Анри: «Манчестер Сити» Роналдунинг гипнозига учмаслиги керак»
«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Манчестер Сити» рақиб футболчиси Криштиану Роналдуга бўш ҳудуд бермаслик учун барча нарсани қилиши мумкин, аммо ҳужумчи олис масофадан юқори бурчакка зарба бериб, масалани ҳал қилиши мумкин. Бунда бир ҳимоячи унга халал бера олмайди. Криштиану ҳамиша бундай ишга қодир. У бекорга "Реал" сафида 7 мавсум давомида 360тадан ортиқ гол урмаган.
«Шаҳарликлар» Роналдунинг гипнозига учмасликлари керак. «Реал» барча позицияларда кучлироқ. Шубҳасиз, ёнида Карим Бензема ва Гарет Бэйл бўлса, Роналду янада хавфлироқ бўлади", — дея ёзди Анри "The Sun"даги ўзининг саҳифасида.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:51, 24.04.2016. Ўқилди: 6192 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар