Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» билан Қатар кубоги финалига чиқди
Бугун Қатар кубогининг ярим финал босқичи доирасида иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Мамлакат чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган "Ал-Жаиш" ўз майдонида бронза медали соҳиби "Ас-Садд"ни қабул қилди.
Сардор Рашидов ўйинни бошланғич таркибда бошлади. Учрашувнинг 33-дақиқасида ҳамюртимиз бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда Ҳасан ал-Ҳайдос тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Орадан 3 дақиқа ўтиб автогол туфайли ҳисоб тенглашди.
Иккинчи бўлимда эса "Жаиш" Хави жамоадошлари дарвозасига 2 марта йўл топди. Дастлаб Ромариньо ҳисобни 2:1га ўзгартирган бўлса, Абдулраззоҳ Ҳамидуллоҳ пенальтидан ҳисобни йириклаштирди. Бўлим сўнгида "Ас-Садд" иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб — 3:2.
29 апрель куни Қатар кубогининг финал баҳси бўлиб ўтади. Унда "Лахвия" ва "Ал-Жаиш" клублари тўқнаш келишади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:07, 25.04.2016. Ўқилди: 5793 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар