Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ули Штилике:«Қитъада етакчи ролдамиз, аммо...»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ЖЧ-2018 йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритиладиган учинчи саралаш босқичидаги энг асосий рақибларимиздан бири -  бу шубҳасиз, Жанубий Корея терма жамоаси. Зеро, корейслар миллий термасининг бизга мудом катта муаммолар туғдириб келгани барчага аён. Айни пайт кореялик футболчиларга германиялик таниқли мураббий - Ули Штилике устозлик қилмоқда. Бундан 18 ой илгари ушбу мутахассис терма жамоа бошқарувини қўлга олганида, мамлакат футбол федерацияси умумий натижалардан унчалик қониқмаётганди. Ҳозирга келиб эса, корейслар қитъада аввалги обрўларини тўла тиклаб олишди, ҳисоб. Жамоанинг энг муҳим палла яқинлашган сари юқори спорт формасига кираётгани ва натижаларнинг кескин яхшиланганида табиийки, немис мутахассисининг катта ўрни бор. Шу боисми, FIFA.com сайти ижодкорлари 12 апрель куни Малайзияда ЖЧ саралаши учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими олдидан Ули Штиликедан махсус интервью олишди.

- Жамоангиз ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичига сўнгги 8та ўйин­даги 8та ғалаба билан етиб келди. Бу даврда шогирдларингиз рақиблар дарвозасини нақ 27 марта ишғол қилиш баробарида бирорта гол қўйиб юборишмади. Хуллас, ҳайратланарли натижа.

- Биласизми, биз эришилган натижаларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга ўрганганмиз. Масалан, меҳмонда Ливан термасини 20 йилдан буён ютолмаётгандик. Бу гал сафардан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба  билан қайтдик. Қувайт термаси эса ҳар доим биз учун ноқулай рақиб сифатида гавдаланган. Албатта, жамоамнинг иккинчи саралаш босқичида ўз гуруҳи фаворити эканлигини билардим. Лекин очиғини айтсам, ҳаммаси бу қадар силлиқ кечишини хаёлимга ҳам келтирмагандим.

- Нима деб ўйлайсиз, Жанубий Корея термаси бўлажак жаҳон чемпионати финал раундига ҳам чиқа оладими?

- Менимча, 2015 йилни аъло кайфият ва ажойиб натижалар билан ўтказдик ҳамда мундиал йўлидаги ҳал қилувчи саралаш босқичига бошимизни тик тутган ҳолда етиб келдик. Айниқса, сўнгги ўйинлар жамоамизнинг нималарга қодирлигини яққол кўрсатиб берди. Умид қиламанки, Россияга албатта, борамиз ва у ерда ҳам ўз сўзимизни айта оламиз.

- Мана, Жанубий Корея терма жамоасини 18 ойдан буён бошқариб келмоқдасиз. Ўтган даврни таҳлил қилиб, қандай хулосалар билдирасиз?

- Лўндасини айтганда,  ҳаммаси ажойиб. Айни пайт мени нафақат натижалар, балки мураббий ролидаги барча вазифаларим тўла қониқтирмоқда. Қолаверса, футболчилар билан муносабатим ҳам аъло. Тўғри, ўзаро мулоқот вақти ҳали-ҳамон таржимон ёрдамидан фойдаланяпман. Лекин муҳими шуки, бир-биримизни кутилганидан-да ортиқроқ даражада тушуняпмиз.

- Қўл остингиздаги жамоа Шар-қий Осиё кубогида ғолибликни тантана қилди, 2015 йилги Осиё чемпионатида эса кумуш медални ютди. Бу натижалардан нечоғли қаноат ҳосил қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам, қитъа чемпионати финалида австралияликларга қўшимча бўлимларда ютқазганимиз бироз алам уйғотди. Чунки мусобақада фақат битта мақсад - чемпионликни кўзлагандик.

- Тахминингизча, Жанубий Корея термаси айни ҳозирги ҳолатда Осиё миқёсида қанчалик кучли?

- Шу пайтгача қўлга киритилган ғалабаларни ҳисобга олиб айтсам, даражамиз Япония термасиники билан тенг, менимча. Қисқаси, ОФК миқёсидаги етакчилар - айнан биз ва японлар. Зеро, бу эътирофга мос ютуқларимиз бор. Ўхшашлик томонларининг яна бири шуки, ҳар икки  жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар хорижда, аниқроғи, Европанинг кучли чемпионатларида тўп суришмоқда. Бу ҳар қандай терма жамоа учун фойдадан холи эмас. Айниқса, масъулияти ўта юқори катта ўйинларда легионерлар ёрдами жуда асқотади. Маҳаллий чемпионатдаги футболчилар эса кўп ҳолларда кучли босимга тўлиқ тайёр бўлишмайди. Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлашни истардим, ўтган йили терма жамоага номзод саналган жами 45 нафар футболчининг ўйинини кўриб, уларни атрофлича ўргандик. Дейлик, Осиё чемпионатида «К»-лигадаги истеъдодлардан ҳам унумли фойдаландик. Қолаверса, мамлакат олимпия терма жамоаси ҳам саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Олимпиячилар сафидаги  бир-икки ажойиб футболчини кўз остимга олиб қўйганман. Мавриди келса, уларни миллий жамоага  жалб этаман, албатта.

- Бироқ Ж.Корея ёшлар термалари қайд этаётган натижалар миллий жамоа ютуқларига унча мос тушмайди. Бошқача айтганда, ёшларнинг ҳаракатлари нисбатан сустроқ...

- Очиғини айтсам, ўсмирлар ва ёшлар жамоалари футболчиларининг жисмоний тайёргарликлари у қадар мақтовга лойиқ эмас. Хусусан, кореялик ёшлар бу борада Жанубий Америка ёки африкалик тенгдошлари билан рақобат қилолмайдилар. Демак, маҳаллий мутахассислар аввало, жисмоний жиҳатга эътибор қаратишлари зарур.

- Бу нохуш ҳолатдан чиқиб кетишнинг қўшимча йўллари ҳам бордир.

- Ҳа, албатта. Масалан, мамлакатда ёшлар футболга эртароқ қизиқишлари учун миллий жамоа ўйини сифатини тобора яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммаси оддий: бола футболга қанча эрта меҳр қўйса, шунча яхши. Дейлик, жиддий даражадаги машғулотларни вақтида бошлайди. Машқлар қанча эрта бошланса, жисмоний фаоллик шунча яхши ривожланади. Аслини олганда, миллий жамоа таркибида ўйнаётган барча футболчилар ҳам жисмоний томондан мукаммалликка эга эмаслар. Лекин улар азбаройи мамлакат шаъни учун шунчалик меҳнат қилишадики, буни кўриб, ҳайрон қолмай иложинг йўқ.

- Ихтиёрингиздаги футболчилар бутун дунёга тарқалиб кетишган. Жумладан, терма жамоага номзод аксарият ўйинчилар Германия, Англия, Хитой, С.Арабистони ва Қатарда фаолият юритишади. Уларни талаб даражасида  кузатиб бориш, зарур пайт бир жойга тўплаш қийинчилик туғдирмайдими?

- Ҳа, бу чиндан ҳам дунё бўйлаб саёҳат уюштириш билан тенг. Баъзида футболчилар терма жамоа ихтиёрига 12 соатлик парвоздан сўнг етиб келишади. Лекин энг муҳими, ҳар бир шогирдим миллий жамоа чорловини мамнун ҳолда қабул қилади ва катта қувонч билан келади. Улар бир мақсад йўлида бирлашиш қанчалик муҳим эканлигини жуда яхши тушунишади. Буни мен ҳаттоки, каттакон бир оиланинг тўпланишига қиёслаган бўлардим.

- Барибир, узоқ муддатли парвозлар йиғинни кўнгилдагидек ташкил этишга халақит беради-ку, тўғрими? Шундай қисқа муддатда ўйин услубини футболчилар онгига қандай сингдирасиз?

- Чиндан ҳам, терма жамоанинг оптимал таркиби билан шуғулланиш доимо муаммо. Лекин ҳозирча бизга бир-иккита умумий машғулот кифоя қиляпти. Албатта, бу гапим айтайлик, саралаш доирасидаги маълум ўйинларга тегишли. Катта турнирлар арафасида эса, ихтиёримизда тўлақонли шуғулланиш учун камида икки ҳафта вақт бўлади. Ана шу муддатда ўз ғояларимни шогирдларимга батафсил тушунтириш имкониятига эга бўламан.

- Умумий  ўйин фалсафангиз бошқаларникидан нимаси билан фарқланади?

- Биласизми, қандайдир одатий услублар эмас, ихтиёримдаги футболчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, иш юритишга мойилман. Тўғри, кўпинча       4-2-3-1 шаклидаги ўйин схемасидан фойдаланамиз. Лекин бу вазиятларга қараб, баъзида 4-1-4-1 кўринишини олади. Асосийси, танланаётган тактик ечимлар ҳозиргача мен ёки терма жамоага панд бермади. Мен учун футболчиларнинг ўз ишларидан завқланишлари ва қониқишлари муҳимроқ. Жумладан, майдонга тушган ҳар бир йигит зиммасига юклатилган вазифадан роҳат олиши лозим. Шундагина керакли натижага умид боғлаш мумкин.

- Фаолиятингиз давомида кўплар клублар ва терма жамоаларда ишлагансиз. Улар орасида Жанубий Корея термасининг ўрни қандай?

- Ўйлашимча, бу жамоадаги давр ҳаётимнинг энг унутилмас лаҳзалари бўлиб қолади. Тўғри, Жанубий Кореяда жаҳон даражасидаги юлдузлар йўқ, ҳисоби. Лекин улардаги ғалабага иштиёқ, ўйинга чанқоқлик ва албатта, меҳнатсеварликни дунёнинг бошқа нуқталарида кўриш мушкул. Шогирдларим орасида «K»-лига вакиллари ҳам бор ва улар билишадики, терма жамоа - бу Европага йўл очиш учун ўзига хос трамплин. Айнан шундай ёндашув уларни янада фаолроқ бўлишга ундайди.

- Мамлакатда футболга нисбатан умумий қизиқишни қандай баҳолаш мумкин?

- Терма жамоа миқёсида олсак, нолишга ўрин қолмайди - мухлисларимизга гап йўқ. Лекин «K»-лига хусусида бундай деёлмайман. Маҳаллий чемпионатга қизиқиш ва мухлислар ташрифи бўйича Япония ёки Хитой лигаларидан бироз ортдамиз.

- Дунёнинг кўпгина мамлакатларида ишлаб кўрдингиз. Балки энди ўз салоҳиятингизни Германияда синаб кўриш вақти ҳам яқинлашгандир...

- Амалдаги шартномам 2018 йилгача мўлжалланган. Ўшанда 64 ёшга тўламан. Олдин ҳам айтганман, насиб этса, 70 ёшгача ишлайман, кейин мураббийлик курсиси билан хайрлашаман. Унгача нималар рўй беришини вақт кўрсатади.

Ж.Корея матбуотининг

Қуръага муносабати

  Кореялик ҳамкасбларимиз учинчи саралаш босқичига ташланган қуръа натижаларини хурсанд ҳолда қабул қилишди. Улар хусусан, бўлажак рақиблар билан аввалги ўзаро ўйинларда ижобий натижалар қайд этилганига урғу қаратишди. Чунончи, Ж.Корея термаси «В» гуруҳидаги жамоаларга қарши баҳсларда бунчалик яхши статистикага эга эмас экан. Шунингдек, корейсларни умумий парвоз вақти нисбатан камлиги ҳам қувонтирмоқда. Дейлик, Штилеке жамоаси агарда «В» гуруҳидан жой олганида, сафар ўйинларига етиб бориш учун кўпроқ парвоз қиларди.

Ж.Корея термаси: бўлажак рақиблар майдонига сафар қилишга кетадиган парвоз вақти

- Хитой: 3 соат

- Эрон: 14 соат

- Ўзбекистон: 8 соат

- Қатар: 9 соат

- Сурия: 15 соат (бетараф майдон, мисол учун, Уммон)

Ж. Корея термасининг бўлажак рақиблар билан ўзаро ҳисоб-китоби

- Эрон: 28та ўйин, 9та ғалаба, 7да дуранг, 12та мағлубият ( 2012 йилдан кейин  охирги 3та ўйинда мағлубият)

- Ўзбекистон: 13та ўйин, 9та ғалаба, 3та дуранг, 1та мағлубият (1997 йилдан кейин 12та мағлубиятсиз ўйин)

- Хитой: 30та ўйин,17та ғалаба, 12та дуранг, 1та мағлубият (ЖЧ саралаш ўйинларида мағлубият йўқ)

- Қатар: 7та ўйин, 4та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият (1988 йилдан кейин 5та мағлубиятсиз ўйин)

- Сурия: 6та ўйин, 3та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият (ЖЧ саралашида аввал дуч келмаган)

-----------------------------------------------------------------

Ули ШтилИке Қуръадан сўнг

Корейс мухбирлари мураббий Малайзиядан қайтгани ҳамоно уни Инчхон аэропортида суҳбатга чорлашди.

- «А» гуруҳи таркибини қандай баҳолайсиз? Энг асосий рақиб сифатида қайси жамоани кўрсатасиз?

- Тушунарлики, Эрон термаси анча хавфли. Дейлик,  форсларга қарши охирги 3та  ўйин бой берилган. Тўғри, энди янги ҳисоб-китоб бошланади ва биз ўзаро ўйинлардаги ёқимсиз ҳолатга барҳам беришга қодирмиз. Ўзбекистон ва Хитой термалари ҳам чакки эмас. Ўйлашимча, айниқса, ўзбекистонликлар билан ўйинлар классик кўриниш олади. Биз Осиё кубоги чорак финалида бу жамоани «овертайм»да мағлуб этган эдик, лекин рақибнинг кўп мушкулот туғдиргани эсимда.

- Эрон термаси билан ўйинга қандай тайёргарлик олиб борасиз?

- Бу жамоа билан 4-турда тўқнаш келамиз. Демак, аввало, Хитой термасига қарши кечадиган илк учрашувга эътибор қаратганимиз маъқул. Зеро, стартдаги натижа жуда муҳим.

 - Ихтиёрингизда номзод футболчиларнинг кенг рўйхати бор. Бўлажак баҳсларда янги ўйин-чиларни ҳам кўрамизми?

- Ҳар бир позиция учун муқобил вариантнинг борлиги яхши. Мураббийлар штаби номзодларни мунтазам кузатиб боряпти. Саволингизга келсак, саралаш турнири 6 ойдан сўнг бошланади. Унгача Олимпиада ўйинлари ўтказилади ва бу мусобақага борадиган йигитларни синчиклаб ўрганамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, стартга қадар энг муносиб футболчиларни танлашга ҳаракат қиламиз.

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:07, 24.04.2016. Ўқилди: 6328 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.