Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жиззах футболи атрофидаги қаллоблик фош этилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жойларда футболни ривожлантириш учун масъул этиб тайинланган айрим амалдорлар хизмат ваколатларини ғаразли мақсадларда суиистеъмол қилаётгани аниқланди.

Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жиззах филиали ижрочи директори Бахтиёр Ғафуров, Жиззах футбол федерацияси биринчи вице-президенти Эргаш Ўринов ва ушбу тузилма мутахассиси Саҳобжон Хўжаев ана шундай “учар”лар тоифасидан бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзган.

Жамғарманинг Жиззах филиали спортнинг ушбу турини ривожлантириш учун давлат органлари ва ҳомий ташкилотлардан ҳар ой катта миқдорда маблағ олиб турган.

2010-2011 йилларда филиал ҳисоб рақамига ҳомийлардан 714 млн. сўм миқдорида пул келиб тушган. Филиал раҳбари эса бу маблағнинг 79 млн. сўмини ўзи ўриндошлик асосида бошқариб келган “Сўғдиёна” вилоят футбол клуби ўйинчиларига мукофот сифатида тўлаган, қолган 635 миллион сўмни маҳаллий жамоалар мураббийларини мукофотлаш ҳақида сохта шартномалар ва аванс ҳисоботлари тузиб, чўнтакка урган.

Аслида на футболчилар, на мураббийлар бу “мукофот пули” ҳақида эшитишган.

Ана шу тизим асосида Бахтиёр Ғафуров 2012 йилда ҳам 289 млн. сўм миқдорида ноқонуний даромад қилган. Ўша йили у Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбариятини йиллик молиявий режадаги 300 млн. ўрнига 347 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатишга кўндирган. Тафовутдаги 47 млн. сўмлик маблағни банк орқали нақдлаштириб, “туя” қилиб юборган.

Бахтиёр Ғофуров 2013-2014 йилларда ҳам мазкур ҳомий ташкилотни “соғиш”да давом этади. Шу муддат давомида у ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан режада белгиланган 650 миллион сўм ўрнига 991 миллион сўм пул ундиради. Орадаги 341 миллион сўм яна “жиғилдон”га урилади.

2013-2014 йилларда жамғарма филиали ҳисобига яна ҳомийлардан 793 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари келиб тушади. Ушбу маблағнинг 786 миллион сўми сохта ҳужжатлар ва қалбаки имзолар ёрдамида “ўзлаштирилади”.

Жиззах футбол федерацияси биринчи вице-президенти Эргаш Ўринов 2014 йилда ҳомийлардан вилоят футбол федерациясига келиб тушган 766 миллион сўмнинг катта қисмини “бегона” қилмаслик учун бу маблағни Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жиззах филиали ҳисоб рақамига ўтказади.

Филиал раҳбари эса бу пулни сохта ҳужжатлар ёрдамида тақсимлаб чиқади. Қарабсизки, бу пулнинг 135 миллион сўми “шериклар”нинг чўнтагига тушиб турибди.

Э.Ўринов федерациянинг корпоротив пластик карточкасига 201-2014 йилларда туширилган 70 миллион сўмдан ортиқроқ маблағнинг 43 миллион сўми ўзи ва оиласининг эҳтиёжлари — спиртли ичимликлар, хўжалик моллари, дори-дармон, мобиль алоқа хизмати учун сарфлаб юборилган.

Э.Ўринов 2010-2014 йилларда турли футбол мусобақаларида иштирок этган спортчиларнинг пластик карталарига мукофот пули сифатида тушиши керак бўлган маблағни ўзи ва шеригининг ҳисобига “ўтказиб” юборади. Бу ишни хаспўшлаш учун эса сохта шартномалар ва ведомостлар тузиб, уларни Эргаш Ўриновнинг ўзи мусобақа иштирокчиларининг ясама имзолари билан тўлдиради.

Қилмишлари очилмай келаётганидан руҳланган ҳамтовоқлар амалда мавжуд бўлмаган “Олтин тўп” футбол федерациясига 11,8 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам “кўрсатишади” ва буни сохта ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштиришади.

Одил суд содир этган жиноятлари учун Б.Ғофурофни етти йил, Э.Ўриновни беш йил муддатга озодликдан маҳрум этди. С.Хўжаевга нисбатан эса амнистия акти қўлланилиб, у озодликка чиқарилди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:29, 08.04.2016. Ўқилди: 4859 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик