига тушган Бобир Абдухолиқовларни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Мураббийлар борасида гап кетганда, шубҳасиз, футзал бўйича Ўзбекистон термасини мундиалга олиб чиққан Хосе Мария Мендез ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллади. Испаниялик мутахассис термамизга ғолиблик руҳини сингдириб, шогирдларини бир мақсад йўлида бирлаштира олди. У матбуот анжуманларида айтганларини амалда уддалади, гапининг устидан чиқди. Бундай кишилар эса ҳар доим мақтовга лойиқ кўриладилар. Демак, Мендезга ЖЧ йўлланмаси учун ташаккур билдирган ҳолда уни февраль ойининг энг яхши мураббийи, деб топдик.

«Бунёдкор»нинг «плей-офф»да «Ал-Шабаб» тўсиғидан ўтишига улкан ҳисса қўшган Сергей Лушанни иккинчи ўринга қўйдик. Ушбу мутахассис мана иккинчи йилдирки, «қалдирғочлар»ни гуруҳ босқичига олиб чиқмоқда. Лушан томонидан таклиф этилган ёшларни тарбиялаш ғояси қандай самара бераётганини «Бунёдкор»нинг февралдаги икки ўйини кўрсатиб берди. Ҳаммаси рисоладагидек, ҳимоя ва дарвоза чизиғидаги камчиликлар бартараф этилса, жамоа Сергей Иванович бошчилигида юксак натижаларга эришиши, шубҳасиз.

Дастлаб кубок, энди эса суперкубок. «Насаф» ғазнасини совринлар билан бойитишни бошлаб юборган Рўзиқул Бердиев февраль ойи якунларига кўра учинчи ўринни эгаллади. Ҳа, суперкубок баҳсида «аждарлар»нинг ўйини янада кучайганига гувоҳ бўлдик. Агар ОЧЛнинг дастлабки ўйинида япониялик ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймаганида, қаршиликлар Саудия Арабистонидан очко билан қайтишлари муқаррар эди. «Насаф» футболчиларидаги шижоат ва қатъиятнинг ортаётганини инобатга олсак, Бердиевнинг номи ҳали рейтингимизда яна тилга олинишига шубҳа йўқ.

Футболчилар (футзалчиЛАР)нинг ой давомидаги натижалари

 

№      Футболчи|футзалчи       Ўйин     Дақиқа      Гол     Энг яхши

 

1.       Рустам Умаров                 6           -                 -7         0

2.       Элдор Шомуродов            2           156            2          0

3.         Дилшод Раҳматов        6          -           5          0

Изоҳ: фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинган.

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

энг яхши ФУТБОЛЧИ-лар|футзалчилар

Февраль

1. Рустам Умаров (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал т.ж.)

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Хосе Мария Мендез - 5 очко

2. Сергей Лушан - 3 очко

3. Рўзиқул Бердиев - 1 очко

-----------------------------------------------

Футболчилар|футзалчилар

1. Рустам Умаров - 5 очко

2. Элдор Шомуродов - 3 очко

3. Дилшод Раҳматов - 1 очко

------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:35, 04.03.2016. Ўқилди: 2695 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.