«Барселона» Альваресни ЖЧ-2026дан кейин тахминан 70 млн еврога сотиб олади
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг «Барселона»га ўтади. Аргентиналик форварднинг эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 70 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри TyC Sports журналисти Уго Балассонга таяниб, X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчи совринлар ютиш имконига эга бўлган жамоада тўп суришни истамоқда.
Альварес «Атлетико» сафида 2024 йил ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 35 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.
Манба: championat.com
Киритилди: 23:49, 19.02.2026. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар