Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор" - "Шўртан": ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Навбаҳор" ва "Шўртан" жамоалари шу кунга қадар 20 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг ўнтасида "Навбаҳор" ғалабага эришган.

Уч бор дуранг қайд этилган бўлса, етти ўйинда "Шўртан" уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 29-27, "Навбаҳор" фойдасига. 2014 йилги мавсумда «Шўртан» биринчи лигада иштирок этганлиги сабабли олий лигада ўзаро баҳс олиб борилмаган. Ўтган йилги жамоаларнинг Намангандаги тўқнашувида “Навбаҳор”нинг қўли баланд келган. Мурод Ражабов ва Игорь Таранларнинг голларига Дилшод Жабборов голи Удеғбек Бақоев эса “хет-трик” билан жавоб қайтаришган. "Навбаҳор" ва "Шўртан" қарама-қаршилигида энг кўп гол урган ўйинчи Игорь Таран саналади. Ғузорликлар ҳужумчиси "Навбаҳор"га қарши учрашувларда жами ўн маротаба дарвозамизга гол урган. Айни пайт "лончилар" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳамда ҳимоячи Обид Жўрабоевлар бир вақталар бугунги рақиб сафида ҳаракат қилиб, жамоамиз дарвозасини ишғол этишга ҳам эришган. Ёрқин Назаров, Александр Мочинов ва Константин Боевларнинг бир нарса боғлайди. Улар фаолияти давомида "Навбаҳор" ва "Шўртан" таркибида ҳаракат қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлишган. Демак, бугун Мамазулумовда ҳам ушбу ўйинчилар рўйхатидан жой олиш имкони мавжуд. "Навбаҳор" таркибида 6 йил аввал ўйнаган украиналик ҳужумчи Юрий Целих "Шўртан"га қарши тўқнашувларда "хет-трик" муаллифига айланган ягона ўйинчидир. Бу борада ғузорликлар мақтана олишмайди. Яна бир қизиқарли маълумот: "Навбаҳор"нинг ҳам "Шўртан"нинг ҳам рақиби устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ҳисобида бўлган. Жами "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан" билан Олий лига доирасида ўнта ўйин ўтказиб, олти маротаба ғалаба қозонган, бир бор мағлуб бўлган ва уч ўйинни дуранг билан якунлаган.

2005 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 3:2 (0:1).
Голлар: Ё.Назаров (2 та), К.Боев – А.Мочинов, И.Гужва (автогол).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 3:2 (1:0).
Голлар: А.Мирзоев, П.Агбо, Ё.Назаров – И.Таран (2 та).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 2:1 (0:0).
Голлар: Д.Хожиев, К.Боев – Ҳ.Алламов.

2008 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:0.

2009 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 2:1 (2:0).
Голлар: А.Султонов, Ғ.Жўраев - П.Павлов.

2010 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 4:0 (4:0).
Голлар: Ю.Целих (3 та), О.Валижонов.

2011 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:0
Гол: И.Таран.

2012 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 1:1 (0:0).
Голлар: А.Тоиров - Л.Убайдуллаев.

2013 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:1 (0:0).
Голлар: О.Жўрабоев.

2015 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" 4:2 (2:2)
Голлар: Д. Жабборов (18) У. Бақоев (29,58, 90+2) - М. Ражабов (16), И. Таран (32)

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:20, 16.04.2016. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.