Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лестер»: Бу ҳали бошланиши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий мавсум АПЛда «Лестер» кўпчиликни ҳайрон қолдириб, чемпионлик сари дадил одимлаяпти. Энг пессимистик кайфиятдаги футбол ихлосмандларида ҳам Клаудио Раньери шогирдларининг ғолиб чиқишларига шубҳа қолмаяпти. Хўш, «тулки­лар»­нинг бу натижалари ўткинчими ёки жамоа ке­йинги мавсумларда ҳам етакчилар қаторида борадими? Sports.ru шу масала юзасидан «Лестер»нинг кўрсаткичларини таҳлилдан ўтказиб, ушбу клубнинг келажакдаги имкониятларини сарҳисоб қилди.

«Лестер»нинг кейинги мавсумларда ортга - қуйидаги ўнталикка қайтиш эҳтимоли ҳақида кўп гап-сўзлар юрибди. Мухлису мутахассисларнинг хавотирланишларига сабаб сифатида иккита омилни кўрсатиш мумкин: биринчидан - «ўйинчилар аввалги даражаларига тушиб қолишади», иккинчидан - «етакчилар топ-клубларга кетишади».

Бундай ҳолат авваллари кўплаб жамоаларда учраган. Аммо айни муаммо «Лестер»га дахл ўтказмаслиги мумкин, чунки... Клубнинг бадавлат, йирик харажатларга тайёр эгаси бор: Вишай Шривадданапрабханинг активлари 3,2 миллиард долларни ташкил этади.

Уддабурон хўжайин

Таиландлик тадбиркор 2010 йили «Лестер»га келгач, чемпионшипдаги трансферлар бўйича ҳар йили рекорд ўрнатганига қарамай, мавсумни йирик миқдордаги зиён билан якунлади. Аммо 2013|2014 йиллар мавсумида УЕФА молиявий «фэйр-плей»ни йўлга қўйгач, бироз тийилди. Англия қуйи дивизионида Вишай клубга 100 миллион фунт стерлинг ажратиб, шу тариқа, «Лестер»га узоқ муддатга келганини кўрсатиб қўйди. Ушбу маблағнинг асосий қисми клуб инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланди.

АПЛ йўлланмаси қўлга киритилгач, потенциал сарфлар ТВ-шартномалар орқали қоплана бошланди ва зиёнлар хавфи бироз пасайди. Шривадданапрабха эса кейинги уч йил ичида жамоани кучли бешлик қаторига киритиб, бу йўлда трансферларга 180 миллион фунт стерлинг сарфлашини билдирди. Премьер-лигадаги дастлабки мавсумда «Лестер» футболчилар хариди учун 25 миллион фунт стерлинг сарфлаган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 35-40 миллион фунт стерлингни ташкил этди.

Вишай таркибни тўлдириш учун маблағ сарфлаш ва клубнинг ривожига ҳисса қўшишдан ҳозир ҳам воз кечганича йўқ. Бошқа мутасаддилардан фарқли ўлароқ, таиландлик ишбилармон клубдан олди-сотди эмас, балки асосий бизнесини реклама қилиш йўлида фойдаланмоқчи (King Powerнинг интернет-дўкон сифатида ривожланаётгани эътиборга молик). Аниқроғи, Шривадданапрабха учун шунчаки, жамоанинг даромади ошиши эмас, King Power ёзувининг телевизор экранида кўпроқ намоён бўлиши муҳимроқ. Шу тариқа, томошабинларда қизиқиш уйғониб, сайтга киришади ва қандайдир маҳсулотни сотиб олишади.

Демак, «Лестер» футбол соҳасидаги сўнгги муваффақиятлар эвазига етакчилар билан шартномаларни узайтириш, йирик трансферларга қўл уриш имкониятини сақлаб турибди. Бу йўлда молиявий «фэйр-плей»дан хавфсирамаса ҳам бўлаверади.

«Лестер»дан келгусида нима

кутамиз?

Клубда юритилаётган сиёсат келгусида қандай натижага олиб келиши мумкинлигини уч хил сценарий асосида таҳлил қиламиз.

1-сценарий

Биринчи жадвалда «Лестер»нинг муваффақиятсиз иштироки туфайли юзага келадиган ҳолат қайд этилган. Яъни, трансферларга йирик маблағ сарфлангани ҳолда, тижорий йўл билан келадиган даромадларда ўсиш кузатилмайди. ЕЧЛда омадсиз иштирок этиб, АПЛда аутсайдерлар қаторига киради. Агар вазият шундай тус олса, клубга маошлар бўйича молиявий «фэйр-плей» хавф солади, келгуси мавсумга очколар бўйича жаримага тортилади. Табиийки, истиқболнинг йўқолиши оқибатида норози кайфиятдаги ўйинчилар сотилади (катта эҳтимол билан зиёнга) ва яна янги жарималарга йўлиқиши мумкин. Вазиятнинг бундай тус олиши клуб хўжайинига ҳам ёқмай, у жамоани молиялаштиришдан воз кечади. Агар гап футбол майдонидаги беқарорликка бориб тақалса, юқорида қайд этилган молиявий инқироз, ҳаттоки, «КПР»да ҳам учрамаганини инобатга олиш керак. Шундай экан, биринчи жадвал «Лестер»нинг аутсайдерлар қаторига қайтиш учун нечоғли пастга «шўн­ғиши» лозимлигини кўрсатиш учунгина тузилган, холос.

2-сценарий

Иккинчи жадвал ҳам дастлабкисига ўхшаш, фақат аксинча, оптимистик руҳда. «Лестер»нинг даромадлари ва ҳомийлик шартномалари ортади, таркиб жаҳон даражасидаги ўйинчилар ҳисобига кучайтирилади. Айрим кераксиз футболчилар фақат Хитойга - 50 миллиондан сотилади. Мавсум давомида ЕЧЛда узоқроққа боради ва биринчи навбатда, яна АПЛ кучли тўртлигидан ўрин эгаллайди. Кейинчалик яна бир-иккита йирик трансфердан сўнг навбатдаги чемпионликни расмийлаштиради. Клубнинг молиявий ва спорт борасидаги обрўси жаҳон даражасига чиқади.

Албатта, бу вариант бироз эртакнамо. Аммо шуни унутмаслик керакки, агар «Лестер» иккинчи марта ЕЧЛга чиқишни уддаласа, даромадлар бўйича топ-клублар қаторига қўшилиши муқаррар. Қолаверса, таъсир доираси ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак - жорий мавсумдаги юлдуз футболчиларни таркибга жалб этиш қийинчилик туғдирган бўлса, муваффақият такрорлангач, «тулкилар»нинг аввалги йилларда обрўлари нисбатан пастроқ бўлгани ҳамманинг ёдидан чиқади (буни «Ман. Сити» ва «Челси» мисолида кўрганмиз).

3-сценарий

Сараланганлар қаторига кириш эҳтимоли шунчалик яқин экан, нега энди Шривадданапрабха бундай имкониятдан фойдаланиб қолмаслиги керак?

Клубда ўзининг энг яхши футболчиларини сотишга хоҳиш йўқми, демак келадиган даромад ривожланишга йўналтирилади. Клубнинг футбол масалалари бўйича директори Жон Радкиннинг айтишича, Варди ва Маҳрез билан янада яхшироқ шартларга эга янги битим тузилади, Раньерини олиб қолиш бўйича музокаралар давом этмоқда, Евромавсумнинг кафолатлангани, бошқа етакчиларнинг маошини ошириш... Хуллас, «Барселона»да ўйнашни орзу қилишини билдирган Маҳрез Каталонияга йўл олмаса, йўқотишлар ҳақида гапириш ноўрин.

Маошларнинг оширилиши суғурта бадалларининг ошиши демакдир (маошнинг 13 фоизи). Демак, клуб ихтиёридаги ўйинчиларга бериладиган маош миқдорининг яна 10-15 миллион фунт стерлингга ошишини кутиш мумкин. Шунингдек, таҳлилчилар таъкидлаган 60 миллион фунт стерлинглик бонуслар ҳам бор.

«Лестер» трансфер сиёсатини айнан шу рақамларга таянган ҳолда юритади. Умуман, футбол клубида бюджетни режалаштириш у қадар мушкул вазифа саналмайди, зеро ҳомийлик шартномалари ёзда тузилиши туфайли ундан келиб тушадиган пуллар миқдори аввалдан маълум бўлади. Қолаверса, абонементлар ҳам аввалдан сотилади. Кейинги даврларда клубга тушадиган кирим бир-икки миллионга кўпроқ баҳоланса, ушбу суммани маошларни оширишга сарфлаб, якунда ташқи омилларга таянган ҳолда (мисол учун, Sky Sports жамоа иштирокидаги ўйин­ларни трансляция қилиши натижасида стадионга томошабинлар ташрифи камайган) зарур маблағни қўлга киритолмаганини асос сифатида кўрсатади. Шунда ҳам клуб санк­цияларга чап беради.

Еврокубокларда эса жамоанинг у қадар донг таратмагани акс таъсир ўтказиши мумкин, ушбу турнирга йўналтириладиган маблағ унинг қандай ўтказилишига боғлиқ бўлади. ЕЧЛдаги имкониятлар юқори баҳоланмай, мусобақадаги иштирокдан энг минимал эффект кутилса, 2017|2018 йиллар мавсумида ушбу турнирда қатнашмаслик назарда тутилса, «Лестер»нинг киримлари потенциали 150-200 миллион фунт стерлинг миқдорида баҳоланади. 2016|2017 йиллар мавсумида эса маошлар бўйича меъёр 100 миллион сифатида баҳоланган. Энг эҳтиёткор молиявий сиёсат ва УЕФА томонидан тавсия этилган маошларнинг кирим билан ўзаро нисбати 50-60 фоизни ташкил этиши ҳақидаги қоидаларига риоя қилинганида ҳам «Лестер» ўйинчилар маошини 80-90 фунт стерлинггача оширади (бу эса «тулкилар»нинг «Тоттенхэм» даражасига чиқиб, топ-6га кирмайдиган бошқа клублардан бир бош устун туришларини таъминлайди). «Тулкилар» зарар ва нақд пул муаммосининг олдини олган ҳолда жорий йилнинг ёзида трансферларга 100 миллион фунт стерлинг сарфлашлари мумкин. Шу тариқа, Чемпионлар Лигаси бошланишидан аввал айрим чизиқларни кучайтириш имконияти туғилади.

Воқеаларнинг шу тахлит ривож топиши эҳтимоли юқори. Таркиб мустаҳкамлиги таъминлангач, ўта мураккаб кечиши кутилаётган 2016|2017 йиллар мавсумининг қийинчиликларига дош бериш мумкин (трансферларнинг муваффақиятли кечиш-кечмаслиги борасида тахмин қилмаймиз, зеро бугунги мавзу асосан молиявий масалаларга қаратилган, «Лестер»да йўлга қў­йилган скаутлик хизмати ва клуб академияси - алоҳида муҳокама қилишга арзийдиган масала). Ҳаттоки, мавсум омадсиз якунланганида ҳам жамоа яна бир йирик трансфер кампаниясини амалга ошириш учун захирага эга бўлади. Шу тариқа, клубни тарк этишни жуда хоҳлаётган Маҳрез ва Кантенинг йўқлигини билинтирмасликка эришиш мумкин.

Умуман, «Лестер»нинг молиявий ҳолати ширин орзуларни рўёбга чиқариш ва ижобийликни сақлаб қолишга тўлиқ имкон беради. Демак, клуб камида кейинги икки-уч йил мобайнида юқори мақсадлар сари курашиши мумкин бўлади. Бунинг учун, энг аввало, жамоанинг қулай имкониятдан қандай фойдаланиши муҳим аҳамият касб этади. Барчаси яна бир бор ЕЧЛ йўлланмасининг қўлга киритилиши, қолаверса, АПЛ футбол бозоридаги тартибнинг ўзгаришига узвий боғлиқ.

«Лестер»нинг ҳолати лигани ўзгартирадими?

Хўш, Англия премьер-лигасининг футбол МБАсига айланишини тахмин қилиш мумкинми? «Лестер»нинг ЕЧЛга йўл олиши лигада еттинчи йирик жамоанинг пайдо бўлганидан даракдир. Яқин келажакда бу рўйхатдаги клублар сони 8-10тагача етиши ҳам эҳтимолдан холи эмас (мисол учун, «Вест Хэм» қўшилса).

2014|2015 йиллар мавсуми якунларига назар ташласак, даромад борасида Европанинг топ-20 клублари орасида туманли ўлка вакилларининг сони 9тани ташкил этганини кўришимиз мумкин (топ-30да улар 17та). Янги ТВ-шартномалар тузилиши муносабати билан 2016|2017 йиллар мавсумида молиявий устунлик янада ошса, ажабмас. Зеро, АПЛ аутсайдерлари ғазнасига биргина ТВдан келадиган тушум «Валенсия» ёки «Наполи» сингари бошқа лига вакилларининг барча даромад манбаларидан оладиган маблағларидан сезиларли тарз­да кўпроқ бўлишини кўрсатади.

АПЛда янги йирик кучларнинг имкон қадар тезроқ пайдо бўлиши, кўп жиҳатдан, лига раҳбариятининг 2016|2017 йиллар мавсумига ўйинчилар маоши бўйича қандай чекловлар ўрнатишига боғлиқ. Агар меъёр янги ТВ-шартномаларга қараб ўзгартирилса, сумма миқдори 80 миллион фунт стерлингни ташкил этишини кутиш мумкин. Бу эса 104 миллион евро дегани - Британия ташқарисида айни турдаги харажатни қоплашга фақатгина 6-7та клубнинг қурби етади, холос. Хуллас, Чемпионлар Лигаси даражасидаги футболчилар Англиядан уй қидиришдан аввал лига анонсларини кутишса тўғрироқ бўлади.

«Лестер»нинг ғалабалари оммавий ажиотаж ва тижорий таклифларга етаклагани АПЛда муваффақият қозониш учун йирик маблағлар сарфлаш у қадар муҳим эмаслигини исботлади. Шундай экан, ҳозирга қадар «Футболга пул тикишдан фақат зиён кўрилади» қабилида фикр юритган инвесторларда Англия клубларига қизиқиш уйғонишини кутиш мумкин....

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:59, 11.04.2016. Ўқилди: 5562 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.