Испания чемпионатининг 30-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин бошида Бензема Бэйлнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Бэйлнинг тоза голини ҳакамлар офсайд сифатида баҳолаб, инобатга олишмади. 26-дақиқада эса "Мадрид" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Гамейро томонидан йўлланган зарбани Кейлор Навас бартараф этди.
Иккинчи бўлимда шунга ўхшаш вазиятлар қарама-қарши жамоа дарвозаси олдида юзага келди. "Севилья" дарвозасига пенальти белгиланди, Роналду ноаниқ зарба йўллади. Меҳмонларнинг ҳисобни тенглаштирувчи тоза голи офсайд дея баҳоланиб инобатга олинмади.
Ўйиннинг 64-дақиқасида Криштиану Роналду ниҳоят гол уришга муваффақ бўлди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Натижада мезбонларнинг учинчи ва тўртинчи голлари "Севилья" дарвозасидан ўрин олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Реал" 2-ўринда бораётган "Атлетико" билан орадаги фарқни 1 очкога етказди. "Қироллик клуби" "Барселона"дан 10 очко ортда қолмоқда.
Реал Мадрид – Севилья 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 6 Бензема, 2:0 – 64 Роналду, 3:0 – 66 Бэйл, 4:0 – 86 Хесе.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Начо, Кроос, Каземиро (Хамес, 76), Модрич, Бэйл (Хесе, 70), Роналду, Бензема (Иско, 81).
Севилья – Рико, Фигейраш (Рейес, 46), Колодзейчак, Рами, Эскудеро, Иборра (Муньос, 71), Криховяк, Коке, Кристофоро (Мариано, 72), Тремулинас, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Варан (26), Каземиро (54), Рейес (57), Крыховяк (62).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).