Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз осмонида қизимаслик булути

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Инсон, жамият ва табиат ҳаё­тини етакчи байроқдор, бирлаштирувчи, бошқарувчи кучларсиз тасаввур қилиш қийин. Сайёралар қуёш атрофида айланар экан, ҳаммаси табиий давом этаверади. Аммо уларнинг ҳаракати ва мавжудлигини Қуёшсиз тасаввур қилиш мумкинми? Йўқ, албатта. Бу - барчага маълум ҳақиқат. Ёки яна бир кичик мисол. Тиргак товуш - равийсиз асл қофия бўлмайди.

Демак, тараққиётнинг қандай кечиши ўша етакчи байроқдор, бирлаштирувчи, бошқарувчи кучларнинг ҳолати билан чамбарчас алоқадор. Футбол ҳаёти, чемпионатларнинг бориши ҳам шу қонуниятга бўйсунади. Дейлик, инглиз футболи об-ҳавосини «Арсенал» «МЮ», «Ливерпуль» ва «Челси» каби етакчи жамоа­лар белгилайдилар. Тўғри, жорий мавсум АПЛ пешқадами ўзгарди - «Лестер». Ҳаттоки, «тулкилар»нинг тахтга чиқишлари ҳам  деярли аниқ. Лекин бир ҳақиқат шуки, Клаудио Раньери жамоаси Англия футболининг юзига айланолмайди ҳозирча. Балки мазкур шарафли рутба «Лестер»га ҳеч қачон насиб этмас. Пешқа­дамлардан анчагина ортда қолиб кетган «Ливерпуль» эса аксинча, инг­лиз футболи анъаналари байроқдори бўлиб қолаверади. Шу боис, мухлислар «Лестер»ни олқишлай-ол­қишлай, «Ливерпуль» ва «Челси»ни алоҳида қадрлашаверади. Агар «Лес­тер» келгуси мавсум премьер-лигани тарк этса, бетараф мухлислар бу ҳолни шунчаки, ачиниш билан кузатишади. «Челси»да шунга яқин хавф туғилганида, кўрдикки, бутун футбол дунёси оёққа турди, Жозе Моуриньо каби мураббий истеъфога чиқарилди. Анъаналар залвори ва расмий ҳужжатларда қайд этилмайдиган етакчилик миссияси  жамоа мутасаддиларидан шундай чоралар кўришни талаб қилади. Акс ҳолда, тобора тараққий этиб бораётган футбол ҳаётидаги ўзига хос ритм бузилиб кетади. Бузилган маромни яна ўз ҳолига қайтариш осон эмаслиги эса кўпчиликка аён ҳақиқат.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар ўз-ўзидан қоғозга тушмади, албатта. Ҳаммаси «Пахтакор»нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятидан сўнг бошланди. Юзаки қаралса, бу фикр ғалати туюлади. Нима бўпти? Бу - футбол! «Пахтакор» йирик ҳисобда мағлубиятга учраши мумкин эмасми? Ахир Европанинг энг машҳур жамоа­лари фаолиятида ҳам аламли ва шармандали ўйинлар кузатилади-ку?! Хўш, «шерлар»нинг шохи борми? Мухлисларда бу каби саволлар туғилиши табиий ҳол. Очиғи, шундай саволларга бирдан ва қониқарли жавоб бериш мушкул. Чунки мулоҳазаларимизни «Насаф», «Бунёдкор» ва «Локомотив» мухлислари ҳам ўқишади ва уларни «Пахтакор» тақдирига бефарқликда айблаш ноўрин. Биз эса «шерлар» ўйинидаги бузилишга эътибор қаратмоқдамиз, уларнинг йирик мағлубиятини ўзбек футболи тараққиётидаги кичик депсиниш сифатида баҳоламоқдамиз. Ваҳоланки, ушбу мулоҳазалар ёзилаётгандида, «Суонси» футболчиси Андре Айю «Ливерпуль» дарвозасига 3-голни урди. Шунда Юрген Клопп шалоп этиб сувга тушиб кетди, гўё. Бироқ биз «Ливерпуль» мухлиси эмасмиз ва ундан кўнглимиз ҳам тўқ. Нега? Негаки, мағлубиятга қарамай, жамоадаги ички потенциал шундоққина ўзини сездирмоқда футболчилар ҳаракатлари мисолида. «Пахтакор»да эса афсуски, шундай ички потенциални кўрмаяпмиз. «Ал-Жазира» устидан сафарда қозонилган ғалаба ҳам бизни бироз қувонтирди, холос. «Шерлар» бугун ушбу рақибни яна бир бор мағлуб этиш иштиёқида майдонга тушишлари аниқ. Фақат, мазкур ғалабалар жамоа ўйини хусусида умумий хулосани ўзгартиришга етарлими?

