Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4334]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аббос Махситалиев: “Монако”да нималар бўлганлигини рости унчалик тушунмаганман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Азиз футбол ишқибозлари, биласиз, SPORTS.uz интернет-порталидоимо ўз ўқувчилари билан яқин алоқа ўрнатишга ва имкон қадар сиз муштарийларга ёқадиган материаллар беришга ҳаракат қилиб келади.

Ўзбек ва жаҳон спортида, хусусан, футболда бўлаётган сўнгги янгиликларни биринчилардан бўлиб ҳукмингизга ҳавола этишга, сиз истаган мавзуларда кўпроқ эксклюзив мақолалар тайёрлашга уринмоқдамиз. Агар бу мақсадимизни озми-кўпми уддалаётган бўлсак – демак, вақтни зое кетказмаётган эканмиз!..

Шу ўринда, интернет-порталимиз ўқувчиларига яна бир янгиликни етказмоқчимиз. Бундан буён SPORTS.uzда ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган “Майдон марказида” лойиҳасини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Ушбу лойиҳада сиз-у биз севган ўйинчилар футболга қандай кириб келганликлари, киритган энг чиройли голи, энг ёдда қоларли учрашув ҳамда бошқа қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб беришади.

“Майдон марказида” лойиҳамизнинг илк сонида эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Махсталиев билан суҳбат уюштирдик. Унда маҳоратли футболчи бир қатор сиз билган ва билмаган воқеалар хусусида гапириб ўтди.

 

- Авваламбор Ассалому алайкум, Аббосбек лойиҳамизда иштирок этаётганингиздан жуда ҳам хурсандмиз.

- Авваламбор ушбу лойиҳада биринчи бўлиб иштирок этаётганимдан жуда ҳам хурсандман. Таклиф қилганларингиз учун рахмат.

- Аббосбек, “миллионлар ўйини” бўлмиш футболга кириб келишингиз қандай содир бўлган?

- Ёшлигимдан футболга кўпроқ меҳр берганман. Қолаверса, дадам ҳам мени футболчи бўлиб етишишимга катта ёрдам берган. Янгиердаги футбол мактабига ҳам ўзлари олиб борган.

- Профессионал фаолиятингизни қайси жамоада бошлагансиз ва биринчи урган голингиз ёдингиздами?

- Профессионал фаолиятимни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида бошлаганман. Биринчи голимни эса 2011 йилги мавсумда захирадан майдонга тушиб “Машъал” жамоаси дарвозасига киритганман.

- Сиз учун олий лигада ўтган энг эсда қоларли мавсум қайси бўлган?

- Ўтган йилги мавсум мен учун энг эсда қоларлиси бўлганди. Сабаби “Нефтчи” жамоаси билан Осиё чемпионлар лигаси учун курашгандик. Ўтган мавсумдаги ҳар бир учрашув шиддатли баҳсларга бой бўлганди.

- Футболдан ташқари яна нималарга қизиқасиз? Хоббийингиз нима?

- Футболдан бўш пайтларимда дўстларим билан Playstation ўйнашга қизиқаман. Газета мутолаа қилиш ҳам жону дилим.

- Биламизки фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Айтингчи ҳозирги устозингиз Андрей Фёдоровнинг устун томонлари нимада?

- У инсоннинг устун томонлари кўп. Биринчи навбатда бизларни кайфиятимизни кўтаради, жамоамизни худди бир оиладек бўлишга ундайди. Энг муҳими ҳар доим профессионал бўлишимизни талаб қилади.

- “Монако”даги йиғин ҳақида икки оғиз...

- Ҳа, албатта. Монакода 10 кун ўқув-йиғин машғулотларида қатнашганман. Тўғриси у ерда нималар бўлганини унчалик тушунмаганман. Ўша пайтдаги клуб директори Самвел Бабаян кейинчалик мени у ерга юборишини айтган. Шундан кейин бу мавзу бошқа кўтарилмади.

- Ҳозирги глобал даврда ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аббос Махситалиев интернетдан қандай фойдаланади. Ҳусусан, ижтимоий тармоқларга кирадими?

- Албатта. Кўпроқ футболни ёритиб борувчи сайтларга кириб тураман. Ижтимоий тармоқларга эса кирмайман. Фақатгина Телеграм месенжеридан фойдаланаман.

- Аббос Махситалиев реал ҳаётда қандай инсон?

- Ҳаётда ҳар хил инсон бўлади. Мен кўпроқ жиддийликни ёқтираман. Ўзим ҳам оғир босиқ, жиддий инсонман.

- Мексикадаги жаҳон чемпионатидан энг эсда қоларли холат.

- Кечагидай ёдимда, АҚШ билан ўйинда Равшан Хайдаров оёғидан жароҳат олганди. Унинг ўрнига айни пайтда мен билан бирга “Нефтчи”да тўп сураётган Муҳсин Убайдуллаевни чақиришди. У эса ҳаяжонланганидан Диёр Усмонхўжаевнинг формасини кийиб майдонга тушишига бир бахя қолганди (кулади). Кейин йигитлар билан бу воқеани анчагача эслаб юрдик.

- Аббос Махсталиев деярли барча ёшдаги терма жамоаларда мамлакатимиз шарафини муносиб химоя қилган. Энди навбат миллийгами?

- Албатта. Бу барча футболчиларнинг орзуси. Мен ҳам келажакда “Нефтчи” жамоасидаги ўйинларим орқали терма жамоадан ўрин олиш ниятим бор.

- Бу йилги чемпионатнинг савияси аввалгиларидан фарқ қиладими? Натижа ижобийми ёки салбий?

- Бу сафарги чемпионат бахслари жудаям шиддатли бошланди. Албатта. биз бу мавсумда яхши старт ола билмадик. Лекин мусобақа эндигина бошланганини ҳисобга олсак, ҳали ҳаммаси олдинда. Ўйлайманки, бу галги чемпионат аввалгиларидан фарқ қилади.

- Фаолиятингизни водийда ўтказаётганлигингизни хисобга олиб водийлик мухлислар хақида фикрингизни билмоқчи эдик...

- Футбол мухлислар билан қизиқ. Бу борада водий муҳлисларига ҳавас қилса арзийди. Ўтган турда Андижонда ўйин ўтказдик. Тўғриси бу ерда муҳлислар ажойиб атмосферани хосил қилишганига гувоҳ бўлдим.

- Фаолиятингиздаги энг эсда қоларли учрашув қайси?

- 2010 йилда Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Австралия терма жамоасига қарши кечган учрашув мен учун фаолиятимдаги энг эсда қолари учрашув бўлганди. Ўша учрашувда 2 та гол уриб жамоамизни финалга чиқишига ўз хиссамни қўшгандим. Уйга борган пайтим ўша ўйинимни қайта қайта томоша қилгим келаверади (кулади).

- Биринчи маошингизга нима сотиб олгансиз?

- Биринчи маошимдан онамга, қолаверса иккита опамга ширинликлар сотиб олиб келганман.

- Келажакда хориж клубларидан таклифлар тушса кетармидингиз? Масалан, Россия ёки араб давлатларидан?

- Албатта. Бундай ниятим бор. Агар таклиф тушса мен Россияни танлаган бўлардим.

- Сиз ҳозирги спорт формангизни оптимал дея оласизми?

- Йўқ, оптимал формадаман дея олмайман. Агар ўз устимда кўпроқ ишласам бунданда юқори савияга кўтарилишим мумкин.

 

Энди сизга 10 та блиц саволлар тайёрлаб келганмиз. Демак, бошладик:

- Газета ёки китоб ўқиб турасизми?

- Кўпроқ газета мутолаа қиламан.

- Қайси хориж клубига муҳлислик қиласиз?

- Албатта, “Барселона”.

- Фаолиятингизда сиз тўп сурган энг мухташам стадион.

- “Пахтакор” стадиони

- Роналду ёки Месси?

- Месси.

- Ёқтирган спорт брендингиз?

- “Nike”.

- Сиз борган энг чиройли хорижий давлат?

- Италия

- Машинангиз маркаси.

- Муҳтарам Юртбошимиз совға қилган “Spark” автомобили.

- Энг кучли хориж чемпионати?

- Англия премьер лигаси.

- Сиз билан бирга тўп сурган энг кучли легионер футболчи?

- Кахи Махарадзе.

- Ёқтирган рақамингиз?

- 6 рақамини ёқтираман.

Аббосбек, мароқли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Sports.uz сайти сизга соғлик-омонлик, оилавий бахт ва албатта, келажакдаги ишларингизга омад тилаб қолади.

Аббос Махсталиев билан Фарғона водийси ва Андижон вилоятидаги мухбиримиз Бахтиёр Тоштемиров суҳбат олиб борди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:51, 16.04.2016. Ўқилди: 8300 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик