Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг нотаниш қаҳрамонлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Тегирмон навбати билан» эканлиги Англия чемпионатининг жорий мавсумида ўз исботини топмоқда. Анчадан буён «митти» роллар билан кифояланган «Лестер», «Тоттенхэм», «Вест Хэм» ва «Уотфорд» каби жамоалар ҳозирда мусобақа об-ҳавосини белгилашмоқда. Soссer.ru сайти жорий мавсум мусобақаларига ўзгача жило бахш этаётган яшил майдон рицарлари ҳақида ҳикоя қилишни лозим топди.

Жек Батленд («Сток Сити»)

Ҳозиргача 2та мавсумда атиги 6 марта АПЛ жамоаларига қарши майдонга тушган, лекин 3-мавсумда 30та учрашувда иштирок этишга улгурган йигитчанинг Англия терма жамоасидан таклиф олгани бежиз эмас. Шу пайтгача асосий вақтини «сургунлик» («Лидс», «Дерби Каунти»)да ўтказган посбон илк марта элитада тўлиқ мавсумни ўтказмоқда. Албатта, Чех, Де Хеа ва Гомес ҳам ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Аммо Батленднинг ишончли ҳаракатлари мухлисларни хушнуд этмоқда. Ҳа, Беговични «Челси»га сотиб юборган «Сток»да ажойиб дарвозабон вояга етмоқда.

Скотт Данн («Кристалл Пэлас»)

Ўтган мавсум Бельерин кўп ишларга қодирлигини исботлаган, Смоллинг «МЮ» ҳимоя чизиғида етакчи бўлишга уринган, ношуд шериклар орасида қолган Отаменди индивидуал маҳоратини ишга солганди. 29 ёшли Скотт эса чинакам «бургутлар»га хос парвозни намойиш этмоқда. Жамоанинг «Арсенал» ёки «МЮ»га қараганда кўпроқ ҳимояланишга мажбур эканини инобатга олсак, Даннинг аҳамияти янада ортади. Фақат ўз дарвозаси олдида тўп суриш билан чекланиб қолмаяпти - ҳозирча ҳисобига 5та гол ёзиб қўйди. Скоттга ўхшаган тиниб-тинчимас футболчиларга харидор мўл. Миш-мишларга қараганда, бу сермаҳсул ҳимоячини «Челси» скаутлари кўз остиларига олган эмишлар.

Деле Алли («Тоттенхэм»)

Шу пайтгача «МК Донс» сафида тўп сурган 19 ёшли йигитчанинг «Тоттенхэм» асосий таркибида тўп суришини ҳеч ким кутмаганди. Боз устига, «тақачилар» чемпионлик учун кураш олиб бораётган мавсумда. Алли эса нафақат клубдаги, балки Англия терма жамоасидаги дебютини ҳам муваффақиятли ўтказиб, Париж саёҳатига умид қилмоқда.

Одион Игало («Уотфорд»)

АПЛда Жиру ёки Костадан кўра, кўпроқ майдонга тушган. Лекин унинг самарадорлиги ҳам, «Арсенал» ва «Челси»даги касбдошлариникидан юқори. «Уотфорд» қўлга киритаётган ғалабаларда Одионнинг улуши катта. Масалан, «Арсенал»нинг кубок беллашувларидан чиқиб кетишига ҳам у сабабчи бўлди. Албатта, Варди, Кейн ёки Агуэродек маҳорат соҳибларидан ўзиб кета олгани йўқ. Аммо чемпионшипдаги ишончли ўйинларини элитада ҳам давом этираётгани ҳайратланарли. Очиғи, Игало жамоа мухлисларига ёқимли сюрприз тақдим этмоқда.

Эрик Дайер («Тоттенхэм»)

Эҳтимол Деле каби ёш бўлганлиги ёки «Тоттенхэм»нинг жорий мавсумдаги парвози туфайли Дайернинг мақтовини бироз ошириб юбораётгандирмиз. Қолаверса, «тақачилар» сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган футболчилар етарли. Бироқ 20 ёшли Эрикнинг таянч ярим ҳимоясидаги масъулиятни ўз зиммасига олиши алоҳида эътирофга лойиқ. Бўйдор, лекин ёшларга хос енгил вазнли Дайер «иккинчи қават»да ҳам самарали ўйнай олади. Алли ва Дайернинг жамоадаги аҳамиятини «Боруссия» Д.га қарши баҳсдан билиб олиш мумкин - Дортмундга Алли ва Дайер­сиз ташриф буюрган «Тоттенхэм» «Боруссия»­нинг ҳужумларига дош беролмади.

Виржил ван Дейк («Саутгемптон»)

Худди Батленд каби бу футболчидан ҳам ишончли ўйинлар кутилганди. Лекин бунчалик даражада эмас. Ўта бақувват марказий ҳимоячи техника борасида ҳам юксак савия соҳиби. «Авлиёлар»нинг ярим ҳимоячилари ва ҳужумчилари рақиб дарвозасига йўл тополмай қолган паллаларда Виржил ташаббус кўрсатади, ҳимоячи бўла туриб, 3та гол урди. «Иккинчи қават»да самарали ўйнайдиган голландиялик ҳимоячи янги мавсумни номдор жамоа­да бошласа, ажабланмаймиз. Шунда у ёрқин юлдузга айланиш имконига эга бўлади.

Н~Голо Канте («Лестер»)

Бугунги «Лестер»нинг барча ўйинчилари ушбу рўйхатдан жой олишлари мумкин, Фукс ва Хут ҳам юксак савияда ўйнашмоқда. Аммо «тулкилар»нинг аутсайдердан карвонбошига айланишларида «нозиккина» француз асосий ролни ижро этмоқда. Марказда ҳаракатланадиган Канте рақиблардан тўпни олиб қўйиш, аниқ зарбаларни амалга оширишда юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда. Афтидан, Клод Макелелега қиёсланаётган ёш иқтидор соҳиби чемпионат якунида қайсидир гранд таркибига қўшиладиган кўринади. Нима бўлганда ҳам, у тобора юқориланаётган юлдуз.

Жейми Варди («Лестер»)

Савия, тажриба ва маҳорат бобида Серхио Агуэро АПЛнинг энг кучли ҳужумчиси бўлиши мумкин. Лекин ҳозир бутун дунёдаги мухлислар Варди томонида. Тўғри, «Лестер»нинг парвози узоқ давом этмайди, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Бироқ Вардига бунинг аҳамияти йўқ - у ўзининг севимли иши бўлмиш гол уриш билан банд. «Тулкилар» эса ҳамон етакчи. Ҳужумчи ҳеч бўлмаганда Евро-2016 «заявка»сидан жой олиши керак. Акс ҳолда, адолат мезонига путур етади.

Димитри Пайе («Вест Хэм»)

Бу футболчи «болғачилар»нинг асосий ижодкори сифатида донг таратмоқда. Аслида, Пайе Франция чемпионатида ҳам юксак савияни қайд этаётганди. Лондонда эса чинакам эътирофга эришди. Майдоннинг исталган нуқтасида тўғри ечимни топа оладиган стандартлар устаси таркибда бўлмаган ҳолларда Славен Билич жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Пайенинг савияси Варди ёки Маҳрезникидан кам эмас. Бунинг устига, Димитри ўта ақлли ва айёр футболчи. «МЮ» дарвозасига урган голи фикримизни тасдиқлайди.

Риёд Маҳрез («Лестер»)

Вардининг муносиб шериги бўлган футболчи ҳозиргача ўз ҳисобига 15та гол ва 11та самарали узатмани ёзиб қўйди. Риёд доимо қандайдир янгиликларни яратиш пайида. Аввалига унинг қобилиятига эътибор қаратишмади, лекин кейинчалик муносиб баҳо бера бошлашди. Юлдузларга бой бўлган АПЛда бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Жазоирлик иқтидор соҳиби муҳим учрашувларда тажриба тўплаб, янада ёрқинроқ ўйинларни кўрсатишига шубҳа йўқ.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 27.03.2016. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик