Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 "Третий тайм". Валерий Царукян.
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Человек из футбола". Николай Писарев.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Эюпспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Мадрид" - "Сельта".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Ризеспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      04:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 24.07.2025

      05:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа. Прямая трансляция.
      09:25 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      11:15 Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:20 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      13:25 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      15:40 "Культовые".
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал. Прямая трансляция.
      17:55 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      19:25 "Лица страны". Александр Катышев.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 "Культовые".
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      04:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Финальный этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Финал.
      06:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Прямая трансляция.
      12:15 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Предварительный кард. Мовсар Евлоев против Алджэмейна Стерлинга.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:20 Специальный репортаж.
      14:40 Новости.
      14:45 Есть тема! Прямой эфир.
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Водное поло. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Дзюдо. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 24.07.2025

      06:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      09:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 7 в Портсмуте, Великобритания. Обзор.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      22:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      22:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Волейбол. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу футбол даврони зафарга ҳақли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футбол аҳли ўтган ҳафтадаги муҳим учрашувларни кузатиб, соҳада ташқи омилларнинг ўрни тобора ошиб бораётганига ишонч ҳосил қилди. Ёдингиздами, биз миллий жамоамиз иштирокидаги 2та расмий учрашувдан аввал етакчи футболчилардаги руҳий, жисмоний ҳорғинлик хусусида сўзлаган ва асосий таркиб лоақал бир-икки янги футболчига эҳтиёж сезишини таъкидлагандик. Минг афсуски, ўша мулоҳазалар амалда ўз исботини топди. Аслида у қадар мураккаб ҳисобланмаган баҳсларда футболчиларимиз ҳаддан зиёд руҳан толиқишди. Баҳрайн термасига қарши кечган ўйиндан сўнг Сардор Рашидов барча йигитлар чарчоқ остида тўп суришганини ва шу боис, рақиб дарвозаси томон чинакам босим уюштиролмаганларини очиқ эътироф этди.

Хайриятки, футболчиларимизнинг рақиблари Жунубий Корея ёки Япония эмас, балки Филиппин ва Баҳрайн терма жамоалари эди. Вакилларимиз рақибларнинг савиясидан келиб чиқиб, кичик ҳисобларда ғалаба қозонишни уддалашди ва мухлислар олдида Самвел Бабаяннинг юзи ёруғ, тили узун бўлди. «Барселона» - «Реал» учрашувида ҳам шунга яқин ҳолат кузатилди. Бразилия ва Аргентина терма жамоаларининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги учрашувларини томоша қилган мухлислар «Эль-класико»да «Барселона»га осон бўлмаслигини айтиб, бош чайқашганди. Чунки Европа терма жамоалари фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Натижада «Реал» таркиби босимни ҳис қилмади. «Барселона»нинг етакчи футболчилари эса мураккаб ўйинлар ва узоқ парвозлар таъсирида зўриқишгани табиий. Шундай вазиятда Луис Энрике қандайдир ротацияни амалга ошириши керак эди. Масалан, Мунир дейлик, Луис Суаресни алмаштирса бўларди. Луис Энрике эса машҳур трионинг руҳий ва жисмоний ҳолатига ортиқча баҳо берди. Қолаверса, рақиб «Реал» эканлигини ҳисобга олмади. Самвел Бабаянни заифроқ рақиблар маломатдан қутқарди. Луис Энрике эса ўз ихтиёри билан чарчоқ жамоани ловуллаб ёнаётган ғалаба иштиёқи, яъни «Реал» сари етаклади. Демак, уни Зайниддин Зидан енгмади, аксинча, ўзини ўзи мағлубиятга учратди.

Месси ҳар қанча мўъжизакор ўйнамасин, энг аввало, инсон. Яққол сезилдики, у бу сафарги «Эл-класико»га тайёр ҳолатда келолмади. Албатта, бунда унинг айби йўқ. Фантастик шартнома ва мураббийнинг талаби - шу. Балки Луис Энрике ҳам вазиятни англаган ҳолда, ротацияга журъат этолмагандир. Зеро, у мураббий сифатида ҳали Мессини захирада қолдириш даражасига кўтарилмаган. Хуллас, Энрике мўъжизага ишонди. Ҳолбуки, «Реал» таркибида ҳам Роналду номли мўъжизакор бор ва у навбатдаги «Эл-класико»да фақат ғалаба ҳақида ўйлади. Негаки, Мадриддаги мағлубият мухлислари ёдида эканлигини жуда яхши биларди. Бошқача айтганда, янги мағлубият унинг мўъжизасига соя соларди. Роналду каби буюк футболчилар наинки жамоа, балки ўз шону-шавкатлари учун ҳам ортиқча куч билан ўйнашга мажбурдирлар. Хуллас, ўтган шанба оқшомидаги «Эл-класико»да ғалабага чанқоқ Роналду ва чарчоқ Месси тўқнашди. Шу тариқа яна бир буюк тўқнашув жаҳон футболи тарихига ёзилди. Биз учун қизиқ жиҳати шундаки, учрашувларни кузатиш асносида Самвел Бабаяннинг иш услуби ва қарорлар қабул қилиш бобида Луис Энрике тоифасидаги мураббий эканига эътибор қаратдик. Ҳар иккиси табиатида ҳам мухлисларнинг танқидий мулоҳазаларига сабаб бўладиган ўжарлик унсурлари мавжуд. Қизиғи, бири Испания премеросида пешқадам, иккинчиси ЖЧ-2018 2-саралаш босқичини яққол устунликда якунлади. Шунга қарамай, уларга нисбатан танқидлар тўхтамайди. Мухлисларнинг айтишларича, Луис Энрикени машҳур трио истеъфодан сақламоқда. Яъни даҳоларга мураббий қилаётгани - унинг омади. Бу трио ҳали анча вақт Луис Энрике футбол фалсафасидаги камчиликларни яшириб юради. Самвел Бабаянга эса миллий жамоамиз етакчиларидаги меъёридан ортиқ фидоийлик қўл келмоқда. Ҳозирча шундай. Бошқача айтсак, Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидов каби футболчилар мухлислар ҳурмати ўзларида ғалабани таъминловчи кучни топмоқдалар. Аммо бу жараён қанча давом этади? Одил ва Сардорнинг кучли иштиёқлари жаҳон чемпионати йўлланмаси учун  кечадиган аёвсиз рақобатга бардош берадими? Ишониш қийин. Чунки улар Миржалол Қосимов раҳбарлигида ҳам шундай курашиб кўришди. Қанча-қанча танқид ва мулоҳазаларга қарамай, ЎФФ Миржалол Қосимовни бош мураббий лавозимида сақлайверди. Фақат, бугун жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидан четда қолган КХДР термаси футболчиларимизни мағлубиятга учратгачгина ЎФФнинг кўзи очилди.

Ҳа, Самвел Бабаян ҳозиргача терма жамоамиз билан таҳсинга сазовор ишларни амалга оширди. У шогирдлари билан нисбатан ўртамиёна терма жамоаларнинг барчасини енгди. Аслида потенционал имконият­ларига кўра, ўша жамоаларни енгишга қодир футболчиларимизда ғалабага ишонч қолмаганди. Самвел Бабаян йигитларимизга шу ишончни қайтарди. Очиғи, унинг мураббийлик савияси гуруҳдаги терма жамоаларни енгишга муносиб эканлиги барчага маълум. Хўш, якуний босқичдаги рақибларни енгиш учун ҳам шу савия муносибми? Бу саволга жавоб бериш ва аввалдан хулоса чиқариш мушкул, албатта. Балки Самвел Бабаян кўпчилик кўриб турган ва ўз исботини топаётган ҳақиқатларни англаб, бемаврид ўжарликдан халос бўлар, аввалдан мавжуд бўлган ўзгачалик хислати сўнгги пайтларда ўжарлик томон оғганини тушунар. Тушунмасачи? Унда нима бўлади? Умуман олганда, тушунмаслиги мумкинми?

Тушунмаслиги ва англамаслиги мумкин. «Пахтакор»нинг ўтган мавсум ОЧЛ учрашувларидаги муваффақиятсиз иштироки ҳамда олимпиячиларимизни ҳал қилувчи турнирдаги омадсиз юришлари - фикримизнинг исботи. Шу маънода айтсак, унинг савияси сўнгги саралаш босқичи даражасига кўтарилиши аниқ эмас. Боз устига, мураббий терма жамоамиз ўйин­дан-ўйинга кучайиб бораётганини ва бизда кучли ижрочилар камлигини таъкидлаб, мухлисларда ёқимсиз таассурот уйғотди. Наҳотки, у кўраётган кучайган ўйинни бошқалар нигоҳи илғамаяпти? Сўзларидан келиб чиқсак, унга ёқадиган футболчилар - кучли ижрочи, бошқалар тактик схемага тўғри келмайдилар. Йўқ, миллий жамоа бош мураббийи учун бу каби ёндашув ярашмайди. Мақсадга эришишни истасак, сўнгги саралаш бос­қичидан аввалги барча натижаларни унутишимиз шарт. Бу Самвел Бабаянга нисбатан шафқатсизликми? Йўқ асло! Биров ундан истеъфога чиқишни талаб қилмаяпти. Биз миллий жамоамиз бош мураббийига муносабат аслида миллат ва ватан шаънига ҳурмат масаласи эканини қайта-қайта уқтирмоқдамиз, холос. Бу жараёнда аввалги натижалар ҳисобга олинмайди. Ҳар ким ўз имкони даражасидаги миссияни бажаради ва саҳнадан кетади.

Жаҳон чемпионати орзуси йўлида мамлакатимиз футбол жамоатчилиги бу масалада жиддий бош қотиришга мажбур. Шу пайтгача биз нохуш воқеа­лардан сўнг қарор чиқардик. Олимпиа­да орзуси барбод бўлгач, ҳаттоки, қарор ҳам чиқарилмади. Эсда тутайликки, бу масала яна муаллақ қолса ва мабодо орзуларимиз рўёбга чиқмаса, Самвел Бабаянни айбламаслигимиз даркор.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар «Навбаҳор»-«Сўғдиёна» учрашувини такрор томоша қилиш чоғи қоғозга туша бошлади. Мулоҳазаларимизни якунлаш асносида «Лестер» навбатдаги ғалабасини нишонлади. Аёнки, ҳар икки учрашув ҳам яна бир қанча мулоҳазалар манбаи. Лекин бугун ва эртага барчамизни ЕЧЛ ҳамда ОЧЛда ўта муҳим ўйин­лар кутмоқда. Уларнинг ҳаммасига тўхталишнинг иложи йўқ. Фақат, «Нав­баҳор» ва «Сўғдиёна» бу мавсум бошқача кайфиятда куч синашганини, «Локомотив» эса «Арсенал», «Челси», «Манчестер Сити» каби қадам ташлаганини, «Лестер» евробаҳсларга эътибор бермай, чемпионлик сари бораётганини таъкидлаш билан чекланамиз. Бу футбол диёри давру-даврон сурсин, зафар қучаверсин! У бунга ҳақли!

Муҳаммад Вали

InterFUTBOL газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 06.04.2016. Ўқилди: 1924 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.