Бугун 18 август, 2025 йил, душанба.

      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 3:2
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
      • 20.08.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
  • Суперлига
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1637 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омад сенга Мах 35!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1966 йилда Тошкент шаҳрида рўй берган кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон пойтахтини қайта бунёд этишга собиқ иттифоқнинг барча бурчакларидан кўнгиллилар ёпирилиб келишади ва улар орасида Россиянинг Владимир шаҳридан келган қурувчи ҳам бор эди. Бу инсон бир йиллик меҳнат фаолиятидан сўнг пойтахтимизга кўнгил қўйиб, Чилонзор даҳасида яшаб қолишга қарор қилади. Орадан маълум вақтлар ўтгач, худди шу қурувчи оиласида ўзбек футболида ўзидан порлоқ из қолдира олган истеъдод - Максим Шацких туғилади...

Кичкина Макс футболдаги илк қадамларини «Пахтакор» мактабида қўйди. Ўша пайтлари у кўпроқ дарвозада туришни ёқтирарди. Аммо болалар жамоаси мураббийи Сергей Михайлович Ковалёв Максимда тезлик юқори эканини пайқаб қолиб, уни ҳужумга ўтказади. Шу-шу фақат олдинги чизиқда ҳаракатланган Шацких 15 ёшига келиб «Пахтакор» билан Англияда ташкил этилган халқаро турнирда қатнашади ва тўпурар бўлади. Унинг «Пахтакор»и  эса кутилганидек, биринчи ўринни эгаллайди. Айнан шу мусобақада ёш ўзбек ҳужумчиси «Тоттенхэм» клуби скаутлари, хусусан, анчагина таниқли бўлган Франк Арнесен назарига тушади.

Максим Шацкихнинг катта футболдаги дебюти «Пахтакор» мактабининг 1978 йилда туғилган битирувчиларидан ташкил топган «ЮТКО» жамоасида нишонланади. Қолаверса, худди шу жамоада унинг ҳужумчилик иқтидори тоблана боради. Клуб иккинчи лигада жами 34та ўйин ўтказади. Қаҳрамонимиз эса бу баҳсларда 22та голни ўз номига расмийлаштиради. 1995 йилнинг охирларига келиб, Тошкентнинг «Чилонзор» клуби олий лигага чиқиш учун финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади ва улар ёш ҳужумчини 4та ўйинга ижарага олишади. Шубҳасиз, Шацких бу учрашувларда бир неча бор ўзини кўрсатиб, «Чилонзор» клубининг элитага йўл олишига муносиб ҳисса қўшади. Бундай муваффақиятли стартдан кейин, албатта, Макснинг «Пахтакор» асосий таркибига жалб қилиниши ва у жамоада аста-секин ўз ўрнини топиши кутилганди. Лекин воқеалар ривожи бундай бўлиб чиқмади.

Юқорида қайд этилган ҳодисалар рўй берганидан сўнг футболчининг телефони жиринглаб қолади ва қўн-ғироқ қилган кимса ўзини футбол агенти деб таништиради. Футболчининг айтишича, ушбу кимса умуман кутилмаган пайтда у билан боғланиб, ҳамкорликни таклиф қилади. Орадан бирмунча вақт ўтгач, Максга Тольяттининг «Лада» клуби президенти қўнғироқ қилиб, уни ўз жамоасига чорлайди. Шу тариқа, Шацких «Лада» билан шартнома имзолайди.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш лозим, таниқли спорт журналисти Фёдор Абрамов ўзининг футбол агентлари ҳақидаги китобида Макснинг илк ҳамкорига қуйидагича таъриф беради: «Кавказлик ҳам, Ўрта осиёлик ҳам бўлмаган агентларнинг типик вакили. Спортча шим, пиджак ва каттакон шапка кияди». Шацкихнинг ўзи эса уни бундай эслайди: «У шундай одам эди: айтайлик, «Метропол»га киради-да, 10 долларга бир чашкагина қаҳва ичади. Нимадир сотиб олиш учун эса жонини куйдириб савдолашади. Лекин у чиндан ҳам ҳалол, яхши одам эди. Менда у ҳақда фақат яхши хотиралар қолган». Кейинроқ Максим Шацкихнинг бу агенти суиқасд туфайли ҳаётдан эрта кетади. Лекин айнан у ҳужумчини Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига ўтиш фикридан қайтаради. Бунгача эса Макс ҳатто жамоанинг Туркиядаги йиғинида тўлиқ қатнашишга ҳам улгурганди. Ким билади дейсиз, агар ўшанда Макс «Зенит»га ўтиб кетганда нималар бўларди? Аммо бу амалга ошмай қолаверади.

