Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10037 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдо: «Коринтианс» ва Бразилия термаси…(4-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A
«Коринтианс»    
Роналдо 2008-йил 9 декабрда жамоа билан шартнома имзолайди. Футболчини таништириш маросими эса 12 декабрда бўлиб ўтди. У жамоада ўзининг севимли рақами «9»ни танлади. Роналдонинг Бразилия чемпионатига қайтиши, матбуот ва мухлислар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Уни устига кузда у ёшлик давридаги севимли клуби «Фламенго» билан машғулот ўтказаётган эди. Роналдо «Коринтианс» билан шартнома имзолаганини эшитган «Фламенго» мухлислари ўзларини қўярга жой топа олишмасди. Охир оқибат улар «сўйлоқ»қа бўлган қаҳр ғазабларини намойиш қилиш мақсадида унинг номи ёзилган футболкаларни ёқиб юборишади. У «Коринтианс»да ҳам дебют мавсумини ажойиб тарзда ўтказади. Жамоа билан штат чемпионати ва Бразилия кубогини қўлга киритади. Чемпионат баҳсларида 20 та, умумий ҳисобда эса 23 та тўп киритди. Роналдо терма жамоа билан 2010 йилги мундиалда қатнашмоқчи эди. 2010 йилги мавсумда 20 та учрашувда майдонга тушиб 9 та гол уради, аммо мақсадига ета олмайди.      Бразилия терма жамаоси    
1993 йил декабрда унинг орзуси амалга ошди. Уни мамлакат терма жамоасига таклиф этишди. Терма таркибига киритилганда у 17 ёшда эди. Пеле ҳам айнан шу ёшда терма жамоа аъзосига айланган. Яна бир ўхшашлик уларнинг биринчи ўйини билан боғлиқ. Ҳар икки футболчи ҳам терма таркибидаги илк ўйинини Аргентинага қарши ўтказишган. Бу ўйинда Роналдо сўнгги 10 дақиқада Бебетонинг ўрнига майдонга тушади. У кумири Зикодай бўлишни орзу қиларди.   Жаҳон чемпионати-1994    
Уни 1994 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа таркибига киритишди. Жаҳон чемпионатида Роналдо захира ўйинчиси бўлиб қолди. У ёш бўлса, бунинг устига жаҳон чемпионати. Ҳатто оммавий ахборот воситалари ҳам мураббий Паррейранинг фикрини ўзгартира олмади. Чемпионат якунига кўра Бразилия тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди. Роналдо ҳам ҳудди Пеле сингари 18 ёшида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ўшанда терма жамоанинг асосий ҳужумчилари Ромарио ва Бебетолар эдилар.   Жанубий Америка кубоги-1995    
18 ёшли Роналдо Голландия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланишига қарамай, терма жамоа бош мураббийи Марио Загало Америка кубогига борадиган таркибга ёш ҳужумчини киритмади. Бунга сабаб сифатида эса унинг ҳали анча ёш эканлигини кўрсатди.   Аталанта Олимпиадаси-1996    
Роналдо Аталанта Олимпиадасининг қаҳрамонларидан бирига айланганди. Мазкур турнир мобайнида у 5 маротаба рақиблари дарвозасини нишонга олишга эришади. Ваҳоланки, у жароҳатдан тузалиб сафга қайтганига атиги 2 ой бўлганди. Қизиғи шундаки, Олимпиада мусобақалари давомида у  «Роналдиньо» ёзувли футболкаларда тўп суради. Сабаби «Роналдо» ёзувли футболка атиги битта бўлиб, у ҳимоячи Роналдо Гуайрога насиб этганди. Бироқ ҳақиқий футбол мухлислари каби Роналдонинг ўзи ҳам бу ташкилий камчиликка заррача эътибор бермайди. Шундай қилиб Бразилия олимпия терма жамоаси бронза медаллар билан кифояланади.   Конфедерациялар Кубоги-1997    
Саудия Арабистони мезбонлигида ўтган Конфедерациялар Кубоги мусобақасида 8 та терма жамао иштирок этди. Табиийки Бразилия терма жамоаси ғолиблик учун асосий даъвогар саналаётганди. Финалгача бўлган йўлни қийинчиликсиз босиб ўтган «селесао» финалда Австралия термаси билан рўпаро келди. Финал эса Роналдо ва Ромариоларнинг «бенефиси»га айланиб кетди. Ҳар иккала футболчи ҳам «соккеруз» дарвозасини 3 мартадан ишғол қилиб «хет-трик» қайд этишди. Ҳисоб эса – 6:0 ва Бразилия Конфедерациялар кубоги соҳиби. Роналдо турнир мобайнида рақиблари дарвозасини жами 4 бора ишғол қилди ва энг яхши тўпурарлардан бирига айланди.   Жаҳон чемпионати-1998    
Мундиалдан олдин Роналдо католикларнинг «отахони» Рим папаси Иоанн Павелдан «фотиҳа» олгани унинг ҳузрига кирди. Турли урф-одатлар ўтгач эса ўзининг 2 та либоси - «Интер» ва Бразилия терма жамоаси формасини черковга совға қилди. Франция майдонларида ўтказилган мундиалга «сўйлоқ тиш» жамоасининг асосий юлдузи сифатида ташриф буюрди. Бу вақтга қадар 22 ёшли форвард икки бора ФИФАнинг «Бриллиант тўп»ини ва учта шов-шувли трансферни ўзиники қилишга улгурганди. Бразилия терма жамоаси ҳақиқий бразилча услубда ўйнашда давом этарди. Футболда ҳали ҳамма нарса ҳисоб-китобларга асосланиб қолмаганлигини терманинг ҳамма аъзолари исботлаётган эдилар. Роналдо бўлса ўз спорт формасининг юксак чўққисига етган давр эди. У майдонда шу қадар эркин ҳаракат қилар эдики, уни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқдек туюларди гўё. «Сўйлоқ» 2-турда Марокашга қарши ўйинда 9-дақиқада гол киритиб голлари ҳисобини очади. 1/8 финалда Чилиликлар тор-мор этилди – 4:1. Роналдо эса ана шу баҳсда «дубл» соҳибига айланади. Бразилия термаси шу қадар шиддатли ўйин кўрсатардики, ғолиблик учун бошқа даъвогар йўқдек эди гўё. Фақатгина ярим финалда Голландия термаси бразилияликларга етарлича қаршилик қилишга ҳаракат қилди. Ана шу учрашувда «селесао» таркибида бош қаҳрамон Роналдо бўлганди. Иккинчи тайм бошланиши биланоқ Бразилия термаси ҳужумга ўтади ва айнан қаҳрамонимиз дарвозани ишғол қилади. Учрашув ниҳоясига етиш арафасида Патрик Клюверт ҳисобни тенглаштиргач, иш пенальтилар сериясига қадар чўзилади. Омад эса «тетракампионлар»га кулиб боққанди. Финал учрашуви олдидан уни «турнирнинг энг яхши ўйинчиси» сифатида тан олдилар. Бу иш яхшиямки финалдан олдин бўлган экан, акс ҳолда…    
Финал ўйини бошланишига бир неча соат қолганида, Бразилия терма жамоаси жойлашган меҳмонхона тинчлигини талваса аралаш янграган қичқириқ бузди. Терма жамоанинг ҳамма аъзолари йўлакка югуриб чиқдилар. Роналдонинг хонаси тўғрисида турган Эдмундо жамоадошларини ёрдамга чақирарди:  «Тезроқ келинглар, Роналдо ҳушидан кетди». Шоша-пиша югуриб борганларидан сўнг аянчли ҳолатнинг гувоҳи бўладилар. Ўртада Роналдо қалтираб, ҳушидан кетиб ётарди. Унинг юзи докадек оқариб кетган эди.  Унинг ҳушидан кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида дунёга машҳур врач-кардиолог Бруно Кару қуйидагича фикрларини билдирганди: «Роналдо дам олиш чоғида диванда ётиб, Формула 1 баҳсларини томоша қилишни яхши кўрарди. Ўшанда ётган пайтида бўйнининг нотўғри жойлашуви оқибатида юрак қон томирларининг қисқариб туришини таъминлаб турадиган ва қон босимини белгилайдиган қалқонсимон безлар сиқилиб қолган. Бу эса ўз навбатида футболчида хушдан кетиш ҳолатини юзага келишига сабаб бўлган». Роналдо ўша ҳолатдан сўнг бир қатор тестлардан ўтди. Электрокардиограмма натижалари, унинг юраги дақиқасига 18 маротаба ураётганини кўрсатди. Бу эса Роналдонинг юраги ҳеч қандай механик ёки электрик фаоллик кўрсатмаётганидан далолат берарди. Бу нохуш ҳолатни бартараф этиш учун шифокорлар унга кучли дори воситасини беришга мажбур бўладилар. Бундай восита орқали машҳур актриса Мерлин Монро ўз жонига қасд қилганини ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Бу восита инсон мияси фаолиятини сусайтириб, боксчиларда кучли зарба натижасида юзага келадиган «грогги» ҳолатига тушириб қўяди. Яъни инсон маълум вақт давомида буткул ҳолсизланиб қолади. Уни олиб келганларидан сўнг, мураббий шошилинч ўйинчиларни йиғди-да, финалда Роналдо ўйнамаслигини эълон қилди ва шунга қараб ўйинни ташкиллаштиришини айтди. Ҳамма шок ҳолатига тушиб қолган эди. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач Роналдонинг ўзи қайтиб келди ва финалда ўйнашлигини айтди. Ўша вақтда уни ҳеч ким ўйинга тушишдан қайтара олмас эди.    
Бразилия-Франция ўйинида ҳали воқеалардан бехабар бўлган мухлислар ўз суюклиларини таний олмаётгандилар. У тўп билан илгаридек муомала қилолмас ва ҳадеганда уни ҳимоячиларга олдириб қўяр эди. Ўйин охирлаб борарди. Зиданнинг «дубл»и ҳамма нарсага ойдинлиб киритиб қўйганди. Сўнги сонияларда эса Эммануел Пети жанубий америкаликларни бутунлай  «нокаут» ҳолатига тушириб қўйди. Ўйин финалга ярашмайдиган – 3:0 ҳисоби билан якун топди. Бразилия терма жамоаси кумуш медаллар билан кифояланади. «Сўйлоқ» эса турнир давомида 4 та гол киритиб тўпурарлар пойгасида Давор Шукер, Габриел Батистута ва Кристиан Вьерилардан кейинги ўринларни эгаллади. Ана шу мундиалдан сўнг терма жамоа аъзолари Бразилияга учиб боришганида, Роналдо дори воситалари таъсирида самолётдан тушаётиб, худди маст одамдек гандираклаб кетганди. Шундай бўлса ҳам Бразилияда уларни қаҳрамонларча кутиб олишди.   Жанубий Америка кубоги-1999 Америка кубогининг стартдаги учрашувида бразилияликлар Венесуела термаси устидан 7:0 ҳисобида зафар қучишди. Роналдо ана шу баҳсда «дубл»га эришади. Чилиликлар билан учрашувда пенальтидан унумли фойдаланиб жамоасининг ягона голини киритди. Плей-офф босқичида Бразилия терма жамоаси Аргентина ва Мексикани, финалда эса Уругвайни мағлубиятга учратиб бош совринни қўлга киритди. Ушбу турнир Роналдо ва Ривалдога аталган эди. Улар 5 тадан гол киритган ҳолда «энг яхши тўпурар» номига сазовор бўлишди. Роналдо бу пайтда фаолиятининг чўққисида эди.  

Давоми бор... 

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:40, 10.03.2016. Ўқилди: 4582 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.