Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рубикон ёки яна Самвел Бабаян ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рим империясининг машҳур саркардаларидан бўлган Цезарь Рубикон дарёсини кечиб, ўтар экан, «қуръа ташланди», деб хитоб қилган эди. Бу билан у ортга йўл қолмаганини билдирганди. Цезарь ё рақиблари билан курашда ғолиб чиқиб, Рим императори бўлиши ёки мағлубиятни тан олиб, тарих қатларида изсиз йўқолиб кетиши керак эди. Рубиконни кечиб ўтар экан, унда бошқа йўл қолмаганди.

Ушбу тарихий қиссадан футбол борасида ҳам ҳисса чиқариш мумкин. Ҳар қандай мураббий бутун бошли мамлакат термасини бошқаришга рози бўлар экан, ўз «Рубикон»ини кечиб ўтади. Унда энди ортга йўл қолмайди. Ё шу жамоа билан ғалабаларга эришиб, ном қозонади ёки мағлубиятга учраб, шарманда бўлади. Афсуски, ном қозонишга эришганлар у қадар кўп эмас. Деярли йўқ, деса ҳам бўлаверади.

Самвел Бабаян ҳам мана шундай қисматни ўз гарданига олган мураббийлардан. У термадаги фаолиятини яхши ва балки айтиш мумкинки, жуда яхши бошлади. Ҳар ҳолда, кетма-кет ғалаба қозониш борасида рекорд ўрнатиш ҳаммага ҳам насиб қилган эмас. Аммо ЖЧ йўлида «хашаки» ўйинлар камайиб, сўнгги босқич баҳслари яқинлашар экан, мураббийга ишончсизлик билан қараётганлар учраб тургани ҳам бор гап. Ва бу фикрларда асос йўқ, дейиш ҳам қийин. Боиси, Япония, Австралия ва Жанубий Корея каби жиддий рақибларга қарши аёвсиз жанглар кечадиган сўнгги босқичда қандай натижалар қайд этилганини илгари кўп кўрганмиз. Шу сабабли, терма жамоа бошқарувида хорижлик тажрибали мураббий бўлишини истаётганлар топилиши турган гап. Шундай эмасми?

Албатта, шу ўринда «ҳа» деган жавобни берганлар кўп бўлиши табиий ҳол. Ахир ким ҳам терма жамоа бошқарувида номдор мураббий туришини истамайди? Аммо шу ўринда бошқа истиҳола биринчи ўринга чиқади - Бабаян нима бўлади? Ахир кетма-кет ғалабаларга эришган ва биринчи турда КХДРдан учралган аламли мағлубиятдан сўнг термани оғир вазиятдан олиб чиқиб, кетма-кет ғалабалар билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган мураббий ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, шунчаки четга чиқиб қолаверадими? Қани адолат? Ким айтади иккинчи босқич ўйинлари осон кечди, деб? Балки ҳозир шундай ўйлаётгандирмиз, рост. Аммо КХДРдан учралган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳам шундай фикрдамидик?

Албатта, бу саволларга жавоб қайтариш анча қийин. Боз устига, ЎФФ ҳам Самвел Бабаянни шунчаки истеъфога чиқариб юбормаслиги турган гап. Ҳозир аксарият мутахассислар унинг тажрибаси саралашнинг энг жиддий қисмида етмай қолиши мумкинлигини айтишмоқда ва улар ҳақ бўлиб чиқишлари эҳтимоли ҳам жуда катта. Чунки ҳар тўрт йилда шу ҳолат такрор бўлавериб, задамиз ҳам чиқиб кетди. Бироқ ҳозир фақат эҳтимоллар назариясига кўра, Бабаянни истеъфога чиқариб юбориш - боласи шўрвани тўкиб қўйишидан қўрқиб, аввалроқдан унга шапалоқ туширган Афандининг иши бўлар эди. Шундай экан, мураббийнинг тажрибаси етмай қолишидан қўрқаётганларнинг сўнгги босқич ўйин-лари бошланишини кутишдан ўзга иложлари йўқ. Ўшанда ҳаммаси аниқ бўлади. Ё чика бўлади, ё пука...