Хуллас, Россиянинг қуйи дивизионларида етарлича тажриба тўплаган ҳужумчи энди ўзини каттароқ клубларда синаб кўришни истайди ва Калининграднинг «Балтика» клубини тарк этиб, Исроил давлатида йиғин ўтказаётган «Спартак» (Москва) таркибига бориб қўшилади. Бироқ Олег Романцев Максимнинг иқтидорига унчалик юқори баҳо бермайди. Бу орада унга Киевнинг «Динамо»сидан қизиқиш билдирилади. Бундан хабар топган москваликлар дарҳол Максим билан боғланишга уринишади. Лекин ўзини ҳурмат қиладиган ҳужумчи «қизил-оқлар»га кескин рад жавобини беради. «Борди-ю, ҳатто мени «Динамо»га қабул қилишмаганида ҳам, - дея эслайди Максим, — Москванинг «Спартак» клубига қайтмаган бўлардим». Эътиборлиси, қўнғироқлар ижобий натижа бермагач, Калининградга «Спартак» вице-президенти Григорий Есауленконинг шахсан ўзи келиб, Шацкихни ўзлари томон оғдиришга уриниб кўради. Ҳужумчи эса бунга жавоб тариқасида «Балтика» учун сўнгги ўйинини ўтказиб, Иван Терлецкий ҳамроҳлигида Киевга учиб кетади. Зеро, киевликлар унинг мисолида Андрей Шевченконинг ворисини кўришганди.

Шунинг учун Максимнинг «Динамо»даги илк ўйинларида ҳамма ундан Шевченконинг сифатларини қидира бошлайди. Аммо ўзбек футболчиси бутунлай бошқа инсон эканлиги, ўйини ҳам Шевченконикидан бутунлай фарқ қилиши, аниқроғи, унинг ўз «йўли» борлигини исботлашга киришади. Айниқса, Макснинг «Жальгирис» дарвозасига урган икки голи ажойиб чиқади. Шундан сўнг киевлик футбол ишқибозлари унга меҳр қўйиб, асосий ташвишлари - Андрей Шевченконинг жамоадан кетганини ҳам унута бошлашади.

Макс ҳақида ҳикоя қила туриб, унинг феъл-атворига ҳам тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Чунончи, Шацких ўта қатъий, сержаҳл инсонга ўхшаб кўриниши барчага яхши маълум. Майдонда эса у ҳақиқий жангчига айланади - ҳеч қачон таслим бўлишни истамайди. Ҳиссиётларга берилувчан бўлгани учун сенегаллик Папе Диаките билан муштлашиб кетишига ҳам сал қолганди.

2004 йилнинг июлида эса у янги бир можарога аралашиб қолди - «Спорт-Экспресс» нашри мухбири Дмитрий Ильченко билан баҳсга киришди. Чунки журналист матбуот саҳифаларига футболчи айтмаган гапларни ҳам олиб чиққанди. «Чоп этилган мақолани ёзган журналистнинг фантазиясига ҳайрон қолдим, — дейди жаҳл билан Максим, — у мен умуман гапирмаган гапларни ҳам қўшиб юборибди. Бу орқали ҳаммага мени ҳам ўзидек фикрлайдиган одам қилиб кўрсатди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен «Закарпатье»га қарши ўйинда алмаштирилмаган бўлсам, қандай қилиб, захирага олинишим ҳақида гапиришим мумкин?! Боз устига, жаноб Д.Ильченко каминанинг ўйинини ўзича таҳлил қилиб, Нанни ва Верпаковскийларга ўхшатиб юборибди. Шунақаям бўладими?! Ахир бу ҳақда фақат футбол мураббийлари ва таҳлилчилар фикр билдиришлари мумкин, холос-ку...».

Муҳими, шунча қарама-қаршиликлардан сўнг, Максим Шацкихнинг юлдузи порлаган вақтларда Европанинг жуда кўплаб клублари унга қизиқиш билдиришди. Англиянинг «Ньюкасл», «Вест Хэм» ва «ВБА» клублари, Туркиянинг «Галатасарой», Россиянинг «Крилья Советов» жамоалари шулар жумласидан. «Динамо»даги фаолият якунланганидан кейин ҳам Шацких Краковнинг «Висла», Луцнинг «Волинь» клубларида ёки Краснодарнинг «Кубан»ида ҳам ўзини синаб кўриши мумкин эди. Аммо шуниси ҳам борки, Шацких ҳеч қачон «Шахтёр»да тўп сурмаган бўларди. Бу ҳақда у ҳатто интервьюларининг бирида ҳам аниқ айтганди: «Шахтёр»га ўтиш?! Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас!».

Очиғини айтиш лозим, Шацких Киевда мухлисларнинг улкан муҳаббатига эришди. Минг афсуски, Юрий Сёмин Максга сўнгги, «Шахтёр»га қарши кечган ўйинда майдонга тушиш имконини бермади. Аммо шунда ҳам стадиондаги ҳолат жуда таъсирли чиқди. Яъни, ишқибозлар Шацких шарафига улкан баннер кўтаришди. Унга эса қуйидаги миннатдорчилик сўзлари битилганди: «Қирувчи-самолёт МАХ 16. 328 жанговар парвоз, 142 аниқ нишон». Демак, Шацких «Динамо»да ўтган 9 йил ичида шунча ўйин ўтказиб, шунча голга муаллифлик қилган. Бу ёзувни кўрган Максим кўз ёшларини аранг тутиб турарди...

Унинг терма жамоадаги фаолияти эса пасту-баландликлардан иборат бўлди. Шубҳасиз, Макс кўпгина голлари билан терма жамоа мухлисларининг ҳам олқишларига сазовор бўлди. Қолаверса, МТЖ учун 34та гол уриб, ҳамон тўпурар бўлиб турибди. Лекин унинг термадаги бош орзуси - ЖЧ-2006 армонлигича қолиб кетди. Бу эса Шацкихнинг ҳаётдаги улкан мақсади эди. Энг муҳими, Максим ҳар доим кўз олдимизда чинакам ватанпарвар сифатида намоён бўлади. Зеро, 1996 йили уни Россия ёшлар терма жамоасига чорлаб, фуқаролигини алмаштиришни таклиф қилишганида Максим бундан қатъий бош тортади: «Ватан танланмайди! Мен Ўзбекистонда туғилдим, ўсдим...» Ҳатто ҳозир ҳам, Украина фуқаролигини қабул қилганидан кейин Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари учун «Макс 16» бўлиб қолаверади. Бу қанчалик рост ёки ёлғон, билмадиг-у, афсоналарга кўра, терма жамоада ҳамма Максимга ҳурмат билан «Сиз» деб мурожаат қилган экан. Демак, СИЗга муваффақиятли парвозлар тилаймиз, ҳурматли MAX35! Ҳаммаси учун ташаккур!

Евдоким Раимов, sports.ru

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:26, 24.04.2016. Ўқилди: 4455 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.