"Нефтчи" “Истиқлол” стадионида машғулот ўтказди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Водий дербиси"га тайёргарликни давом эттирмоқда. Маълумки, Андрей Фёдоров шогирдлари шанба оқшомида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйнашади. Душанбадан 2-тур тайёргарликни бошлаган фарғоналик чарм тўп усталари 9 март куни “Истиқлол” стадионида машғулот ўтказишди. Бахтиёр Ёқубов ҳамда Мурод Бобожонов алоҳида гуруҳ билан енгил машғулот ўтказишди. Ундан ташқари умумий гуруҳда барча футболчилар машғулотларга зўр беришган. Қуйида “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган машғулотлардан суратларни томоша қилинг.





Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 12 март куни “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида қабул қилади. 2-тур доирасидаги беллашув Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида соат 17:00да бошланади.
Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:29, 10.03.2016. Ўқилди: 4614 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар