Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига бир қадам қолди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A
Бугунги кунда миллионлаб бокс муҳлисларининг диққат эътиборлари Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатига қаратилган десак муболаға бўлмайди.    29 март куни бу ерда чорак финал жанглари ўтказилиб, барча 13 вазн тоифасида ярим финалга йўлланма олган 52 нафар спортчининг номи маълум бўлди.    Қоидага кўра, мазкур чемпионатда ҳар бир вазн тоифасида 1-3 ўринларни эгаллаганлар “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасига эга бўладилар. Яъни, финалга етиб келган спортчилар тўғридан-тўғри Олимпиада ўйинларига йўлланма олсалар, ярим финалда мағлуб бўлган спортчилар учинчи лицензия учун ўзаро куч синашадилар.    Қувонарлиси, чорак финал жангларида рингга кўтарилган етти нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси ғалаба қозониб, ярим финалга чиқдилар.    Энди чарм қўлқоп усталаримиз олдида яна бир ўта масъулиятли баҳс турибди. Умид қиламизки боксчиларимиз ҳал қилувчи жангларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз олдиларига қўйган мақсадга эришадилар.    Агарда эркаклар терма жамоамизда ярим финалга етиб келган олти нафар боксчимизнинг барчаси ҳал қилувчи жангларда ғалабаларни қўлга киритсалар, Олимпиада ўйинларида эркаклар терма жамоамиз барча 10 та вазн тоифасида иштирок этади.    Эслатиб ўтамиз, 2015 йили Доҳа (Қатар)да бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4 нафар чарм қўлқоп усталаримиз “Рио-2016” Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишган эди.    Ўз навбатида хотин-қизлар мусобақасида ярим финалга етиб келган Ёдгорой Мирзаева ҳам зафарли одимлашда давом этса, мамлакатимиз хотин-қизлари орасида бокс спорт турида Олимпиада ўйинларига йўлланма олган биринчи спортчи бўлади.    Демак, 31 март куни ўтказиладиган ярим финалда мезбонларлардан 8 нафар, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 7 нафардан, Мўғилистондан 5 нафар, Филиппиндан 4 нафар, Қирғизистон, Ҳиндистон, Таиланд ва Австралиядан 3 нафардан, Хитой Тайпейидан 2 нафар, Япония, Эрон, Иордания, Тожикистон, КХДР, Въетнам ва Туркманистондан бир нафардан боксчи рингга чиқади.   Ярим финалда мамлакатимиз спортчиларидан Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) мўғилистонлик Ган-Эрден, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) қирғизистонлик Азат Усеналиев, Шаҳрам Гиясов (-69 кг) филиппинлик Сантос Марсиал, Элшод Расулов (-81 кг) қирғизистонлик Еркин Адилбек улу, Рустам Тўлаганов австралиялик Жейсон Ватилей, Баҳодир Жалолов (+91 кг) эронлик Абдулмажид Сепахванди, Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) эса Хитой Тайпейи вакили Ю Тинг Лин билан баҳс юритадилар.    Маълумот учун. Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари, шунингдек, 13-22 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида, 19-27 май кунлари Астана шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтадиган лицензион мусобақа ҳамда 7-19 июнь кунлари Боку шаҳри (Озарбайжон)да ўтказиладиган Жаҳон лицензион турнирида ўйналади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:55, 30.03.2016. Ўқилди: 4473 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик