Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вячеслав Денисов:«Онам Виталийни «бўрон» деб чақиради»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Юртимизда спортчилар, хусусан, футболчилар оиласи етарлича топилади. Лекин улар орасида машҳурлари бармоқ билан санарли. Абдураимов, Бозоров, Дўрмонов, Усмонхўжаев... Улар сафига Денисовлар оиласини ҳам қўшиш мумкин. Геннадий Денисов ўтган асрнинг 80-90 йилларида катта футбол саҳнасига чиққан бўлса, кейинчалик фарзандлари ҳам унинг ортидан эргашиб, спортни танладилар. Виталий отасининг давомчиси сифатида футболчи бўлиб етишди. Бугунги кунда у Москванинг «Локомотив» клубида тўп суряпти. Ўзбекистон миллий термасининг етакчи ҳимоячиси фаолиятига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Унинг акаси Вячеслав эса аввалига футболни танлади. Лекин вақт ўтиши билан миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш ўрнини бошқа спорт тури эгаллади. У профессионал баскетбол билан шуғуллана бошлади. Ҳатто, мамлакат термаси етакчиларидан бирига айланган Славик ўтган йили бош жамоадаги фаолиятини якунлади. Айни пайт у ҳаваскорлар баскетбол лигасида ўзининг севимли машғулоти билан банд. Биз навбатдаги кунги машғулотдан сўнг Вячеслав Денисовдан интервью олдик.

- Отангиз ва укангиз футбол сабаб машҳурлик даражасига кўтарилишди. Сиз эса кутилмаганда баскетболни танладингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Денисовлар оиласига бежиз спортчилар оиласи, деб таъриф беришмаган. Отам - футболчи, онам эса енгил атлетикачи бўлганлар. Ҳар иккалалари олимпия захиралари коллежида таҳсил олишган. Уларни айнан спорт бирлаштирган. Биз ана шундай спорт муҳити ҳукмрон бўлган оилада вояга етдик. Спортга меҳр қўймасликнинг сира ҳам иложи йўқ эди. Уйимизга келадиган меҳмонларнинг кўпчилиги спортчилар бўлишарди. Дастурхон атрофида ҳам асосан спорт мавзусида суҳбат кечарди. Мен болаликда ҳамма қатори футбол ўйнаганман. Лекин бу қизиқиш фақат ҳаваскорлар даражасида бўлган. Кунларнинг бирида баскетбол ўйинини томоша қила туриб, бу спорт турига қизиқиш туғилди. Ҳаттоки, бир кун баскетбол ўйнамасам, ўзимни муҳим нарсасини йўқотган одамдек тутадиган бўлиб қолдим. Кейинчалик баскетбол билан профессионал даражада шуғуллана бошладим. Секин-аста мамлакатимизнинг етакчи клубларида ўйнадим. Миллий терма жамоага таклиф этилдим. Футболни ташлаб, баскетболни танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Инсон ўзи яхши кўрган машғулоти билан шуғулланиши керак. Ҳозир тез-тез гувоҳи бўляпмиз, ота-оналар фарзандларини мажбуран футболга олиб боришяпти. Бу эса нотўғри қарор. Виталийга келсак, у болалигидан футболга меҳр қўйди. Укамдан яхши футболчи етишиб чиқиши шундоққина билиниб турарди. Отам ҳам унинг қизиқишини пайқаб, «Пахтакор» клуби қошидаги футбол мактабига олиб борди. Мана, бугунги кунда Москванинг «Локомотив» клубида фаолият олиб боряпти. Ундан аввал бир неча мавсум Украинанинг «Днепр»ида тўп сурди.

- Отангизнинг ўйинларини стадиондан кўрганмисиз? Ўша пайтларни эслай оласизми?

- Кўпинча «Пахтакор»нинг Қибрайдаги базасига борардик. Биз учун у ерда бўлиш катта байрамга айланарди. Боиси, машҳур футболчиларни кўриш, улар билан мулоқот қилиш имконияти юзага келарди. Тўғри, ўша пайтларда ёш эдик, лекин футболчиларни номма-ном танирдим. Онам ҳамроҳлигида «Пахтакор» стадионига ҳам бир неча маротаба ташриф буюрганмиз. Отамнинг дўстлари уйимизга тез-тез келиб туришарди. Айниқса, Марат Кабаев ва Игорь Шквирин билан қалин дўст бўлишган. Марат ака бир неча йилдан бери Россияда яшаётгани учун тез-тез телефонда гаплашиб туришади. Шквирин билан эса анчадан бери «Олмалиқ» жамоасида бирга ишлаш­япти. Шундай инсоннинг ўғли эканимдан фахрланаман. Ўша футболчилик йилларида кўча ёки бозорда бирга юрсак, отамни дарров таниб қолишарди.

- Виталий ҳақида қандай фикрдасиз?

- У отам сингари ҳимоя чизиғини танлади. Бугунги кунда миллий термамиз етакчиларидан бири. Очиғини айтаман, унинг иштирокидаги ўйинларни деярли кўрмайман. Бу бефарқ­лигимдан эмас. Жароҳат олиши ёки жамоасининг мағлубиятга учрашидан хавотирланаман. Кўнглим жуда бўш. Балки бу менинг камчилигимдир. Оёқ-қўли бутун, ўзи саломатлигини билганимдан сўнг телевизорни ўчираман. Учрашувни охиригача кўролмайман. Уйдагилар ҳисоб қандай бўлганини айтишади. Биласизми, биз яшайдиган кўп қаватли уйда миллионлар ўйинини яхши кўрмайдиган хонадоннинг ўзи йўқ. Футбол бўладиган куни эрталабдан байрам бошланади, учрашув билан боғлиқ мулоҳаза ва баҳслар авжига чиқади. Виталий Тошкентга жуда кам келади. Асосан терма жамоамиз ўйинлари ва йиғинлари вақтида кўришмасак, бошқа пайт бунга имконият бўлмайди. Тез-тез гаплашиб турамиз, бир-биримиздан ёрдамимизни аямаймиз. Менга унинг майдонда астойдил ҳаракат қилиши ёқади, ҳеч қачон юзаки ўйнамайди. Ёшлигида ҳам шундай эди. Онам бежизга уни «бўрон» деб чақирмайди. Худди чақмоққа ўхшайди. Мени эса бироз жиддийроқ, ҳазил-мутойибани хушламайдиган одам деб билишади. Балки табиатан шундайдирман. Лекин Виталий мутлақо бошқача. У хушчақчақ, ҳазилни жуда яхши кўради. Аммо яқинда фарзандли бўлганидан кейин бироз ўзгарди. Қизини жуда ҳам яхши кўради, еру кўкка ишонмайди.

- Сиз учун спорт нима?

- Спорт - менинг ҳаётим. Бунга бошқача таъриф бера олмайман. Ўтган йили профессионал фаолиятимни якунладим. Лекин баскетболдан бутунлай кетмадим, ҳаваскорлар лигасида ўйнаяпман. Билмадим, балки яқин келажакда ўзимни мураббий сифатида синаб кўрарман. Зеро, бошқа соҳада ўзимни асло тасаввур қила олмайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:59, 26.04.2016. Ўқилди: 3946 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.