Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018 сарлаши. Ўзбекистон – Филиппин учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун, 24 март санасида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 2018 йил Россияда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинга қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати-2018 ҳамда Осиё Кубоги-2019 қўшма саралашининг “H” гуруҳидан ўрин олган ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 2015 йилнинг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Филиппин пойтахти манилада бўлиб ўтган ўша ўйинда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик — 5:1 ҳисобида ғалалаба қозонганди. Сардор Рашидов ҳамда Игорь Сергеевнинг дубллари, шунингдек, Одил Аҳмедов киритган гол Ўзбекистоннинг йирик ғалабасини таъминлаганди. Бу — ушбу жамоалар ўртасида шу вақтгача ўтказилган биринчи ўйин эди. Унга қадар Ўзбекистон ва Филиппин ўзаро тўқнаш келмаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларига 17 март куни киришган эди. Йиғинга Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби аввалига 29 нафар футболчини жалб этди. Кейинроқ, Достон Ҳамдамов ҳамда Жалолиддин Машариповга саломатлиги борасидаги муаммолар сабаб рухсат бериб юборилди.

Кейинроқ ушбу ўйин учун Самвел Бабаян 23 футболчидан иборат таркибни маълум қилди. Таъкидлаш керакки, Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабоб” клуби аъзоси Азизбек Ҳайдаров дисквалификация туфайли Филиппинга қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Йиғин давомида ўтказилган машғулотлардан фотосуратларни ЎФФ расмий сайтининг фотогалерея бўлими орқали ёки Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Facebook ҳамда Instagram ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Кеча, 23 март куни ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мураббийлар ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.

Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дули: “Мен реалистман ва биламанки, Ўзбекистон — гуруҳдаги энг кучли жамоа. Гуруҳимиз ҳам саралаш босқичидаги энг қийинларидан бири. Бундан ташқари саралаш ўйинлари давомида жуда узоқ вақтни оладиган парвозларни амалга оширишга тўғри келди. Бу ҳам жамоанинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб айтишим мумкинки, эратага осонликча очко қўлга кирита олмаймиз. Лекин ўйиндан фақат яхши натижа кутаман”.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян: Эртанги рақибмизга ҳурмат билан қараймиз. Кучли мутахассисга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнайммиз. Эртага тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ва мухлисларни ҳурсанд қилишга интиламиз. Манилада 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қарамай, эртага ўйин осон кечади деб ўйламайман. Аввалги ўйинимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан кейин улар Шимолий Корея билан дуранг натижа қайд этди. Рақиб ўзиини яққол аутсайдер деб атаётган бўлса-да, аслида ундай эмас”.

Шунингдек, 23 март куни жамоалар учрашув олдидан расмий машғулотларини ҳам ўтказишди. Расмий машғулотдан фотолавҳаларни ҳам ЎФФ расмий сайтинингфотогалерея бўлими орқали ёки Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Facebook ҳамда Instagram ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Филиппин учрашуви, бугун, 24 март куни, соат 18:00да старт олади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:06, 24.03.2016. Ўқилди: 5394 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.