Ҳозирги ҳолатда фақат бир киши Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий ўзгаришини амалга ошириши мумкин, у ҳам бўлса - Бабаян! Агар мураббий ҳозирдан сўнгги босқичдан ўта олишига кўзи етмаса, истеъфо бериши мумкин. Аммо бундай қилган тақдирда, бир умр таъна остида қолиб кетади. Чунки у «Рубикон»ни кечиб ўтиб бўлган, энди ортга қайтса ҳеч ким уни тушунмаслиги турган гап. Ким билади, дейсиз, балки у ишини давом эттирганда мундиалга йўл олармидик, дейдиганлар топилиши ҳам аниқ. Шу сабабли ҳам Бабаян энди ортга қайта олмайди. Унинг учун қайтиш эшиклари ёпилган. Шундай экан, сўнгги босқич олдидан мураббий истеъфосини кутаётганларнинг индамай қисматларига рози бўлишдан ўзга иложлари йўқ.

Аммо муаммонинг қандайдир ечими бўлиши керак-ку! Хўш, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш учун нима қилиш лозим?

Шундай йўл бор, албатта. «Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор», дейди халқимиз. Шунчаки, терма жамоа бошқарувига яхши маслаҳатчи-мураббий жалб қилиш билан ҳам вазиятни ўз фойдамизга яхшилаш имкони бўлса керак. Хориждан кучли мураббий чақирсак, шубҳасиз, анча фойдали бўлар эди. Термага ҳозир кучли маслаҳатчи-мураббий керак. Худди бир вақтлари Бабаяннинг ўзи «Пахтакор»ни бошқарган Мурод Исмоилов, Равшан Ҳайдаров ва бошқаларга маслаҳат бергани каби яхши савиядаги мураббийни топиш лозим. Самвел Вячеславовичнинг ўзи ҳам «Пахтакор»нинг аввалги чемпионликларига катта ҳисса қўшганини таъкидлайди. Ўша вақтда жамоани бош­қарган мураббийлар унга қулоқ солишганини айтади. Ҳозир ҳам терма жамоага айнан шундай мутахассис зарар қилмаган бўлармиди...

Деян Журжевич-чи, дейсизми? Бизга хорижга учиб, рақиблар ўйинини кузатадиган эмас, балки шу ерда, майдон четида бош мураббийга қанот бўла оладиган мураббий керак. Рақиблар ўйинини кейинроқ, видеода кўриб олса ҳам бўлаверади. Майдон четида чигалёзди машқларини ўтаган, аммо майдонга тушмаган футболчилар ҳақида ҳам маълумот тўплаш шарт эмас. Ишончим комил, Журжевич Бабаянга нимадир бера олганда, у Филиппинга қарши кечган ўйин куни Баҳрайнга учмаган, балки Тошкентда қолиб, термага ёрдам берган бўларди. Бабаян унга эҳтиёж сезмагани боисидан ҳам ёнида олиб қолмаяпти. Бизга эса айнан унга ёндош бўла оладиган мураббий керак. Журжевич ҳам қолаверсин, майли. Ўз вазифасини, яъни рақибларни кузатишни қойил қиляпти, шекилли, ишқилиб термамиз ютиб турибди. Яна Равшан Ҳайдаров ва Виктор Жалиловлар ҳам қолаверсинлар. Зарари йўқ. Аммо уларнинг қаторида яна бир кучли мутахассис бўлиши шарт. Акс ҳолда, тўрт йил олдинги тарих яна такрорланиши ҳеч гап эмас.

Ахир энди ЖЧ йўлида Яман ва Баҳрайн эмас, Япония ва Австралияга қарши кураш олиб боришимиз керак, дўстлар...

"ИнтерФУТОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:26, 05.04.2016. Ўқилди: 5925 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик