Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      •   Бунёдкор
      • 0:1
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Қўқон-1912 9 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Профессионаллик сари интилайлик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Чорак аср, яъни йигирма беш йил давомида ўзбек футболи қайта туғилди. Мамлакатимизда профессионалликни таъминлаб, спортимизнaи халқаро ареналарга олиб чиқиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Бироқ таассуфки, айрим ҳолларда футбол ривожига тўсиқ бўладиган, маданият ва одоб-ахлоққа зид ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Миллионлар ўйини мавзусида қалам тебратаётган журналистлар, фахрий мураббийлар ва фидойи ишқибозлар томонидан ёзилиб, босма нашрларда чоп этилган мақолалар мавзуси баъзан тор доираларда, ишқибозлар даврасида муҳокама қилинади. Муаллиф долзарб мавзуни ёритиш, ишқибозлар эса унинг фикрларини таҳлил қилиш орқали ҳузур топадилар.

Агар ОАВда футболимиз равнақи йўлида ёритилган долзарб мавзулар вақти-вақти билан кенг доирада, мутахассислар иштирокида холисона муҳокама қилиниб, сўнгра амалга татбиқ этилганида эди, бу ҳолат футболимиз ривожига катта улуш қўшган бўларди.

Мақсадга етишиш учун эса, биринчи навбатда, маданият тушунчасини кенг тарғиб этиб, унинг муҳим аҳамият касб этишини спортчиларга тушунтириш лозим. Футболчиларнинг майдондаги ножўя хатти-ҳаракатлари (тупуриш, бурун қоқиш, голни нишонлаш чоғидаги хунук қилиқлар), жамоат жойларида эса оёғида резина шиппак, эгнида шортик, оғзида сақич билан бемалол юриши, юзини ҳафталаб олинмаган қора соқоли билан яшириб, футболдан ташқарида барча каби оддий инсон эканлигини унутиб қўяётгани кенг жамоатчилик, оддий ишқибозларни ранжитмоқда. Биз футболни севамиз, футбол орқали эса ўйинчиларга меҳримиз тушади. Агар улар маданият ва ҳурмат-эътибор тушунчаларига тўғри ёндашиб, номаъқул қилиқларидан воз кечишса, биз уларни янада кучлироқ севамиз.

Хуллас, профессионал футбол лигасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс барча жабҳаларда фақат ва фақат профессионаллик сари интилиши шарт. Хўш, профессионалликка қай тариқа эришилади? Биринчи навбатда, мутасаддилар, мураббийлар ва футболчилардан қоидаларга риоя этиб, ўз ишларига виждонан ёндашиш талаб этилади.

Профессионал мураббий

- Фикру хаёли, ғоялари, қалбидаги ғаройиб футбол жараёнини ўйинчиларнинг яшил майдондаги ижобий ҳаракатлари орқали намоён эттира олган;

- жамоадаги муаммоли масалаларни бартараф этишга ҳисса қўшган;

- сунъийлик (бир йиллик кўчманчи футболчилар хизмати)дан воз кечган;

- машаққатли меҳнати эвазига жамоанинг келажаги учун тамал тоши қўя оладиган ижодкоргина ҳақиқий профессионал мураббий ҳисобланади.

 

Профессионал футболчи

- Ноёб қобилиятини яшил майдонда ижобий тарзда намойиш этиш орқали ишқибозлар олқишига сазовор бўлган;

- юқори чўққиларни забт этиш учун жамоавий машғулотлардан ташқари, хато ва камчиликларини бартараф этиш мақсадида ўз устида индивидуал тарзда шуғулланиб (керак бўлса, мураббий ёллаб), маҳоратини оширган;

- узоқ йиллар ўз клубига содиқлик ва фидойилик билан хизмат қила олганларгина ҳақиқий профессионал футболчи ҳисобланадилар.

 

Профессионал мутасадди

- Клубнинг равнақ топиши, унинг ривожланишига хизмат қиладиган узоқ йиллик дастурга эга;

- камчиликларни бартараф этиш чоғида мустақил фикрлай оладиган;

- ўз қарашлари орқали мураббий ва ўйинчиларга футболни назарий жиҳатдан асослаб, миллионлар ўйи-ни билан боғлиқ барча мавзуларда улар билан рақобатлаша оладиганларгина ҳақиқий профессионал клуб бошқарувчиси ҳисобланишади.

 

Осиёда гегемон, дунёда етакчи бўламиз

Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида футболдаги илк сабоқларини олаётган ёшларнинг камол топишлари учун барча қулайликлар, зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Эндиликда машғулотларни ўтказиш чоғида юртимиздаги таниқли мутахассислар - Рауф Инилеев, Вадим Абрамов, Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров, Самвел Бабаян, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Мурод Исмоилов каби тажрибали мураббийлар хизматидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, ёшларни лицей, коллеж ва академияларга қабул қилиш чоғида ёмон иллатларни аралаштирмаслик, келишилган ўйинлар, нохолис ҳакамлик ва номаъқул ҳақоратлардан воз кечиш, бутун диққат-эътиборни болалар футболи ривожига қаратиш ўта муҳим омиллардан саналади. Агар юқорида санаб ўтилган қоидаларга риоя этиб, профессионаллик сари интилсак, мамлакатимиз футболи вақти келиб Осиёда гегемон, дунёда эса етакчилардан бирига айланади.

Мамадали Мўминов, «Навқирон» жамоаси мураббийи

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:29, 18.03.2016. Ўқилди: 2279 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик