Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10196 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ойбек Қиличев: «Ёзда Малайзияга қайтсам керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Эроннинг «Тракторсози» жамоасини Игорь Сергеевнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба «шерлар»га «плей-офф»га чиқиш имкониятларини қайтариб берди. Шу куни тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам жамоаси муваффақиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ойбек ўз вақтида Эрон чемпионатида тўп сурганди. Яқинда Қиличевдан интервью олиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ойбек, «Пахтакор» таркибига кеч қўшилдингиз. Сизда мавсумни Малайзия чемпионатида бошлаш варианти ҳам бор эди. Нима сабабдан бу ўтиш амалга ошмай қолди?

- Ҳақиқатан ҳам мавсумни Малайзиянинг «Перак» клубида бошлашим керак эди. Жамоа машғулотларида иштирок этиб, яхши таассурот қолдирганимдан сўнг менга икки йиллик шартнома таклиф қилишганди. Ўтган йили Эрон чемпионатида ўйнадим. «Пайкон» олий дивизионни тарк этгач, 3та учрашувда майдонга тушиб, сўнгра шартномани бекор қилдим. Бу йил Малайзияда янги қонун қабул қилинибди, унга кўра, элита жамоалари 1-лигадан келган футболчиларга шартнома таклиф қилолмас эканлар. Буни «Перак» билан битим тузиб бўлганимиздан сўнг билдик. Ҳатто, клуб раҳбариятининг ҳам янгиликдан хабари йўқ экан. «Пахтакор»га кеч келиб қўшилганимнинг сабаби ҳам шу.

- Демак, сизда «Перак» клубига қайтиш имконияти бор. Зеро, айни пайт олий лигада ўйнаяпсиз...

- Албатта. Оғзаки келишувга кўра, «Пахтакор» шарафини биринчи давра якунига қадар ҳимоя қиламан. Июнь ойида эса «Перак» сафига бориб қўшиламан.

- Эрондан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Очиғи, «Пайкон» жамоаси жуда яхши шаклланганди. Эрон термасига номзод дарвозабонимиз бор эди. Бундан ташқари, клубимизда Англия ва Бразилиядан келган легионерлар ўйнашаётганди. Олий дивизионда қолишимизга битта ғалаба етишмади. Агар уч очко қўлга киритилганида, балки ҳозир сиз билан бу мавзуда суҳбатлашмаётган бўлармидик. Иккинчи даврада еттита дуранг қайд этдик. Жамоамиз омадсизлик туфайлигина биринчи лигага тушиб кетди. Шунга қарамай, клуб президенти жамоада қолишимни истади. Маошим миқдори ўзгармаслигини кафолатлашди. Мавсум стартидаги учта ўйинда тўп сурдим. Жамоамиз бу баҳсларнинг ҳаммасида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи лига якунларига кўра, 3та клуб элитага йўлланма олар экан. Бир йиллик танаффусдан сўнг бемалол олий лигага қайтар эдик. Лекин бу борада бошқа таклифлар бўлгани учун «Пайкон»ни тарк этишимга тўғри келди.

- Хориж клубларидан таклиф тушса, «Пахтакор» раҳбарияти сизни қўйиб юборадими?

- Ҳа, шартнома бандида шундай келишув бор. Қанча вақт ўйнашимдан қатъий назар, «Пахтакор»нинг ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман. Шу мақсадда жонажон клубимга қайтдим.

- «Пахтакор»да ўз позициянгизда ўйнаяпсизми ёки бошқа чизиқларда ҳам синаб кўришяптими?

- Авваллари марказий ярим ҳимоя чизиғида тўп сурардим. Вазиятга қараб чап ва ўнг қанотга ўтишим мумкин. Очиғи, менга қаерда ўйнашнинг фар-қи йўқ. Мураббийлар ишонч билдириб, майдонга туширишса бўлгани.

- Эрон чемпионатига қандай таъриф берасиз?

- Майдоннинг ҳар бир қаричида кураш сўнгги сонияларгача давом этади. Клубларида жисмоний тайёргарлик муҳим омил саналади. Ҳакамлар майда қоидабузарликларга эътибор қаратишмайди, беҳуда ҳуштак чалаверишмайди. Ўзимда ҳам шундай ҳолатлар бўлган. Бизнинг чемпионатда қизил карточка кўрсатилиши мумкин бўлган вазиятда менга ҳатто сариқ карточка ҳам беришмаганди. Бундан ажабланганман.

- Ойбек, статистикага эътибор қаратсак, сиз кўп огоҳлантириш оласиз. Табиатан ҳам шундай қизиққонмисиз?

- Менимча, бу майдондаги ҳолат билан боғлиқ бўлса керак. Ўзим истамаган ҳолатда рақибга нисбатан қўполлик ишлатиб қўяман. Масалан, БАА чемпионатида ўйнаган пайтимда шу сариқ карточкалар сабаб ўзим учун жуда муҳим ўйинни ўтказиб юборганман. Амирликларда учта огоҳлантириш навбатдаги учрашувнинг ўтказиб юборилишини англатади. Иккита «сариғим» борлигини била туриб, «Ал-Шабаб»га қарши кечадиган ўйиндан олдинги учрашувда яна огоҳлантириш олганман. Ваҳоланки, баҳс арафасида мураббийлар эҳтиёткорроқ бўлишим лозимлигини уқтиришганди. Майдондаги курашда бу нарса эсдан чиқиб кетар экан. Рақибга қўполлик ишлатганимни сезмай қолганман.

- Малайзия чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайиб қолди. Нима деб ўйлайсиз, вакилларимиз фақат моддий манфаатни устун қўйишяптими ёки Малайзия чемпионатидан ниманидир ўрганиш мумкинми?

- Молиявий томондан яхши. Буни инкор этмаймиз. Лекин менимча, футболчиларимиз фақат пулни биринчи ўринга қўйишмаяпти. Бу мамлакатда миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳатто, ўртоқлик ўйинларига ҳам минглаб томошабинлар ташриф буюришади. Бизда расмий учрашувларга ҳам шунча мухлис келмайди. Малайзия чемпионатида ўсиш катта. Клубларида Бразилия ва бошқа давлатлар вакиллари тўп суришяпти.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:01, 31.03.2016. Ўқилди: 3369 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.