Зидан: «Реал» Роналду ва Бенземанинг соғлиғи билан таваккал қилмайди»
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа футболчиларининг соғлиғи барча нарсадан устун эканини таъкидлаб ўтди. "Қироллик клуби" мураббийи Криштиану Роналду ва Карим Бенземанинг "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиши борасида саволга жавоб бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ҳар иккала футболчи индивидуал дастур асосида шуғулланишмоқда.
«Улар ҳеч қандай таваккалчиликсиз ўйнашини истардим. «Реал» ҳар қандай ҳолатда ҳам Роналду ва Бенземанинг соғлиғи борасида таваккалчиликка қўл урмайди. Уларнинг майдонга тушиш эҳтимоли қай даражада эканини айта олмайман. «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда бошқа футболчиларнинг хизматидан фойдаланамиз», — дейди Зидан.
«Реал» - «Манчестер Сити» ўйини 4 май куни Мадридда ўтказилади. Жамоалар ўртасидаги дастлаб учрашувда ҳисоб очилмаган. "Қаймоқранглилар" Ла лиганинг 36-тури доирасида бугун «Реал Сосьедад» билан сафарда баҳс олиб борадилар.
Манба: championat.com
Киритилди: 11:10, 30.04.2016. Ўқилди: 4696 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар