Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2247 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол қоидаларида ўзгаришлар бор

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Семинарлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамюртимиз, ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев айни кунларда Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб, у ерда аёллар ўртасида Олимпиада йўлланмаси учун кечаётган саралаш босқичини назорат қилмоқда. Биз ФИФА томонидан футбол қоидаларига баъзи ўзгартиришлар киритилганини эшитиб, мутахассис билан боғланишга қарор қилдик.

- Салом, Фарҳод! Соғлиқлар қалай? Японияда об-ҳаво қандай?

- Салом, Дмитрий! Ҳаммаси жойида. Бу ерда ёмғир ёғяпти. Ҳаво салқинроқ.

- Юборган ёзма ҳужжатларингиз етиб келди. Энди уларга бирозгина ойдинлик киритиб олсак. Қиёслашни ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар ва фарқлардан бошласак, дегандим...

- Шу йилнинг 5 март куни ИФАБнинг 130-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўйин қоидаларига баъзи ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, энди Қоидалар аввалгидек икки қисм (қоидалар ва изоҳлар) эмас, битта бўлимдан иборат бўлади. Аниқроғи, биргина қидирув натижаси сизнинг ҳар қандай саволингизга жавоб топиши мумкин. Қоидаларга жами 93та ўзгартириш ва тузатишлар киритилди. Шунингдек, эски Қоидаларнинг 3, 6 ва 10-бўлимлари («Ўйинчилар сони», «Ҳакам ёрдамчилари» ва «Дарвоза ишғол қилинганини аниқлаш»)нинг номлари ҳам буткул ўзгартирилди. Фақатгина 2-бўлим - «Тўп» ўзгаришсиз қолди.

Ўзгартиришлар асосан, қуйидаги бўлимларга киритилди:

1) захира ўйинчилари;

2) ўйинни давом эттириш;

3) майдон четида қоида бузилганда ўйинни давом эттириш;

4) «ўйиндан ташқари ҳолат»дан сўнг ўйинни давом эттириш;

5) ўйинни бошлаш ёки давом эттириш учун футболчилар сонини белгилаш;

6) жароҳатланган футболчилар;

7) бошланғич зарба;

8) бир вақтда рўй берган қоида бузишлар;

9) баҳсли тўп;

10) дарвозадан бошланадиган зарба;

11) 11 метрлик жарима зарбаси вақтида қоида бузишлар ва жазолаш;

12) ўйиндан кейинги пенальтилар серияси;

13) қўл билан ўйнаш;

14) жаҳлдор ҳаракатлар;

15) ҳакамларнинг мажбурий ва мажбурий бўлмаган экипировкалари: ҳакамлар ҳам, футболчилар ҳам ўйин вақтида заргарлик буюмларини тақиб юришлари мумкин эмас;

16) шунингдек, Қоидаларда янги бўлим пайдо бўлди - луғат. Унда футболга оид турли терминларга изоҳ бериб ўтилган.

- Бу борада кенгроқ тушунча бера оласизми? Масалан, ўйин қатнашчиларининг сони борасида қандай ўзгаришлар бўлди?

- Илгари жамоалардаги ўйинчиларнинг сони камида 7 нафардан бўлганида, баҳсни бошлашга рухсат берилган эди. Ўйинни давом эттириш-эттирмаслик масаласи эса ҳар бир ассоциация-федерациянинг ихтиёрида бўлган. Умуман, «ўйинни бошлаш» ёки «ўйинни давом эттириш» тушунчалари деярли бир маънода тушунилган. Жамоалардан биридаги футболчилар сони 7 нафардан кам бўлиб қолганда, учрашувни давом эттириш тавсия қилинмасди. Энди эса мана шу 7 рақами ҳамма жойда минимум кўрсаткич сифатида қатъий белгилаб қўйилди.

- Бизга маълум бўлишича, «уч ёқлама жазо» деб номланган ҳолатга ҳам ўзгартириш киритилганмиш. Яъни, «сўнгги умид фоли» вақтида ҳакам ҳам пенальти белгилайди, ҳам қоидабузарни ўйиндан четлатади ва ниҳоят, ўша футболчи яна бир неча ўйинга диксвалификация қилиниши ҳам мумкин. Бу қоида ўзгартирилгани ростми?

- Келинг, яхшиси, тузатилган янги қоидани ўқиб бераман:

«Агар ўйинчи ўз жарима майдони ичида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолиб, уни гол уриш имкониятидан айирса, ҳакам 11 метрли жарима зарбасини белгилаб, қоидабузарни огоҳлантиради.

Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

- қоидабузар рақибни ушлаб олса, уни тўпдан йироқлаштириш мақсадида туртиб юборса;

- қоидабузар тўпга эмас, қасддан рақибнинг оёғига ташланса ёхуд унда тўп учун курашишга имконияти бўлмай туриб, рақибни тўхтатишга уринса;

- қоида бузилиши очиқ-ойдин қизил карточкага тортадиган ҳолларда (мисол учун, қоиданинг қўпол тарзда бузилиши, спортга хос бўлмаган хулқ ва ҳоказо).

Айни ҳолатларда қоидабузар футболчи майдондан четлатилиши шарт».

Бундан келиб чиқмоқдаки, тўп учун курашиб, 11 метрли жарима зарбаси белгиланишига сабабчи бўлган футболчи албатта, майдондан четлатилиши шарт эмас. Табиийки, агар қоидабузар фақат тўп учун курашган бўлса, уни сариқ карточка билан жазолаш етарли.

- Яна қандай янгиликлар бор?

- Шунингдек, жароҳатланган футболчиларга ёрдам кўрсатиш тартиби ҳам ўзгарди. Агар етказилган жароҳат сариқ ёки қизил карточкага муносиб даражада жиддий бўлса, жабрдийда футболчи тездан майдондан олиб чиқиб кетилиши шарт эмас. Яъни, шароит шуни тақозо қилса, шифокор ва унинг ёрдамчилари жабрдийдага майдоннинг ўзида ёрдам кўрсатаверишади.

Диққатга сазовор яна бир ҳолат! Илгарилари майдон ташқарисида юз берган қоидабузарликлар вақтида «баҳсли тўп»дан фойданилган бўлса, эндиликда ҳакам албатта, жарима зарбаси ёки пенальти белгилайди. Дарвоқе, агар пенальти тепаётган футболчи қоидани бузса, стандарт вазият қандай якун топишидан қатъий назар, уни ижро этган жамоа фойдасига эркин зарба белгиланади.

Энди дарвозабон хусусида: агар пенальти вақтида кипер қоидани бузса-ю, голнинг олдини олса, ўша посбон сариқ карточка билан жазоланади.

- Аксарият ҳолатларда «жонли девор»да турган футболчилар қўллари билан юз ёки кўкракларини ҳимоя қилиб олишади. Аммо ҳакамлар улардан қўлларини туширишни сўрашади. Хўш, танага ёпишиб турган қўлга тўп тегса, жарима зарбаси белгиланадими?

- Гап шундаки, кўкрак баландлигига кўтарилган қўлнинг ҳолати табиий эмас. Агар қўллар тана бўйлаб пастга туширилган бўлса, бу - табиий ҳолат. Шунинг учун тўп «жонли девор»да турган футболчининг қўлига тегса, ҳакам «қўл билан ўйналди», деб ҳисоблашга ҳақли. Бундай ҳолатларда ҳакамлар эркак футболчиларни ҳам, аёл футболчиларни ҳам «жонли девор»да турган пайтларида қўлларини пастга туширишга ундашади. Аммо тўп учун кураш кетаётган лаҳзаларда қўл қорин ёки ундан баландроқда туриши мумкин. Бундай ҳолатларда тўп қўлга тегса, ҳакам қоида бузилмаганини эътироф этишга ҳақли. Чунки биз югурганимизда ёки тез юрганимизда қўлларимизни худди шу баландликда тутишга одатланганмиз. Демак, бу табиий ҳолат.

Қўл билан боғлиқ вазиятларда бугун ҳам фойдаланиб келинаётган эски қоидаларга таянган ҳолда қарор қабул қилиш лозим. Лекин бу қоидалар ҳақида кўпчилик билмайди, шунинг учун уларни келтириб ўтишни жоиз, деб биламан. Масалан, қўл билан ўйналган ҳар қандай ҳолатларда ҳам футболчига сариқ карточка кўрсатилавермайди. Жумладан, ўйинчи тўп билан тезлик олаётиб, бехосдан унга қўлини теккизиб олса ва ҳоказо. Аммо қуйидаги ҳолатларда қоидабузар огоҳлантирилиши шарт:

1) рақибдан тўпни қўл ёрдамида олиб қўйилса;

2) ҳакамни чалғитишга ҳаракат қилинса;

3) қўл билан гол урилса;

4) тўп дарвоза томон кетаётганда қўл билан тўхтатиб қолинса (дарвозабон бундан мустасно, албатта).

Мураббийлар, футболчилар шу қоидаларни ўзлаштиришлари шарт. Қолаверса, ишқибозлар ҳам билиб қўйишса, ёмон бўлмасди. Қайтараман, булар - ҳозирда ҳам қўл келаётган эски қоидалар, янгиси эмас.

- Баъзида футболчилар кераксиз пайтда ҳакам билан тортишиб, огоҳлантириш олишади...

- Шундай ҳолатларнинг камайишини таъминлаш мақсадида йирик турнирлар арафасида жамоалар билан ўқув-семинарлари ўтказамиз. Уларда қатнашчиларга қайси ҳолатларда ҳакам билан тортишиш огоҳлантиришга олиб келиши ҳақида атрофлича тушунча берамиз. Жумладан, Қатарда ўтган 23 ёшлилар ўртасидаги қитъа чемпионатида шундай ишни амалга оширгандик. Ҳозир ҳам Японияда ташкил этилган аёллар ўртасидаги Осиё ўйинлари саралаш босқичида қизларга бу ҳақда батафсил тушунча беряпмиз.

- Янги Қоидалар қачондан кучга киради? У бирор жойда синовдан ўтказиладими?

- Қоидалар ҳеч қандай синовларга эҳтиёж сезмайди. Фақатгина видеотакрорлар тажрибаси синаб кўрилиши мумкин, холос. Умуман олганда, Қоидалар 2016 йилнинг 1 июнидан бошлаб кучга киради. Демакки, Евро-2016 мусобақаси вақтида улар амалда бўлади. Ўзбекистонда эса янги Қоидаларнинг қачондан татбиқ этилиши 2017 йил 1 январдан белгилаб олинади. Хуллас, ҳозирча бу борада аниқ гап айта олмайман. Лекин ўйлашимча, тез орада ҳаммасига ойдинлик киритади.

- Қимматли маълумотлар учун каттакон раҳмат, Фарҳод! Юқоридаги фикрлар барчага, айниқса, футболчи ва мураббийлар учун жуда керакли эди. Ишларингизга омад тилаймиз!

Дмитрий Попов суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:07, 25.03.2016. Ўқилди: 5574 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.