Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [66]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [21]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [13]

Максим Шацких: «Биз етарлича вазиятлар ярата олдик. Икки очко йўқотдик» [10]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

Салоҳ, Ҳакимий, Гирасси ва Осимҳен — йилнинг энг яхши африкалик футболчиси соврини учун номзодлар [7]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7189 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яшил майдон ҳангомалари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир чимдим самимий кулгу инсонга кўтаринки кайфият бахш этади. Айниқса, табиат қайтадан жонланаётган «илик узилди» кунларда ўринли ҳазил, қизиқарли воқеа ёки ичакузди латифалар кишига руҳий тетиклик беради. Тўғри, яшил майдон латифабозлик учун эмас (ечиниш хонасининг йўриғи бошқа), лекин беллашувлар пайтида ҳазиломуз мурожаатлар, ажабтовур воқеалар бўлиб туради. Таниқли футболчилар фаолиятидан олинган лавҳалар сизга салгина жилмайиш ҳадя этса, ўз мақсадимизга эришган бўлардик.

Заваров ва лавлаги

«Динамо» К. ва «Ювентус» клубларида самарали тўп сурган таниқли ярим ҳимоячи франциялик мутахассис Мишель Платинининг маслаҳатига кўра, ўз фаолиятининг сўнгги босқичини Франциянинг «Нанси»сида ўтказди. Гарчи у жамоада ёшлар йўлбошловчиси ролини аъло даражада уддалаган бўлсада, нима учундир «лавлаги» лақабига лойиқ топилди. Жамоадошларининг гувоҳлик беришларича, «лавлаги» Александр Анатольевичнинг севимли ибораси экан. Ўйин пайтида у айнан шу сўз билан жамоадошларига мурожаат қилган: «Лавлаги, мен очилдим, тўпни узат», «Ҳушёр бўл, лавлаги, ортингда рақиб», «Ҳой, ҳакам-лавлаги, мен қоида бузмадим, тўпга ўйнадим», «Эҳ, лавлаги! Намунча ноаниқ тепасан?». Афтидан, лавлаги навларидан бирини англатадиган французча blette ибораси Заваровга ёқиб қолган ва ўз жамоадошларига шу сўз орқали мурожаат қилган.

 

«Олтин маъбуда» ва кўппак

1966 йил ЖЧ бошланишидан уч ой олдин ғолиб жамоага тақдим этиладиган Жюль Риме кубоги ёки «Олтин маъбуда» Лондонга олиб келинган. Вестминстер  аббатлигига қўшни бўлган залга қўйилган соврин полиция ходимларининг доимий назорати остида эди. Бироқ устамон талончилар кубокни ўғирлаб кетишди. Бир ҳафталик қидирув ҳеч қандай самара бермасдан, йирик халқаро можаронинг юз бериши кутилаётганди. Ана шу мураккаб вазиятда Лондон жанубида Пиклз лақабли кўппак ўз соҳибини буталар орасидаги сирли тугун томон бошлади. Буни қарангки,ит кубокни топганди! Тажрибали изқувар-у зотдор тозилар уддалай олмаган ишни бажарган Пиклз шу тариқа Англия терма жамоасининг рамзи ва қаҳрамонига айланди. Охир-оқибат, инглизлар мундиалда ғолиб чиқиб, кубокни қўлга киритишди. Тарихий ғалаба шарафига уюштирилган базмга Пиклз ҳам таклиф этилди, унга истаган ликопдаги таомлардан тотиб кўриш ҳуқуқи берилди. Кўппакнинг эгаси - мистер Корбеттга каттагина пул мукофоти берилди. Бу маблағга данғиллама уй сотиб олди. Афсуски, қаҳрамонлик гаштини узоқ вақт суриб юриш Пиклзга насиб этмади - бир йилдан сўнг мушукни таъқиб қилиш чоғида арқонига ўралиб бўғилиб ўлди. «Олтин маъбуда»га қайтсак, 1983 йили уни Рио-де-Жанейрода яна ўғирлаб кетишди. Лекин афсус уни топишнинг иложи бўлмади. Пиклз ҳаёт бўлганида балки бу сафар ҳам қаҳрамонлик такрорланармиди...

 

«Муҳрланган» Элбер

«Бавария»да юлдуз даражасига кўтарилишдан аввал Жоване Элбер «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилган. Ана шу жамоа таркибидаги ўйинларнинг бирида ҳакамнинг ғашига тегиб, сариқ карточка билан «сийланди». Бунинг ажабланарли жойи йўқ - «даҳанаки жанг» ишқибозларини ҳакам шу йўл билан жиловлайди. Аммо Элбернинг қилиғи алоҳида эътиборга лойиқ - танаффусдан сўнг ушбу футболчи оғзини қизил скотч билан елимлаган ҳолда майдонга тушди. У ҳакамнинг қароридан норози эканлигини шу тариқа намойиш этганди. «Узун тил» шогирдларини ортиқча карточкалардан ҳимоя қилмоқчи бўлган мураббийлар бу усулни ўзларига қурол қилиб олишлари мумкин.

 

Автогол учун мукофот

ЖЧ—1974 арафасида Голландия банки миллий терма аъзоларига ҳар бир гол учун 5000 гульден (1000 доллар) миқдорида мукофот пули беришини эълон қилди. «Учар голландлар» финалгача бўлган йўлда 14та гол уриб, бор-йўғи битта ўтказиб юборишди. Аслида, бу гол ҳам голландиялик Руд Кролга тегишли эди: Болгарияга қарши баҳсда у автогол муаллифи бўлганди. Йохан Кройфф етакчилигидаги футболчилар «қовун туширган» жамоадошининг кўнглини кўтариш мақсадида аҳиллик билан унинг тарафини олишди: «Ваъдага мувофиқ, Крол ҳам 5000 гульденга ҳақли». Автогол учун мукофот талаб қилинишини кутмаган банкчиларнинг фиғони фалакка чиқди. Бироқ жамоатчиликнинг кучли босими остида талабни қондиришга мажбур бўлишди. Шу воқеадан кейин қироллик ФФ билан тузилган шартномага ўзгариш киритилиб, фақат рақиб жамоалар дарвозасига урилган голлар мукофот билан тақдирланиши белгилаб қўйилди.

 

Газзанинг қитмирлиги

Пол Гаскойн бир кун бўлсада қитмирликсиз туролмасди. Кимнингдир бутсасига елим қуйиш, Пол Инснинг кийимидан тортиш, учрашув танаффусида илҳом учун 1-2 қадаҳ шароб ичиш ёки қора танли жамоадошига солярий (қуёш ваннасини қабул қилишга мўлжалланган майдонча) абонементини совға қилиш - Газа учун одатий ҳазил эди. Айниқса, «Глазго Рейнжерс» ва Шотландия терма жамоасининг ҳимоячиси Гордон Дюри унинг қитмирликларидан кўп жабр кўрганди. Бир гал Пол доимий шериги Алли Маккойсой билан Дьюрининг чўнтагидан янги «Тойота» калитини ўғирлаб, автосаёҳатга чиқди. Сафар давомида балиқ дўконида тўхтаб, бир нечта йирик лосослар соҳибига айланди. Газа ана шу балиқларни автомобиль ичида чавақлаб тозалади. Кейин ҳеч нарса бўлмагандек калитни жойига қайтарди. Шўрлик Гордон 1-2 кундан сўнг «Тойота»дан воз кечишга мажбур бўлди - янги «тойчоқ» салони чидаб бўлмас даражада бадбўй ҳидга тўлиб кетганди.

 

«Узун тил»нинг оқибати

Афсуски, Жон Тошак мураббийлик соҳасини тарк этди. Акс ҳолда, уэльслик мутахассис Жозе Моуриньо билан бемалол беллашиши мумкин эди. Ўзига хос табиати билан яққол ажралиб турадиган Тошак навбатдаги учрашувга бошланғич таркибни белгилаш жараёнини қуйидагича баён этди: «Душанба куни барча футболчиларни асосий таркибдан қувиб юбориш керак, деган қарорга келаман. Сешанба куни фақат беш нафар шогирдимдан воз кечсам, тўғрироқ бўлади, деб ўйлайман. Чоршабада уларнинг сони 2-3 нафарга қисқаради. Пайшанба дам олиш куни, гольф ўйнаш билан банд бўламан. Ниҳоят, жума куни якуний қарорни қабул қиламан: «Бу гал ҳам мана шу 11 нафар тентакни майдонга туширишга мажбурман!».

Дарвоқе, Тошакнинг «Реал»дан четлатилишига ҳам унинг ўткир тили сабаб бўлди. Мураббий клуб раҳбарларини аямай танқид қилгач, айримлар ўртага тушишди ва ундан сўзларини қайтариб олишни сўрашди. Жон эса узр сўраш ўрнига янада дарғазаб бўлди: «Нима? Мен улардан узр сўрашим керакми? «Сантьяго Бернабеу» устидан тўнғиз учиб ўтса ўтадики, мен сўзимдан қайтмайман!». Шундан кейин лавозимидан четлатилган мураббий қуйидагича фикр билдирган: «Менимча, Лоренсо Санс мен тилга олган «тўнғиз» ибораси айнан унга қаратилган, деб ўйлаган кўринади». Ҳа, ҳазил яхши, лекин у меъёридан ошиб кетса, зилга айланади. Шуни эсдан чиқармаслик лозим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:54, 19.04.2016. Ўқилди: 7018 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.