Кучсиз жамоалар устидан қозонилган ғалабалар ачинарли манзарани қандай ўзгартиради? Ҳозирги ҳолатда бунга ишонч йўқ. Мухлислар жамоа ҳимоясида Максимилиан Фомин, ярим ҳимоясида Аббос Махсталиев, ҳужумда Темур Ҳакимов юлдузи порлашини кутишганди. Афсуски, барчаси бошқача бўлиб чиқди. Ҳозир бу футболчилар «Бухоро», «Нефтчи» ҳамда «Сўғдиёна» каби жамоалар сафида тўп суришмоқда. Умуман олганда, айрим иқтидорли футболчиларнинг вилоятлар жамоа­ларида ўйнаётганликлари олқишга сазовор. Ҳарқалай, шу йўл орқали иқтидорли ёш футболчиларнинг пойтахтдаги ортиқча «концентрацияси»га қандайдир барҳам берилмоқда. Мана, «Пахтакор»нинг бевосита таъсири боис, «Бухоро» бирмунча бардамлашди. Хусусан, бунда Александр Мезляковнинг хизматлари алоҳида. «Пахтакор»да эса айнан унинг позициясида, яъни чап қанот ярим ҳимоясида доимий ишончли футболчи кўзга ташланмаяпти. Майли, Александр Мерзляков каби футболчининг йўқлиги «Пахтакор»дек жамоанинг умумий савиясига жиддий ва салбий таъсир кўрсатмайди. Бизнинг хавотиримиз футболимиз байроқдори ва етакчисининг депсинишидан. Ҳа, мақоламиз муқаддимасида етакчилик борасидаги мулоҳазаларни бежиз таъкидламадик. Кимдир хоҳласин-хоҳламасин, «Пахтакор» футболимизнинг такрорланмас тарих ва анъа­наларга эга «барометр» жамоасидир. Шундай экан, бу байроқдорликни эътироф этмоқ ва майдон ташқарисида унга юксак эҳтиромда бўлмоқ жоиз. Йўқ, бу ўринда сўз «шерлар»га очкони хайр-эҳсон қилиш хусусида бормаяпти. Айнан шу масаладаги шубҳамиз сабаб, ўтган мавсум «Пахтакор» ва «Металлург»ни кескин танқид остига олгандик. Бизни айни чоғда бутунлай бошқа масала ташвишга солмоқда. Назаримизда, «Пахтакор» мутасаддилари бундан 5-6 йил аввал танлаган стратегия ўзини оқламади. Хато қаерда? Нима учун футболимизнинг келажаги сифатида тилга олинган ўнлаб иқтидорлар ривожланишдан тўхтаб қолишди? Бунда ким айбдор? Уларга нисбатан қайси нуқтада нотўғри ёндашилди? Нима, ёш футболчилар юлдузлик касалига чалинишдими? Фикримизча, бундай эмас. Чунки улар юлдузлик касалига элтадиган даражада ютуқларни қўлга киритишмади. Ёш истеъдодларни давлат миқёсида қўллаб-қувватлаш ва матбуотдаги умидбахш эътирофларни ортиқча, деб баҳоламаймиз.

Хўш, у ҳолда депсинишнинг асосий сабаби нима? Бизнингча, тилга олинажак ҳар бир омил асослидир. Масалан, «Локомотив»нинг таркибга сара ўйинчиларни жалб этиш сиёсати ёш футболчилар хаёлини бузмаслигини айтиш мумкинми? Қайси «пахтакорчи» ҳозир Кахи Махарадзега ҳавас қилмайди? Игорь Сергеев дейлик, Марат Бикмаев ёки Темурхўжа Абдухолиқов ўрнида бўлишни истамайдими? Бу саволларга ҳеч қачон аниқ жавоб тополмаймиз. Игорнинг ўзи эса, бу қабилидаги фикрларни кескин рад этиши тайин. Шу тариқа муаммолар устига парда тортилаверади ва футболимиз ички оғриқдан тўлғонаверади. Йўқ, «Локомотив» сиёсатини қоралаш фикридан йироқмиз. Ёш футболчининг хаёли бўлинишидан чўчиб, супержамоа тузмаслик футболимиз тараққиётига нисбатан адолатсизликдир. Шу билан бирга «Пахтакор» таркибидаги руҳсизликка ҳам бефарқ қараш тўғри эмас. Ҳозир футболимиз шундай ғалати зиддият исканжасида. Бу ҳолат олий лига турнир жадвалида 7та жамоа алоҳида ажралиб қолаётганида ҳам кўринади. Демоқчимизки, қуйи поғоналардаги жамоаларни ана ўша тилга кўчмайдиган руҳсизлик қийнамоқда. Охирги турда урилган 25та голнинг сабаби ҳам шу аслида. Бошқача айтганда, маҳсулдорлик бизни севинтирмаслиги, аксинча, ҳушёрликка чорламоғи даркор. Қачонки, футболимизнинг ички анатомик ҳолати чуқур диагностик таҳлилдан ўтказилмас экан, миллий чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам жамоа­ларимиз иштирокидаги мўътадил ўйинлар томошаси билан андармон бўлаверамиз. Талъат ака - фанат ака (Искандар Ҳамроқулов) бутун борлиғи билан «Реал»га мухлислик қилишда давом этади. Асл етакчилик анъанасига эга бўлмаган «Манчестер Сити» эса уни асло қизиқтирмайди. Майли, бунга розимиз. Аммо қизиқмаслик булути футболимиз осмонида ҳам сузмоқда-да... Бунга нима дейсиз?!

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:45, 03.05.2016. Ўқилди: 3277 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик