Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хавьер Маскерано: «Битта «подкад» фаолиятимни ўзгартириб юборди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аргентиналик маҳоратли футболчи Хавьер Маскерано The Guardian нашрига интервью бераркан, «Арсенал»га қарши баҳсдаги ўйинидан сўнг «Барселона»даги позицияси ўзгаргани, мураббийлик билан боғлиқ хаёллари ҳамда собиқ жамоаси - «Ливерпуль» ҳақида гапирди.

Маскерано 2011 йилнинг мартида «Камп Ноу»даги илк мавсумини бошлар экан, гўёки бу ерда ўйнаб кетолмайдигандек туюлганди. «Барселона» Чемпионлар Лигасининг 1|8 финали доирасидаги «Арсенал»га қарши кечган ҳар икки баҳс натижасига кўра етакчилик қилаётганди. Жавоб ўйинининг 90 дақиқаси ортда қолган бир паллада «Барса» ишқибозларини хавотирга солган вазият рўй берди.

Жек Уилшир ажойиб «пас»и орқали Никлас Бендтнерни рақиб дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга чиқарди. Агар ўшанда «тўпчилар» форварди тўп киритганида, каталонияликлар нуфузли турнирдан чиқиб кетишлари мумкин эди. Аммо шу паллада қаердандир пайдо бўлган Маскерано даниялик ҳужумчининг оёқлари остига ташланиб, хавфли вазиятни бартараф этди. Шу тариқа, «Арсенал» уйга қуруқ қўл билан қайтди, «Барселона» эса ЕЧЛдаги иштирокини давом эттирди.

- Ўша «подкат» «Барселона»даги фаолиятимда муҳим аҳамият касб этган, - деди Маскерано. - Тўғрисини айтсам, жамоада ўтказган дастлабки ойларимга қараб Каталонияда узоқ ушланиб қолмаслигимни тахмин қилиш қийин эмасди: гўёки, менинг ҳаракатларим «Барса»нинг ўйин услубига мутлақо мос келмайдигандек эди. Аммо ўша вазият ўзимни кўрсатишимга имкон берди. Агар ўшанда Бендтнер гол урганида... билмадим, кейинчалик нима бўларди. Аммо ҳаммаси мен учун кўнгилдагидек якун топди.

* * *

- Ҳеч қачон таслим бўлмаганман. «Вест Хэм»да ўйнамаяпман, ўрта чизиғида Жеррард ва Хаби Алонсо тўп сурадиган «Ливерпул»да ишим қовушармикан?» деб ўйлашим ҳам мумкин эди-да. Аммо ўшанда тушган таклифни ҳеч иккиланмай қабул қилдим, «Барселона» билан ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Серхио Бускетснинг ўрнини эгаллай олмаслигимни тушуниб турардим. Ушбу футболчининг жамоа учун берадиган фойдасини бошқалар келтира олмаслиги та­йин. Шундай экан, «Барса»да қолишим қийинроқ туюлганди.

Ўша оқшом сезиларли ўзгариш рўй берди: Маскеранонинг майдондаги позицияси ўзгарди. Бускетснинг ўрнини эгаллай олмадими, демак бошқа чизиқни танлашига тўғри келарди. У авваллари ўзини ҳимоячи сифатида тасаввур қилолмасди: «Йўқ, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмагандим», - аммо бошқа позицияга ўтиш ҳаммасини ўзгартириб юборди.

- Умуман олганда, мазкур баҳсда ўрта чизиқда тўп сураётгандим, ҳимояда эса Бускетс ўйнаганди, - дея эслайди аргентиналик футболчи. - Ўшандан буён мудофаа марказида ҳаракат қиляпман: ўша «подкат»дан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Ўз позициямни топиб, ҳозирга қадар таркибдаги ўрним ва даражамни сақлаб келяпман. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Билмайман, «Барселона»да ўйин­чиларга жуда қатъиятли муносабатда бўлишади, шундай экан, клуб ҳар қайси футболчини хоҳлаган пайт­да сафга қўшиб олиши мумкин.

***

- Футбол ҳақида гапиришни ёқтираман, - деди Маскерано. У сўзамол, ақлли, мулоҳазали ва қатъиятли. Ўзининг етакчилик сифатлари эвазига Jefecito - «Командир» тахаллусига эга бўлди. Жамоадошлари эса Хавь­ернинг келажакда Каталония клуби бошқарувини қўлга олишига ишонишади. Хўш, унинг бу борадаги режалари қандай?

- Мураббийлик - қийин иш. Ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринг. Лекин барибир, шу касбда ўзимни синаб кўрмоқчиман. Тўғри, нима биландир шуғулланмоқчи бўлсанг, астойдил тайёргарлик кўришга тўғри келади. Мен ҳам худди шундай қиламан. Кейинчалик эплай оламанми, йўқми, буни вақт кўрсатади.

Қаерга боради? Бирорта кичикроқ клубгами?

- Ўзимга қолса, мураббийлик фаолиятимни Аргентинада бошласам, дейман.

Кейинчалик Европага қайтадими?

- Билмадим, кўҳна қитъада муваффақият қозониш борасида аниқ фикр билдиролмайман.

***

- Бошқа клублардан фарқли ўлароқ, «Барселона»нинг марказий ҳимоясида ўйнаш бошқачароқ тарзда кечади, - дейди Маскерано. - Деярли ярим ҳимоядаги функцияларни ҳам бажаришга тўғри келади. Прессинг қўллаётган пайтимизда Бускетс билан бир чизиқдан жой оламан. Энг катта ўзгариш - тўпни тескари эмас, балки аксинча, рақиб дарвозасига қараган ҳолатда қабул қиламан. Лекин барибир, ўзимни ярим ҳимоячи сифатида ҳис қилавераман. Кун келиб, «Барселона»дан бошқа клубда ўйнашим ҳам мумкин. Ўшанда албатта, ўзимнинг севимли позициямда тўп сураман. Каталонияда вазият янги чизиққа мослашишни тақозо этди.

Маскерано қаерга кетмоқчи? Фараз қилайлик, унга Пеп Гвардиола қўнғироқ қилди...

- Бундай бўлмайди, - деди Хавьер жилмайганча. - У мен билан боғланмайди.

Аслини олганда эса, Маскерано премьер-лигага қайтса, асло ажабланмаймиз. Аргентиналик футболчи «Энфилд»да ўтказган дамларини ёрқин хотиралар билан эсга олади. Ҳаттоки, қайси трио кучлироқ эканини аниқ айтолмайди: Бускетс-Иньеста-Хавими ёки Маскерано-Жеррард-Алонсо?

- Ғоятда ажойиб ўйин кўрсатган пайтларимиз кўп бўлган, айрим ишқибозлар буни менга тез-тез эслатишади.

Албатта, Хавьер бошқа жамоалардан келадиган таклифларни ҳам рад этмайди.

- «Ливерпул»га бўлган меҳрим фақат шу клубга боғланишимни англатмайди. Бошқа чақирувларни ҳам бажонидил ўрганиб чиқаман. Биз профессионалмиз, шу касб орқали кун кечирамиз.

***

- «Ливерпуль» - мен тўп сурган жамоалар орасида энг яхшиларидан бири, аммо у ерда муаммолар кўп эди. Клуб хўжайини билан умуман учрашмаганман. Раҳбариятнинг 20000 километр узоқликдан туриб бошқариши нотўғри. Жамоа олдинга қадам ташлашга интилса-да, буни уддалай олмаётгандек туюларди менга. Энди Клопп бошқарувида бу вазифани уддалашга киришдилар. Юрген айнан «Ливерпуль» ва унинг ишқибозлари кутган мураббий.

***

- Клуб мураккаб даврни бошдан кечираётган бир паллада яхшироқ таклиф чиқса, мени қўйиб юборишлари мумкинлигини билдиришган. Бенитес кетгач, вазият ёмонлашганини тушундим. Рафадан кейин қандай йўл тутиш кераклигини билмай қолишганди, - деди Маскерано ва бир муддат сукут сақлагач, гапини давом эттирди. - Сўнгра «Барселона» мени ўз сафига қўшиб олмоқчилигини билдирди.

Қаҳрамонимиз Каталонияда 13та совринни қўлга киритди. Ўтган йилги «требл» ҳам шулар жумласидан. Аммо «Барса» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

- Бу оддий ҳолат, «Барселона»нинг ўзига хослиги ҳам шунда, - деди Маскерано. - Шунча ғалабалардан сўнг жамоа фақат олдинга интиляпти. 25 футболчининг бари турли феъл-атворга эга, аммо ҳаммамиз бирлашганимизда ҳар қандай вазифа осонликча уддаланади. Гап фақат ҳужумчиларда эмас. Бускетс, Иньеста, Пике кабилар қатор йиллар мобайнида ғалабаларга эришиб, ҳозирда ҳам фақат юксак чўққиларни кўзлашяпти. «Барселона» - уларнинг қадрдон клуби, ушбу футболчилар жамоа ўзагини ташкил этадилар. Ҳеч ким ўйинни янги келганларга қараб шакллантириш ниятида эмас. Аксинча, янгилардан «Барса»нинг ҳолатига қараб ўзгариш талаб этилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:09, 13.03.2016. Ўқилди: 6779 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.