Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халқаро баҳслардаги бемаъни босим. Фақат олий лигадаги янги рақобат руҳи унга барҳам бериши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаёт наинки илгариланма ҳаракат ёки олға бориш, балки гоҳо ортга чекинишдан ҳам иборат. Барчага маълум бу ҳақиқат баъзан бутун жозибаси билан футбол оламида ҳам кўзга ташланади, ундаги маромни ўзгартириб юборади. Шу тариқа футболдаги кўникилган айрим меъёрлар нари сурилади, залворли тахминлар таназзулга юз тутади. Мухлислар «Барселона» мисолида мазкур жараённи яна бир бор кузатишди. Кимдир Каталония клуби депсинишини шунчаки, нафас ростлаш, тин олишга йўйди, бошқа биров 500-голини уришга қийналган Месси, Испания примеросида кетма-кет очко йўқотган, ЕЧЛни тарк этган Луис Энрике шогирдлари учун изтироб чекди. Буларнинг бари табиий ҳол, мантиққа мос. Зеро, футбол мухлисларни изтиробга солиши, завқлантириши, кутилмаган ҳақиқатлари туфайли ҳаяжонлантириши билан гўзалдир. Акс ҳолда, «Барселона» каби маҳобатли санъат ҳам мухлисларни зериктирарди.

«Барселона» ЕЧЛ ярим финалидан маҳрум бўлиш баробарида Ла-лигада  «Реал Сосьедад» ва «Валенсия»дан кетма-кет мағлубиятга учради. Айни суперклуб мавқеи нуқтаи назаридан ортга чекиниш масофаси шугина эди. Бундан ортиғи примерода юзага келган қизғинликни кўкрагидан итарарди. Футбол табиати ҳам бундан ортиқ чекинишни ҳазм қилолмасди. Шундоқ ўзи турли нағ­малар миллионлар ўйини кайфиятини бузмоқда ва энди «Барселона» ҳам бу мувозанатни парчаласа, мухлисларнинг буюкликка бўлган ишончига дарз кетарди. Шу боисми, жамоа ортга бошқа чекиниш мумкин эмаслигини вақтида тушунди. Мана шу шафқатсиз ҳақиқатни англаш «Барса»ни ўзига келтирди. Таъбир жоиз бўлса, толиққан ва кўзи илинган буюклик бирдан уйғонди. Ўз вақтида уйғониш, ғалаба қозониш зарурат эканлигини қалбан ҳис қилиш ва салобатли салбий босимни улоқтириб ташлаш ҳамиша олқишларга муносибдир. Назаримизда, халқаро учрашувларда иштирок этаётган терма жамоаларимиз ва етакчи клубларимизда айнан шу хусусият етишмаяпти.

Оддий мисол: «Вольфсбург» майдонидан мағлуб ҳолда қайтган «Реал»нинг жавоб учрашувида керакли ҳисоб қайд этишига жуда кўпчилик ишонди. Нега? Негаки, «Реал» босимни билмайдиган, тан олмайдиган жамоа. Бу клуб мухлислари кўз ўнгида тўп суришдан яйрайди. Бизнинг футболимизда эса аксинча, халқаро босим иллати мавжуд. Йўқ, миллий чемпионатимиздан хавотирга тушмасак ҳам бўлади. Олий лига жамоалари уй ва сафар учрашувларида бир маромда ўйнашни ўрнига қўймоқдалар. Уларга на ҳаяжон ва на босим халақит беряпти. Мана, очко зарурати, ғалаба қозониш шартлиги сабабли, «Андижон» ўз майдонида, «Нефтчи» эса сафарда бу ишни уддалади. Чунки ҳар икки жамоа учун чекиниш масофаси тугаганди. Ҳа, қайсидир клубнинг чекиниш масофаси биринчи лигага қадар чўзилади, бошқасида эса 2-3та мағлубият билан ниҳоясига етади. «Андижон» ва «Нефтчи» шундай жамоалар тоифасига киради. «Обод» ҳақида эса ҳозирча бундай хулоса айтишга эрта. Тўғри, дебютант дастлаб «Бунёдкор»га жиддий қаршилик кўрсатди. Афсуски, сал ўтмай, жамоадаги иштиёқ сўниб қолди. «Обод»даги иштиёқни балки Ҳасан Рўзиевнинг ҳаракатлари сўндиргандир. Эҳтимол. Ҳар ҳолда, Павел Соломоннинг ҳакамга аталган истеҳзога тўла табассуми бежиз эмасдир. Лекин ҳакамлик билан боғлиқ хато ва камчиликларга Ҳасан Рўзиев ҳаракатлари нуқта қўймайди. Биз ҳакамларнинг хато ва камчиликларига гувоҳ бўлишда давом этаверамиз. Демак, улардан аразлаб, зарда қилиб, рақибга осонгина қўл кўтариш футбол мантиғига зид. Мағлубият онларида ҳам охиригача мардона курашадиган жамоагина мухлислар меҳрини қозонади. «Обод» шу йўлдан борса, албатта, уни ёруғ манзиллар кутади. Кўриниб турибди, клуб олий лига ҳавосидан баҳра олиш бахт эканлигини янада чуқурроқ ҳис қилса, очколар жамғаришга қодир. Хўш, «Обод»га қарши ҳеч бир босимсиз ўйнаган «Бунёдкор» сафарда «Лаҳвия» билан қандай тўп суради? Сафар учрашувида «қалдирғочлар»да ҳеч қандай босим сезилмайди. Чунки ўйин ОЧЛ доирасида, босим эса улар билан хайрлашди. Энди Сергей Лушан халқаро босим иллати билан курашмайди. Очиғи, аввал ҳам шу ишга тузукроқ  бел боғламаганди. Мана, аввалги мавсум каби ҳаммаси ўз жойига тушди. Яна эски ҳаммом, эски тос! Қисқаси, вазият ўзгармади, ишончлар такрор оқланмади, ниш урган умид куртаклари яна кўкаролмади. Осиёнинг энг яхши ёш футболчилари таркибида эканлиги билан мағрурланадиган «Бунёдкор» яна халқаро босим ва рақобат қаршисида бош эгди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро миқёсидаги каби босим миллий чемпионатимизни мутлақо қийнамаяпти. Етакчи жамоаларнинг сафардаги ғалабаларига кўниккан мухлислар энди «Қизилқум»нинг шундай муваффақиятларига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Таркиби мақтанарли даражада бўлмаган жамоа бошқача иштиёқ билан олға босмоқда. Йўқ, аслида «Қизилқум»нинг таркиби бинойидек, десак адолатдандир. Жамоа бўшашмаса, шахдам олға бораверса, эҳтимол, унинг ҳозир кўпчиликка нотаниш футболчилари келажакда мухлислар ўртасида довруғ қозонишар. Ана, «Лестер» таркибини бугун мухлислар ёддан айтишмоқда. Мавсум аввалида эса буни тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Шу маънода айтсак, «Лестер» тасаввурларимизни бойитди, тасаввур сарҳадлари биз ўйлагандан кўра, кенгроқ эканлигини исботлади. «Қизилқум» ҳам шундай ишга астойдил қизиқса, мухлислар бундан шодланишади, холос. Зеро, терма жамоаларимиз мураббийлари эътиборидан четда қолаётган футболчиларнинг ўзига хос порлайдиган палласи бўй ростламоқда. Яқинлашаётган бу ажиб ва ғалати кўтарилишга футболимиз жуда-жуда муштоқ ва муҳтож. Фақат шу йўл орқали футболимизда янги ижодий муҳит, рақобат руҳи шаклланади.

Демоқчимизки, футболимиз ўзанида манглайига «ўртамиёналик» ёрлиғи ёпиштирилган жамоаларнинг жанговар ҳайқириқлари янграмоғи даркор. Аслида улар ҳам етакчилардан кам эмаслар ва ёрқин ғалабаларга лойиқдирлар. Мухлислар уларга умидвор боқишмоқда. Шундай экан, «Бухоро» ўтган ҳафта «Насаф»га қарши бошқача ўйнаши шарт эди. Жамоадан билдирилаётган ишонч белини маҳкам тутиб олиши учун «аждарлар» ҳамласига бардош бериш талаб этиларди. Афсуски, талаб бажарилмади, ишонч зарбдан қалқди, лекин ҳозирча йиқилмади. Ҳаммаси тушунарли. Футболимизда янгиланишга иштиёқ сезилмоқда, аммо олий лигада янгиланишни кучли оқимга айлантирадиган жамоа ҳозирча йўқ. Фақат «Қизил­қум» ва «Бухоро» умид уйғотмоқда, холос, Шунисига ҳам шукр. Вақти келиб, бизда ҳам олий лигани ларзага соладиган, анъанавий етакчилар тинчини бузадиган жамоалар пайдо бўлишига ишончимиз комил. Ана шундагина футболимиз халқаро учрашувлар  босими иллатидан қутулиши мумкин. Ана шундагина миллий терма жамоамиз ўз майдонидаги учрашувларда мухлислар олқишлари остида босимни билмай, тан олмай чиройли ғалабаларга эришаверади.

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:23, 26.04.2016. Ўқилди: 3182 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик