Бугун, 9 сентябрь куни "Барселона" Ла Лигада якшанба оқшомида бўлиб ўтадиган "Валенсия"га қарши мавсумдаги илк уй учрашувини ўтказишини маълум қилиши керак, чунки "Камп Ноу"га режалаштирилган қайтиш яна кечиктирилиши мумкин.
Сабаби, "Барселона" ҳали клуб 27 минг томошабинга мўлжалланган иккита трибунани очишни режалаштираётгани ҳақида сертификат олгани йўқ. Бу ҳужжатсиз улар шаҳар ҳокимиятидан лицензия олиш учун ариза топшира олмайдилар, бу эса "Камп Ноу"га қайтиш режаларини кечиктиради.
Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра "Барселона" терма жамоаларнинг октябрь ойидаги халқаро ўйинларига қадар "Камп Ноу"га қайтишга улгуриши эҳтимоли деярли нолга тенг. Халқаро танаффусга қадар "Барселона" Ла Лиганинг учта уй ўйинини ("Валенсия," "Хетафе" ва "Реал Сосьедад"), шунингдек, Чемпионлар Лигасида "ПСЖ"га қарши битта баҳс ўтказиши керак.
Ла Лига клубнинг "Валенсия" билан ўйинни бор-йўғи 6 минг томошабинга мўлжалланган "Йохан Кройфф" стадионида ўтказиш ҳақидаги аризасини маъқуллаши кутилмоқда. Бироқ, "Хетафе," "Реал Сосьедад" ва "ПСЖ" билан учрашувлар "Монжуик"да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).