Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 04.06.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Бразилия
      • 04.06.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Аргентина
      • 04.06.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Перу
      • 06.06.2025 04:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Уругвай
  • ЖЧ саралаш. ОФК III босқич
      • 05.06.2025 16:10
      • Австралия
      • -:-
      • Япония
      • 05.06.2025 18:45
      • Индонезия
      • -:-
      • Хитой
      • 05.06.2025 21:00
      • БАА
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 05.06.2025 21:00
      • Баҳрайн
      • -:-
      • Саудия Арабистони
      • 05.06.2025 21:00
      • Уммон
      • -:-
      • Иордания
      • 05.06.2025 23:15
      • КХДР
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 05.06.2025 23:15
      • Қатар
      • -:-
      • Эрон
      • 05.06.2025 23:15
      • Ироқ
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 05.06.2025 23:15
      • Кувайт
      • -:-
      • Фаластин

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 8 20
2 Ўзбекистон 8 17
3 БАА 8 13
4 Қатар 8 10
5 Қирғизистон 8 6
6 КХДР 8 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 8 16
2 Иордания 8 13
3 Ироқ 8 12
4 Уммон 8 10
5 Фаластин 8 6
6 Кувайт 8 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 8 20
2 Австралия 8 13
3 Саудия Арабистони 8 10
4 Индонезия 8 9
5 Баҳрайн 8 6
6 Хитой 8 6

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Япония 0-0 Саудия Арабистони
8-тур Хитой 0-2 Австралия
8-тур Жанубий Корея 1-1 Иордания
8-тур Индонезия 1-0 Баҳрайн
8-тур Қирғизистон 3-1 Қатар
8-тур Эрон 2-2 Ўзбекистон
8-тур КХДР 1-2 БАА
8-тур Кувайт 0-1 Уммон
8-тур Фаластин 2-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

05/06 16:10 Австралия - Япония
05/06 18:45 Индонезия - Хитой
05/06 21:00 БАА - Ўзбекистон
05/06 21:00 Баҳрайн - Саудия Арабистони
05/06 21:00 Уммон - Иордания
05/06 23:15 КХДР - Қирғизистон
05/06 23:15 Қатар - Эрон
05/06 23:15 Ироқ - Жанубий Корея
05/06 23:15 Кувайт - Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илк «қизил» ва шубҳали пенальти «уик-энд»нинг эътиборли воқеалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Черишев ва Рондоннинг голлари, Бентекенинг симуляцияси, Матанинг четлатилиши - ўтган якшанба Европа топ-лигаларида рўй берган эсда қоларли воқеалар диққатингиз марказида.

Рондон - Қаҳрамон, Мата эса...

«МЮ» ишқибозлари АПЛда қаторасига иккита ўйинда қўлга киритилган ғалабадан учишга шайланаётган бир паллада «Вест Бромвич» уларнинг оёғидан тортди. Аввалги турда «Лестер»ни қийнаган Саломон Рондон бу сафар «Юнайтед»ни ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур этди. Ушбу футболчининг голи «қизил иблислар»­га қарши кечган баҳсда ягоналигини сақлаб қолди. Луи ван Гал эса бу сафар ҳакамларга эътироз билдирди. Гап шундаки, тартибли ўйинчи сифатида кўришга ўрганганимиз Хуан Мата 26-дақиқага келиб иккита сариқ карточка олишга улгурди. Оқибатда, майдондан четлатилди. Ҳар икки вазиятда ҳам кераксиз жойда «қовун туширди»: дастлаб рақибнинг эркин зарба беришига ҳалақит берган бўлса, кейинги ҳолатда ўзининг собиқ клубдоши, жароҳатлар гирдобига тушиб қолган Флетчерга нисбатан қўполлик ишлатди. Якунда эса жараён Матанинг қизил карточка олиши билан якунланди.

- Ушбу четлатиш ҳақида нима дейишга ҳам ҳайронман. Бу - Матанинг фаолиятидаги илк «қизил». Уч дақиқа ичида иккита сариқ карточка бериш... Тушунаман, қоидага амал қилиш керак, аммо уни ким бузаётганига ҳам аҳамият бериш лозим. Хуан ўша вазиятда атайин қўполлик ишлатмоқчи эмасди, у бундай ўйнамайди. Биринчи ҳолатдаги ғалати сариқ карточка, ортидан дарҳол иккинчиси... Ҳакамда қарор чиқариш учун сониялар бор эди, аммо Мата ҳеч қачон ҳеч кимга жароҳат етказишни хоҳламайди, - деди «МЮ» устози.

Шўнғисинми ёки йўқ?

«Кристал Пэлас»-«Ливерпуль» баҳсида ҳам бор эътибор ҳакамга қаратилди. Милнернинг четлатилиши-ку, тўғри қарор эди - Заханинг ортидан «подкат» ишлатилганди. Аммо асосий вақтга қўшиб берилган 4-дақиқа ўтиб бораётганда рўй берган ҳолат тортишувларга сабаб бўлди.

Бунга қадар таблода 1:1 ҳисоби порлаб турганди: Ледлининг бурчак тўпи тепилганидан сўнг урган голига майдонда озчиликда қолган «Ливерпуль» клуби Фирмино киритган тўп эвазига ҳисобни тенглаштирганди. Ўша вазиятда дарвозабон Маккартининг хатоси қимматга тушди. Ўйин тугашига саноқли сониялар қолган бир паллада баҳсли ҳолат юзага келди: Делейни жарима майдонига шиддат билан кириб келаётган Бентекени тўхтатиб қолишга интилди. Ҳимоячи дастлаб «подкат» ишлатишга шайланди, аммо «Ливерпуль» форвардининг ноқулай вазиятга чиқиб қолганини кўргач, оёқларини йиғиштирди. Аммо барибир, тиззаси рақибга бирозгина тегди ва Бентеке йиқилди. Симуляция очиқ-ойдин кўриниб турганди, аммо «контакт» борлигини инобатга олсак, пенальти белгилашга асос йўқ эмасди. Умуман, ҳар ким ўзича баҳо берадиган ҳолат юзага келганди. Факт факт­лигича қолади: тажрибали Марринер ўн бир метрли нуқтага ишора қилгач, «қизиллар» 10 киши бўлиб ғалабани «илиб кетишди».

«Барса»га хос серия

Ўтган чоршанба куни примеродаги мағлубиятсиз сериясини 35тага етказиб, «Реал»нинг рекордини янгилаган «Барселона» якшанбадан бошлаб янги марра сари дадил қадам ташлади. Бу сафар «Эйбар» дарвозаси 4 марта ишғол қилинди.

Шу куни «дубль» муаллифига айланган Лионель Месси турнирдаги голлари сонини 21тага етказиб олди. Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионатининг 8 мавсумида 20та ва ундан ортиқ тўп киритган биринчи футболчига айланди. «Реал» етакчиси Криштиану Роналдуда бундай мавсумларнинг 7таси бор, Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Кини ҳамда Тельмо Сарралар эса олтита чемпионатда шундай кўрсаткич қайд этишган.

Каталонияликларнинг сўнгги голи ҳар қандай ёш футболчига намуна вазифасини ўташи мумкин: Суарес бир ҳимоячини алдаб ўтди, иккинчисини «корпус» ёрдамида қулатди ва қисқа тўхталишдан сўнг тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлади.

Халоскор эмас, ёқимтой, холос

«Валенсия» либосида примеродаги олтинчи ўйинини ўтказган Денис Черишев ўзининг учинчи голини урди ва шу тариқа, маҳаллий ишқибозлар ёқимтойига айланиб қолди. Бу сафар ҳам кучли жамоа, аниқроғи, мустаҳкам ҳимояси билан донг таратган «Атлетико» дарвозасини ишғол қилди. Ўз вақтида тўхтаб, «офсайд»нинг олдини олди, сўнгра шеригининг чиройли узатмасидан унумли фойдаланди.

Аммо Черишевнинг голи валенсияликларга ҳаттоки, дурангни ҳам тақдим этмади. Невилл россиялик ҳужумчини ҳисоб 1:1 бўлиб турганида алмаштирди. Кейинчалик эса «кўршапалаклар» яна иккита тўп ўтказиб юборишди. Торрес ҳамда Феррейра-Каррасконинг голлари мадридликларга ғалабани тақдим этди.

Бенуқсон «Юве»

«Кекса синьора» ўтган йилнинг 28 октябридан бошланган мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. «Болонья» билан ўйиндаги кичик муваффақиятсизликни тасодифга йўйиш мумкин. Ҳозирда «Ювентус» вакилларининг фикру хаёлини «Бавария» эгаллаган бўлиши табиий. Аммо «А» серияда ҳам туринликлар ўз ишларини ишончли тарзда бажариб, «Наполи»ни 3 очкога ортда қолдиришяпти.

«Юве»нинг бошланғич таркибида кам кўриниш берадиган Марио Лемина чиройли гол муаллифига айланди. Ажойиб дриблинг эвазига икки рақибини ортда қолдирган футболчи якуний зарбада ҳам адашмади. Бундан аввал эса Барзальи ҳисобни очишга улгурганди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:13, 10.03.2016. Ўқилди: 3673 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Эрон Меҳди Таремий 4
7 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
8 Эрон Сардор Азмун 4
9 Япония Коки Огава 4
10 Ўзбекистон Аббос Файзуллаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.