Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Китоб кўрган футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Марио Гётцедек ноёб иқтидор ўрнини босиши тахмин қилинган Генрих Мхитарян аввалига мухлис ва мутахассислар ишончини оқлагандек бўлганди. Кутилмаганда унинг ўйин савияси пасайиб кетди. Бу нохуш ўзгаришни кузатиб юрган «Боруссия» Д. бош мураббийи арманистонлик шогирди билан самимий суҳбатлашди. Охир-оқибат, у совға қилган китобни қунт билан мутолаа қилган Мхитарян яна сермаҳсул ўйнай бошлади.

Томас Тухель ҳали жамоани расман қабул қилмасдан туриб, «Боруссия»нинг ҳар бир футболчиси билан бирма-бир суҳбатлашишга ваъда берганди. Айниқса, Генрих билан учрашувга жуда ошиққан мураббий биринчи бўлиб ярим ҳимоячи ҳузурига йўл олди. Чунки у Генрихнинг савияси пасайиб кетганини яққол кўриб турарди ва бунинг асл сабабини аниқлаш унга тинчлик бермаётганди.

Буни қарангки, устоз-шогирд тезда тил топишиб худди қадрдонлардек гурунглашдилар. Маълум бўлишича, уларнинг футболга ва умуман ҳаётга бўлган қарашлари деярли бир хил эди. Орадан икки ой ўтгач, Тухель ва Мхитарян яна учрашишди. Янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида мураббий футболчига бир китоб совға қилди. «Теннис ўйинининг ички моҳияти» асари Генрихни шу қадар қизиқтириб қўйдики, уни ўқиб чиқмагунча қўлидан қўймади: «Бу асар айнан мен учун ёзилган!». Оқибатда, арманистонлик ярим ҳимоячи ҳозирда Европанинг энг сермаҳсул плеймейкери бўлиб турибди.

ҚанаҚа ўзи бу, сеҳрли китоб?

«Теннис ўйинининг ички моҳияти» илк марта 1974 йили чоп этилган. Унинг умумий адади икки миллион нашрдан кўпроқ. Асарда тавсия этилган услубни нафақат спортда, балки бизнес, соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасида бемалол қўллаш мумкин. Худди шу асар 2010 йили Россияда «Теннис: муваффақиятли ўйин психологияси» номи остида чоп этилган.

Китоб муаллифи

Тимоти Гэллуэй - америкалик бизнес-мураббий ва маслаҳатчи 22 ёшида Гарвард университетини тамомлаган, ўз вақтида олийгоҳ теннис жамоасининг сардори бўлган. Ҳозирда кексалик гаштини сураётган 78 ёшли олим ҳаётининг сўнгги 20 йилини мураббийликка бағишлади. Шу давр ичида бир нечта илмий асарлар яратди IBM, AT888T, Coca-Cola Company, Arco ва Apple каби машҳур компаниялар билан ҳамкорлик қилади

Асарнинг асосий

маъноси нимада?

Гэллуэй таълимотига кўра, ҳар қандай инсон ҳаётида ўйиннинг ташқи ва ички моҳияти мавжуд. Асосий мақсад шуки, киши ўзининг эътиборини ички моҳиятга қаратиши лозим. Қизиғи, асар ғоясини ўзига хос антитренинг дейиш мумкин. Ахир у спортчига устознинг ҳар бир кўрсатмасини итоаткорлик билан бажаришни эмас, балки олган сабоғи учун масъулиятни ҳис этган ҳолда қарор қабул қилишни маслаҳат беради - «Ҳеч бир мураббийнинг аҳамияти сендаги тажрибадан устунроқ эмас!».

Генрих Мхитаряннинг  китобдан чиқарган хулосалари

1. Ҳаракатларда сунъийликдан йироқ бўлган

Тимоти Гэллуэй: «Кўпгина мусобақаларда айнан шу жараённи ўйлашдан фориғ бўлган спортчилар юксак натижаларни қайд этишади. Тўғри, ақл идрокдан бутунлай воз кечган ҳолда ўйнаш қийин. Лекин шундай ҳолатни юзага келтириш мумкин - спортчининг ҳаракатлари табиий бўлади, унинг танаси автоматик тарзда ишлашни бошлайди, хаёллар уни чалғитмайди. Оддий мисол: теннис машғулотлари пайтида рақиб тўпни ишонч билан йўлламоқда. Сиз унга савол беринг: «Жорж, ўнг томондан ошираётган зарбаларингни қандай кучайтирдинг? Бугун жуда кучли зарба йўллаяпсан!». Спортчининг 95 фоизи бу «қармоқ»қа осонликча илинади - у қўлларини қай тариқа зарбага тайёрлаётгани, коптокни қаерда қарши олиши ва қай йусинда зарба беришини сизга тушунтиради. Кейин машғулотни давом эттираётган Жорж тез-тез хатоларга йўл қўя бошлайди. Чунки у сизга ҳикоя қилгандек ҳаракат қилишга уринади. Яъни, унинг онги эркин ҳаракат қилишга халал беради».

Ёдингизда бўлса, Генрихнинг Дорт­мунддаги дебюти анча муваффақиятли ўтганди. Жароҳатсиз чиройли ўйин кўрсатган футболчи мавсумни 23 балл (10}13) билан якунлаганди. Агар ўшанда мухлислар Марио Гётценинг «хоин»­лигини унутганларида, «Ҳа, бу 10-рақам соҳиби аввалгисидан қолишмайди!», деган фикрни баралла юзага чиқаришарди. Бироқ Мхитарян 2013|2014 йиллар мавсумида шунчаки Донецкдан келган Мхитарянлигича қолаверди.

2. Зеҳннинг ҳиссиётни назорат қилишига йўл қўйма!

Тимоти Гэллуэй: «Ҳар бир ўйинчида унинг зеҳни, ақли билан ҳиссиёти ўртасида алоқа мавжуд. Муваффақиятнинг калити ана шу алоқани спортчининг табиий имкониятларига мувофиқлаштиришда». Айнан шу масалада Генрих Гамлетович жиддий муаммоларга дуч келганди. Унинг ўтган мавсумдаги ҳолатига эътибор беринг: мушаклар таранглашган, лаблари қимтилган, нигоҳлари маъносиз. Шуларнинг ҳаммаси футболчининг ўз ёғида ўзи қовурилаётганидан далолат эди. Олимнинг назариясига кўра, футболчининг юзи ва танасидаги кучли босим учун айнан унинг зеҳни сабабчи. У футболчининг барча ҳаракатлари назоратини ўз зиммасига олган, Генрих ўз ҳиссиётига шу пайтгача тўплаган бой тажрибасига таянган ҳолда тўп суриш имкониятидан маҳрум бўлганди. Маълумки, қайсидир ишимиз кўнгилдагидек қовушмай қолса, уни уддалаш учун тиришқоқликка зўр берамиз. Генрих ҳам болалигида олган ана шу сабоққа таянган ҳолда тушкунликдан фориғ бўлишга аҳд қилди ва қўшимча машғулотларга зўр берди. Оқибатда, муаммолар камайиш ўрнига янада кучайиб кетди.

Руҳий тормозланиш ҳолатидан халос бўлиш учун футболчи Гэллуэй назариясидан фойдаланмоқда: «Бир пайтлари мендан теннис сабоғини олмоқчи бўлган спортчи аёл билан учрашдим. У ўйин пайтида хатоларга йўл қўйиши ва тўпга ракетканинг маркази билан зарба беролмаслигидан шикоят қилди. Биз тажриба ўтказишга жазм этдик. Тўпга ракетка маркази билан зарба беришни сўрадим. Лекин ҳар икки зарбанинг бирида хатога йўл қўярди. Бироздан сўнг аёл қанчалик ҳаракат қилса, шунча кўпроқ хатога йўл қўяётганини тан олди. Шунда ўзини хотиржам тутишни, эътиборини ракеткага эмас, балки учиб келаётган тўпга қаратишни маслаҳат бердим. Кейинги ўнта зарбанинг тўққизтаси ракетка марказига тўғри келди!».

Бундан тўғри хулоса чиқарган Мхитарян йўл қўйган хатоларига камроқ эътибор қаратадиган бўлди, узатмаси омадсиз чиққан паллада зудлик билан бошқа узатмани амалга оширишга эмас, балки қулай фурсат юзага келишини кутишга одатланди. Ўз ҳиссиётларига тўла эрк бера бошлаганидан сўнг ундаги моҳир плеймейкерлик фазилати юзага чиқа бошлади.

3 Ўзингга баҳо беришдан воз кеч

Тимоти Гэллуэй: «Дастлабки сабоқ - кишига хос бўлган ўз ишига ўзи баҳо бериш одатидан воз кечиш. Мунозара, хавфсираш, умид қилиш, афсусланиш ва ҳаяжонга берилишдан ўзини тийиш. Бир нечта зарбаларни амалга оширганидан кейин футболчи таҳлил қилишга ўтади. «Сен ўша лаҳзада бироз ҳаяжонландинг», дея далда бериш ўрнига, «Сен ҳаммадан нўноқсан», деган хулосага келади: «Бугун узатмаларим қовушмаяпти», «Мен узатмаларни уддалай олмаяпман», «Ношуд ўйинчиман» ва ниҳоят, «Ҳеч нарсага ярамайман!». Ҳа, Мхитар­ян ҳам аввалроқ турли бемаъни фикрлар уммонига ғарқ бўлгани, ўз ўйини ҳақидаги ўйлардан қутулолмай қолгани ва арзимас хатолар учун ўзини қаттиқ койиганини яширмади. Хайриятки, ҳаммаси ортда қолди: «Қулай имконият қўлдан чиқарилган пайтларда шунчаки кулиб қўяман, кейинги сафар албатта, дарвозани ишғол қиламан, деб ўзимга сўз бераман. Мазкур китоб мени кўп нарсаларга ўргатди. Бу ноёб совға учун Томас Тухелга миннатдорчилик билдираман».

4. Етакчи бўлишдан чўчима

Тимоти Гэллуэй: «Қаторасига бир нечта беллашувларда имкониятни бой берган спортчилар ўзларини ёмон ўйин­чилар қаторига қўшиб қўядилар ва беихтиёр шу ролни ижро эта бошлашади. Оқибатда, бу тушкунликдан чиқиб кетиш қийинлашади». Шунга ўхшаш вазиятларда Гэллуэй уларга роль ижро қилишни тавсия этади. У ўзини телесериал режиссёри сифатида таништириб, шогирдларидан юксак савиядаги теннисчи образини талқин қилишни талаб этади. Аммо улардан тўпни майдончага туширишни эмас, балки профессионал теннисчининг ҳаракатларини гавдалантириш талаб қилинади. Агар спортчи ҳақиқий теннисчига хос ҳаракатларни ва ўз кучига бўлган ишончни намойиш этса, нафақат актёрликда, балки чинакам беллашувда ҳам муваффақиятга эришади. Хуллас, «актёр» Мхитарян олдига «режиссёр» Тухель томонидан қўйилган вазифалар ўз самарасини бермоқда: «Сен Дортмунд етакчиси бўл, жамоадошларни олға бошла, уларга қандай ажойиб вазиятларни юзага келтира олишингни исботла!». Дарҳақиқат, мураббий совғасини қунт билан ўқиб чиққан Генрих кўнглига ўрнашиб қолган тушкунликдан халос бўлди ва китоб кўрган футболчига айланди. Умид қиламизки, чиройли ва сермаҳсул ўйин услубини энди осонликча бой бермайди. Ахир айтишади-ку, кўр ҳассасини бир марта йўқотади!

Китобдан олинган  фойдали иборалар

«Сизнинг ўйинингиз - ўзингиз эмас!»

«Зеҳн билан ҳиссиёт ўртасидаги муносабатни ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатга қиёслаш мумкин. Дастлабки йилларда гўдакнинг ҳар бир ҳаракати ота-онанинг назоратида бўлади. Боладаги айрим камчиликларни (тилининг чучуклиги, оддий масалаларни ечолмаслиги ва ҳ.к.) она ўзининг хатолари сифатида қабул қилади. Агар бир теннисга ҳам ўз фарзандимизга бўлгани каби муносабатда ёндашганимизда, жиддий тараққиётга эришардик».

«Ўз одатларингиздан воз кечманг - яхшиси, янгисини ўрганинг»

 «Олис ўтмишда Японияда камончилар мусобақаси ўтказилди. Мерганлар қоғоздан ясалган илонни мўлжалга олишлари лозим эди. Илон шамолда ҳилпираб тургани боис, уни нишонга олишнинг сира иложи йўқ эди. Мусобақа якунида ҳар қайси спортчидан ўқ узатаётган пайтда нимани мўлжалга олгани сўралди. Барча камончиларнинг жавоби бир хил бўлди: «Баланд осмонда ярқираб турган илонни». Фақат ўқни нишонга аниқ урган ягона мерганнинг жавоби бошқачароқ бўлди: «Мен илоннинг кўзини мўлжалга олдим». Ҳа, у илоннинг танасини ҳам, осмонни ҳам, бошқа кераксиз нарсаларни ҳам кўрмасди. Бутун эътибори илоннинг кўзларига қаратилганди. Сиз ҳам нишонга қараган пайтингизда ортиқча нарсалардан воз кечинг!».

«Доимо ўз ҳиссиётларингизни бош­қариб туринг, акс ҳолда, у сизни бошқара бошлайди!».

Манба: Sports.ru,

С.Раҳмонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:14, 29.04.2016. Ўқилди: 4629 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.