Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • 0:0
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 33 65
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 33 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Осасуна 33 42
10 Атлетик Бильбао 33 41
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 33 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Севинч” дастлабки турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Севинч” жамоамиз XII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувини Ғузорда “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув бошланиши олдидан янги футбол мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида ЎзАФА вакили А.Файзиев  сўзга чиқди ва Ғузор шаҳрида янги футбол мавсумини очиқ деб, эълон қилди.

Ўзбекистонимизнинг давлат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа футболчилари майдонда саф тортишди.

Шундан сўнг учрашув бошланди. Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари ўйин тизгинини қўлга олишга уриниб кўришди. Аммо рақибларига нисбатан анча тажрибали бўлган футболчи қизларимиз бунга йўл қўйишмади. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишиб, борган сари ўйинда босимни ошириб боришди.

Учрашувдаги ҳисоб ўйиннинг 20-дақиқасига келиб очилди. Мавсумдаги ва учрашувдаги жамоамизнинг биринчи голини тажрибали ярим ҳимоячимиз Камола Рисқиева киритди – 0:1.

32-дақиқада ҳужумчимиз Зебо Жўраева жарима майдонига яқинлашиб келаётган бир пайтда, Юлдуз Шодиева уни чалиб йиқитди. Учрашув ҳаками унга сариқ карточка кўрсатди. Ҳакамнинг бу қарорига норози бўлган Шодиева ҳакам билан тортишиб кетди ва унга иккинчи сариқ карточка ҳамда қизил карточка кўрсатилди. Ушбу дақиқадан бошлаб “Шўртан Lady” жамоаси майдонда бир киши бўлиб қолишди. Албатта бу йўқотиш шундай ҳам жамоамиз босими остида ҳаракат қилаётган рақибимизни оғир аҳволга солиб қўйди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасига келиб, ҳисоб 0:2га етди. Иккинчи голга ҳам Камола Рисқиева муаллифлик қилди -0:2. Бу билан у мавсумдаги илк дублини расмийлаштириб қўйди.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Учрашув 48-дақиқасида яна Камола Рисқиева ўзини кўрсатди. Дарвозадан чамаси 40 метрлар узоқликда жамоамиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Камола Рисқиева жарима тўпини кучли зарба билан тўғри дарвозага тепди, бу зарбани Наргиза Махмудова қайтаришга ожизлик қилди -0:3. Тажрибали ярим ҳимоячимиз бу гол билан мавсумдаги дастлабки хет-трик қайд этган футболчимизга айланди.

Бу голлар билан ҳам кифояланмаган футболчиларимиз яна кетма-кет ҳужумлар уюштиришиб, майдон эгалари дарвозаси олдида тез-тез пайдо бўла бошлашди.

Ана шу ҳаракатлар эвазига 58 ва 62-дақиқаларда Нилуфар Қудратова ва Малика Бурхоновалар томонидан голлар  киритилди, ўйиндаги ҳисоб 0:5 га ўзгарди.

Учрашув 70-дақиқасига келиб жамоамиз 11 метрлик жарима тўпи тепадиган бўлди. Бунга сабаб, ўйинчимиз Улдона Тўхтаева рақиб жарима майдони ичига кириб борганда ҳимоячилардан бири уни йиқитди. Учрашув ҳаками эса ҳеч иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жаримани Камола Рисқиева аниқ бажариб, учрашувдаги 4-голини киритди, бу гол, футбол ибораси билан айтганда уни, покер муаллифига айлатирди – 0:6.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ёш ва келажаги порлоқ ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди -0:8. Демак, ушуб ҳужумчимиз мавсумдаги илк хет-трикини расмийлаштиришга эришди.

Шундай қилиб, жамоамиз чемпионатдаги 1-тур учрашувида  йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди ва дастлабки уч очкога эга бўлди.

Жамоамиз навбатдаги 2-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Улар 5 май пайшанба куни Бухоро шаҳрига сафар уюштиришади ва “Бухоро W” жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 1-тур

“Шўртан Lady” (Ғузор) – “Севинч” (Қарши) 0:2

Ғузор ш. “Шўртан” ФМ майдони. 29.04.2016 й. Соат  16:00да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дилфуза Рўзиева (Қарши), Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши).

Назоратчи: Тоштемир Дўстов (Бухоро).

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

 Голлар: Камола Рисқиева, 20′-0:1, 45′-0:2, 48′-0:3, 70′-0:6 (пен.), Нилуфар Қудратова, 58′-0:4, 85′-0:7, 90′-0:8,  Малика Бурханова, 62′-0:5.

“Шўртан Lady”: 22.Наргиза Махмудова, 2.Мухлиса Мирзаёрова, 3.Юлдуз Шодиева, 5.Бахтишод Тўхтаева, 9.Зуҳра Шамсиева, 11.Хуршида Агаева, 14.Зулфия Абдиева (18.Умида Мустафаева 61), 16.Дурдона Юлдашева, Паризод Эшқулова, 20.Гульрано Толмасова (4.Зарина Саидова 77), 28.Сарвиноз Назарова.

Захира: 1.Зарина Исматова, 8.Гузал Муҳитдинова.

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова (16.Матлуба Абдирасулова 46), 5.Маҳлиё Юсупова (18.Шохида Тожиддинова 53), 27.Шодия Тошева, 20.Мафтуна Шоимова (17.Танзиля Зарбиева 52), 11.Шахзоа Жамолова, 9.Саида Хандамова (25. Ильвина Аблякимова 60), 8.Камола Рисқиева, 55.Зумрат Назарова, 77.Нилуфар Қудратова, 37.Малика Бурхонова, 10.Зебо Жўраева (с) ( 15.Улдона Тўхтаева 60).

Захира: 1.Ольга Кахарова,  7.Феруза Турдибоева.

Огоҳлантиришлар: Юлдуз Шодиева 32(2СК), Мухлиса Мирзаёрова 55, Умида Мустафаева 69.

Четлатиш: Юлдуз Шодиева 32(2СК).

Манба: pfcsevinch.uz

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 11:49, 30.04.2016. Ўқилди: 3559 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик