Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия клублари ТВдан камида 1,5 млн олишар экан!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

2015|2016 йиллар мавсумининг  2- давраси бошланиш арафасида Sovsport.ru сайти таҳририятига ташриф буюрган РПЛ президенти Сергей Прядкин Россия футболининг бугунги ҳолати, ТВ ҳамда ҳомийлардан олинадиган даромадлар ва бошқа долзарб мавзуларда маълумот берди.

ФИФА президенти сайловларида овоз бергани ҳақида

- РФИ президенти Виталий Мутко топшириғига биноан, сайловда мен овоз бердим. Унда илк марта шаффоф кабиналардан фойдаланилди. Овоз беришдан аввал иштирокчилар ўз телефонларини кабина ёнидаги саватчада қолдиришди. Барча ташкилий масалалар аъло даражада бўлди.

Жанни Инфантино ҳақида

- Уни анчадан буён яхши таниймиз. Инфантино футбол ҳаётига чуқур кириб кетган инсон. Жуда қаттиққўл. Платинининг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. УЕФА раҳбарлигини қабул қилган Мишель Платинининг барча ғоялари айнан Инфантинонинг қатъий назорати остида ҳаётга тадбиқ этилган.

Тўғри, МФП қоидалари Россияга салбий таъсир кўрсатди. Виталий Мутко бу масалада УЕФАнинг лицензия департаменти раҳбари Андреа Траверсо билан самарали фикр алмашди. Албатта, МФП тизими жуда муҳим, клублар уни қўллаб-қувватлайдилар. Аммо бу масалада ҳар бир давлатга алоҳида ёндашиш зарур. Масалан, Албанияни Голландия билан ёки Германияни Сербия билан тенглаштириб бўлмайди. Шунингдек, Россияни Англия билан. Жумладан, ТВ шартномалари ёки реклама вақтларини сотиш борасида. Ҳозир Хитой клублари нималар қилишаётганига эътибор беринг. Бу - нотўғри! Бошқа қитъаларда МФП йўқ. Тўғри айтасиз, бир пайтлар «Анжи»да ҳам шу ҳолат кузатилганди. Айнан шу сабабли ҳам қандайдир чекловлар зарур. Инфантино МФПни ФИФАга татбиқ этишига келсак, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.

УЕФАни ким бошқариши ҳақида

- Долзарб мавзу. Ташкилотнинг барча аъзолари - 54та федерациялари қатнашган сўнгги кенгашида биз ҳам иштирок этдик. Спорт арбитраж суди Платини ва Блаттерга нисбатан қандай қарорга келишини кутяпмиз. Ўша кенгашда Мишель даъво ариза билан мурожаат этишга тўла ҳақли экани бир овоздан маъқулланган. Шу боис, сайлов ҳақида фикр юритишдан маъни йўқ. Шундай экан, Платинини УЕФА президенти лавозимига қайтариш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

УЕФА вице-президенти (Украина футбол федерациясининг собиқ президенти) Григорий Суркис ташкилотни бошқариши мумкинми? У ерда нуфузли мутахассислар етарли. Масалан, Анхель Льона. Суркис эса яқинда вице-президент лавозимига келди. Европадаги ассоциациялар уни қўллаб-қувватлашларига ишончим комил эмас.

РПЛдаги майдонлар ҳолати ҳақида

- Жиддий муаммолар юзага келмаслигига умид қиламиз. Майдонлар ҳолатини назорат қилишга янги йилдан кейин киришдик. 4та стадион - «Химки Арена», «Казань Арена», Екатерингбург ва Самарадаги майдонларда жиддий камчиликлар аниқланди. Самараликлар олдига шарт қўйилди - стадион майсаси аламаштирилмагунча «Крилья» ўз майдонида ўйин ўтказмайди. Ҳозир жамоа уй учрашувларини Саранскда ўтказмоқда. Чимни алмаштириш узоғи билан май ойида якунланиши керак.

«Химки»да хизматчилар сони кўпайтирилди. ЦСКА бош директории Роман Бабаев ҳамда «Динамо» раҳбарияти арена мутасаддилари билан мулоқотда бўлишди. Мен Қозон Мэри Ильсур Метшин билан суҳбатлашдим. Самарадан ташқари, бошқа стадионларда ечилмаган муаммолар қолмади, ҳисоб.

РПЛ тақвими ҳақида

Спорт вазирига амалдаги тақвим манзур бўлди. Ягона муаммо - Россия кубогининг финали. Леонид Слуцкий 25 майни мўлжалламоқда (тақвимга кўра, финал 29 май санасига белгиланган). Қозонда ташкиллаштириладиган баҳс дам олиш куни ўтказилишини мухлислар таклиф қилишяпти. Шу сабабли, чемпионатнинг қайсидир турини шанба-якшанбадан ҳафтанинг бошқа кунига кўчиришимиз мумкин.

Клубларнинг футболчиларга ҳақ тўлашлари хусусида

- Менимча, жамоаларнинг 75 фоизи ўйинчилар маошларини рублда белгилашган. Юқори савиядаги футболчилар, легионерларнинг иш ҳақи ҳам рублда, лекин хорижий валюталар курсига асосан тўланади. Маошларнинг ўз вақтида берилишига келсак, фақат 2-3 жамоада бироз кечикишлар мавжуд. 2-давра «заявка»сига киритилган футболчилардан клуб қарздор бўлмаслиги шарт. Шу сабабли, бу масала вақтида ҳал этиляпти.

«Кубань», Павлюченко ва Аршавин ҳақида

- «Кубан»даги вазият ўз ҳолига келтирилади. Янги губернатор Вениамин Кондратьев қаттиққўл раҳбар. РФИнинг президенти билан учрашганидан хабарим бор. Мен эса жаноб Мкртчан (директорлар кенгашининг раиси) билан суҳбатлашдим. Жамоани Павлюченко ва Аршавиндан қарздорлиги хусусида Олег Артешевич билан кўпчилик мулоқот қилишди. Умумий вазиятни муҳокама қилдик. Андрейнинг ўзи билан гаплашганим йўқ. Унинг келажагими? У ўйнаш истагида. Кейинчалик функционер сифатида фаолият юритса, ажабмас.

Қишки трансферлар хусусида

- Қишки трансфер мавсмини «қашшоқ» эмас, камтарин, деб баҳолайман. Барча жамоалар ўз молиявий сиёсатига тегишли ўзгаришлар киритишмоқда, кучайтирилиши зарур бўлган позицияларга маблағ сарфлашди. Лекин бу билан чемпионатнинг кескинлигига путур етмади. Ғолиблик ва еврокубоклар йўлланмалари кимга насиб этишини ҳозир ҳам олдиндан сийлашнинг иложи йўқ.

МФПнинг қайсидир жамоага зарари ҳақида

- Ҳозирча МФП текширувидан қайси жамоаларнинг ўтиши аниқ эмас. Ўйлашимча, «Ростов» клубининг фаолиятига бир қатор саволлар туғилиши мумкин. «Локомотив»да ҳаммаси рисоладагидек. Ўйлашимча, жамоаларнинг еврокубоклардан четда қолишларини унинг раҳбарлари кўтара олмайдилар. Ҳатто ЕЛдаги иштирок ҳам тобора манфаатли бўлиб бормоқда. Ғолиб жамоа нақ 9 млн. еврога эга чиқади.

 Мухлисларнинг стадионларга ташрифи ҳақида

- 2 стадионни фойдаланишга топширилиши мухлислар ташрифининг кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин. Мен ЦСКА ва «Краснодар» ареналарини назарда тутяпман. Мухлисларга нафақат чиройли ва сермазмун ўйин, уни мириқиб томоша қилишга имкон берадиган шароит ҳам керак. Бундан ташқари, стадион нечоғли қулай нуқтада жойлашгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мана кўрасиз, ЦСКА Химкидан Москвага кўчиб ўтгач, ташриф кўлами бир неча баробарга ошади. «Динамо»да ҳам худди шундай манзарани кутиш мумкин. ПЛдаги ўртача ташриф дейсизми? Менимча, 13-15 мингдан бошланса керак. Тан оламан, сўнгги пайтларда мухлислар ташрифи пасайиб кетди. Лекин тез орада ижобий ўзгаришлар бўлади.

Марказий учрашувларнинг вақти хусусида

- «НТВ-Плюс»нинг «Матч ТВ»га ўзгартирилиши сезиларли силжишларга олиб келмади. Шунчаки, томонлар қўшимча келишувга имзо чекдилар. Биз 3 мавсумга шартнома тузганмиз. Лига ҳар бир мавсум учун 1,6 млрд. рубль (тахминан 22 млн. доллар) олади. Таъкидлаш жоизки, халқаро телеҳуқуқлар сотувини муваффақиятли амалга оширдик. Тендерга 3та компания даъвогарлик қилди. Якунда IMG ғолиб чиқди. Шартнома қиймати 7 млн. долларга яқин. Бу ҳозирги давр учун муҳим жиҳат. Бошқа каналларга намойиш этиш масаласига келсак, трансляция ҳуқуқи «Матч ТВ» тасарруфида. Бошқа каналлар у билан келишиб иш кўрадилар. Биз чун манфаатли жиҳати шундаки, ўйин давомида бизнинг реклама роликларимиз қўшимча каналларда ҳам эфирга узатилади. Жумладан, «Россгосстрах» компаниясининг рекламалари ҳам. Бу компания билан имзолаган битим ҳар мавсум 300 млн. рубль даромад келтиради. Айтишим мумкинки, Россия чемпиони 6 млн. доллар қийматга тенг маблағга эга бўлади, турнир жадвалининг қуйи поғоналаридаги жамоалар 1,5 млн.га яқин олишади.

«Матч ТВ» билан ҳамкорлик хусусида

- Улар ўз сафларига «Лига ТВ»нинг бир қатор аъзоларини қўшиб олганликлари яхши самара берди. Клуб вакиллари ҳамда «Матч ТВ» ижодкорларидан 8 нафардан мутахассислар таҳририй кенгашдан жой олишди, дастлабки мажлис ўтказилди.

Қайси жиҳатлар бизни қониқтирмаяпти? Шарҳловчиларнинг учрашув пайтида ўйинга алоқадор бўлмаган жиҳатларни муҳокама қилишлари. Уларнинг асосий вазифаси - беллашувни томошабинга у мамнун бўладиган кўринишда етказиш. Нима, шарҳловчи ҳакамлик бўйича мутахассисми? Шахсий фикрни мухлисларга етказиш ўринли эмас. Шунингдек, футболчилар маошларини муҳокама қилиш ҳам.

Шарҳловчилар ҳақида

- Константин Генич футболни яхши тушунади. Ўзи ҳам бир пайтлар тўп сурган. Менга унинг нутқи ёқади. Ўзимни шарҳлови ўрнида синаб кўрганман. Таклифлар бўлганми, дейсизми? Йўқ, албатта.

 

Легионерлар лимити ҳақида (уларнинг сони майдонда 6 нафардан ошмаслиги керак)

- Бу масаладаги ягона салбий жиҳат шуки, лимитни 2-давра бошланишига 2 кун қолганида қабул қилдик. Бошқа ҳеч қандай камчиликлар йўқ.

Футбол нима билан рақобат қилиш хусусида

- Спортни маданиятдан ажратиш лозим, деб ҳисоблайман. Яъни мен беллашувларни томоша қилиш учун стадионларга киришни театр ёки кинога тушиш билан таққослай олмайман. Бошқа спорт турлари, масалан, биатлон, хоккей ёки бокс билан рақобат қилсак, бошқа гап. Театр, кино билан рақобатлашишдан не фойда? Тўғри, футбол ҳам шоу. Аммо, спорт шоуси. Демак, у фақат бошқа спорт шоулари билан рақобатлашмоғи даркор.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:45, 12.03.2016. Ўқилди: 2797 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик