Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9016 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун «Олтин тўп» соҳибининг номи маълум бўлади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар
A A A

2024/25 йил мавсуми якунлари бўйича дунёдаги энг яхши футболчига “Олтин тўп” мукофоти топшириш маросими душанба куни Париждаги Шатле театрида бўлиб ўтади. Тантанали маросим бошланиши Тошкент вақти билан 23:00 да белгиланган.

Иккинчи марта “Олтин тўп” мукофоти Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) билан ҳамкорликда ўтказилади. 2010–2015 йилларда бу соврин France Football журнали ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) билан биргаликда топширилган эди. 2016 йилдан эса икки алоҳида мукофот берила бошланди: бири France Football талқинида, иккинчиси ФИФА версияси бўйича. ФИФА соврини 1991–2009 йилларда ҳам мавжуд бўлган. Ўтган йили “Олтин тўп”га Англиянинг “Манчестер Сити” клубида тўп сурган испаниялик ярим ҳимоячи Родри сазовор бўлган эди.

“Олтин тўп” соврини энг яхши футболчи ва футболчи қизга уларнинг шахсий кўрсаткичлари, жамоавий ютуқлари ҳамда ҳалол ўйини (fair play) асосида берилади. Халқаро ҳакамлар ҳайъати ФИФАнинг сўнгги рейтингида юқори 100 мамлакатдан (эркаклар) ва юқори 50 мамлакатдан (аёллар) махсус спорт журналистларидан иборат бўлади. Ҳар бир ҳакам 30 номзоддан 10 нафарига овоз беради ва ўйинчилар балл тизими бўйича жойлаштирилади. Агар бир нечта футболчида балллар тенг чиқса, биринчи ўрин овозлари кўпроқ бўлган футболчи ғолиб деб топилади.

Эркаклар орасидаги номзодлар рўйхатига англиялик Жуд Беллингем, француз Килиан Мбаппе, бразилиялик Винисиус Жуниор (“Реал”), французлар Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ, марокашлик Ашраф Ҳакимий, гуржи Хвича Кварацхелия, португалияликлар Нуну Мендеш, Витинья ва Жоау Невеш, испаниялик Фабиан Руис (барчаси – “Пари Сен-Жермен”), англиялик Ҳарри Кейн, француз Майкл Олисе (иккаласи – “Бавария”), поляк Роберт Левандовский, испанияликлар Педри ва Ламин Ямал, бразилиялик Рафинья (барчаси – “Барселона”), немис Флориан Вирц, аргентиналик Алексис Мак Аллистер, мисрлик Муҳаммад Салоҳ, нидерландиялик Виржил ван Дейк (барчаси – “Ливерпуль”), нидерландиялик Дензел Дюмфрис, аргентиналик Лаутаро Мартинес (иккаласи – “Интер”), гвинеялик Серу Гирасси (“Боруссия” Дортмунд), швед Виктор Дьёкереш, англиялик Деклан Райс (иккаласи – “Арсенал”), англиялик Коул Палмер (“Челси”), норвегиялик Эрлинг Ҳоланд, италиялик Жанлуиджи Доннарумма (иккаласи – “Манчестер Сити”), шотландиялик Скотт Мактоминей (“Наполи”) киритилган.

Бошқа номинациялар

2018 йилдан бери ташкилотчилар бошқа номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширади. Шундан бери аёл футболчилар ҳам “Олтин тўп” учун курашади. Ўтган йили бу соврин “Барселона” аъзоси испаниялик Айтана Бонматига берилган. У ва Алексия Путеллас икки маротаба ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам иккаласи номзодлар қаторида.

Энг яхши дарвозабон соврини Москва “Динамо” ва СССР терма жамоасининг афсонавий посбони Лев Яшин шарафига аталган. Яшин ҳозиргача “Олтин тўп” олган ягона дарвозабон сифатида тарихда қолган. Ўтган йили бу соврин иккинчи марта инглиз клуби “Астон Вилла”да тўп сурадиган аргентиналик Эмилиано Мартинесга берилган. У бу йил ҳам номзодлар қаторида – Доннарумма, “Ливерпул”дан бразилиялик Алиссон, “Ал-Ҳилол”дан марокашлик Яссин Буну, ПСЖдан француз Люка Шевалье, “Реал”дан бельгиялик Тибо Куртуа, “Атлетико”дан словениялик Ян Облак, “Арсенал”дан испаниялик Давид Райя, “Ноттингем Форест”дан бельгиялик Матс Селс ва “Интер”дан швейцариялик Янн Зоммер киритилган. Бу йил биринчи марта аёллар футболида ҳам дарвозабонлар алоҳида мукофотланади.

Шунингдек, 21 ёшгача энг яхши футболчи ва футболчи қиз учун Раймон Копа трофейи, эркаклар ва аёллар футболида энг яхши мураббий учун Йохан Кройфф соврини, энг яхши клублар, мавсумнинг энг яхши тўпурари, шунингдек, майдондан ташқари ижтимоий фаолият учун Сократес мукофоти эгаларининг номи эълон қилинади.

“Олтин тўп” France Football журнали бош муҳаррири Габриэль Ано ташаббуси билан таъсис этилган. Биринчи марта 1956 йилда инглиз клуби “Блэкпул” ҳужумчиси Стэнли Мэттьюзга топширилган. Ўшанда ғолибни спорт журналистлари аниқлар эди. Аввалига совринга фақат европалик футболчилар даъвогар бўлган, 1995 йилдан бошлаб эса ҳар қандай миллийликка мансуб футболчи унга номзод бўлиши мумкин, шарт – у Европа клубида ўйнаши керак. 2007 йилдан бошлаб эса трофейга дунёнинг исталган клуби футболчиси даъвогарлик қила олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:15, 22.09.2025. Ўқилди: 5139 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.