Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» сотган энг қиммат футболчилар. Роналдодан Фигугача

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Каталониянинг «Барселона» клуби сўнги пайтларда йирик харидларни амалга ошириш билан бир қаторда ўз футболчиларини мўмайгина маблағ эвазига сотиб юбормоқда. Биз Чемпионлар лигасининг энг охирги ғолиб жамоаси сотган энг қиммат футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.



5. Роналдо – «Интер». 28 млн.евро (1997 йил)

1996 йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлган Роналдо «Барселона» либосида 1 мавсумда 49 ўйинда, ўз ҳисобига 47 та гол ёздириб қўйди ва Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланиб, «Олтин бутса» билан тақдирланди. Афсуски «сўйлоқ» Каталонияда узоқ вақт қолмади. «Интер» «Барса»ни ҳам, Роналдони ҳам рад этиб бўлмас даражадаги таклиф билан чиқди. Шу тариқа бразилиялик 1997 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаолиятини Пиренейдан, Апеннин ярим оролида давом эттирадиган бўлди.
 
4. Яя Туре - «Манчестер Сити». 30 млн.евро (2010 йил)
Туре 2007-2010 йиллар мобайнида «Барселона» сафида ҳаракт қилган Котд’Ивуарлик футболчи 117 учрашувда 6 та гол киритишга муваффақ бўлди. 2010 йилда Каталонияликлар Яянинг хизматларидан воз кечишга қарор қилиб, уни «Манчестер Сити»га 30 млн.евро эвазига сотиб юборишади. Туре «Барса» сафида 7 соврин соҳибига айланган эди.

3. Францеск Фабрегас. 33 млн.евро (2014 йил)
2011 йилда «Арсенал»дан сотиб олинган Фабрегас Каталонияликлар таркибида 3 та мавсум ўтказди. Бу давр ичида Сеск 151 учрашувда 42 гол киритиб, 48 та голга аниқ узатма оширди. Ярим ҳимоячилар учун супер натижа! Бироқ «Барса» уни сотишга қарор қилди. Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» билан 6 та соврин соҳибига айланган ярим ҳимоячи ушун 33 млн.евро тўлади.

2. Алексис Санчес. 42,5 млн.евро (2014 йил)

Луис Суарес «Барселона»га келиши, Санчеснинг жамоада қолмаслигидан далолат эди. Алексис Сеск билан бир йилда жамоага келди ва бир йилда бошқа клубга йўл олди. Чилилик ҳужумчи 2011-2014 йиллар давомида 141 беллашувда майдонга тушиб, 47 та гол киритди ва 34 та голли узатмани амалга оширди. 2014 йилнинг ёзида Санчес учун «Арсенал» 42,5 млн.евронинг баҳридан кечди ва уни ўз таркибига қўшиб олди.

1. Луиш Фигу. 60 млн.евро (2000 йил)
2000 йилда «Барселона» мухлислари Фигунинг «Реал»га ўтганлигини эшитиб, шок ҳолатига тушиб қолдилар. Луиш Каталонияликлар сафида 1995-2000 йилларда 249 ўйин ўтказиб, 45 та голга муаллифлик қилган ва жамоа билан 7 та мусобақанинг бош совринига эга чиққан эди. «Барса» ўз етакчисини азалий рақибига 37 млн.фунтга сотиб юборади. Португалиялик ярим ҳимоячи эса Каталониялик мухлисларнинг қаҳр ғазабларига дучор бўлди.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:06, 07.03.2016. Ўқилди: 7875 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик