«Лестер» ярим ҳимоячиси ўзига хос рекорд қайд этди
2015/16 мавсум Англия чемпиони "Лестер" клуби ярим ҳимоячиси уэльслик Энди Кинг Англия Биринчи дивизиони, Чемпионшипи ва Премьер-лигада битта жамоа билан зафар қучган илк футболчига айланди.
Кинг "Лестер" ярим ҳимоячилари орасида клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ўйинчиси ҳисобланади. У 2009 йили Биринчи дивизионда зафар қучган бўлса, 2013 йил Чемпионшипда ва бу йилги мавсум икки тур олдин Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда BBC 5 live Sport расмий твиттери хабар берган.
Уэльс терма жамоаси аъзоси Энди Кинг илк профессионал шартномасини 2007 йил 5 майида айнан "Лестер" билан тузган. Шундан бери у бу жамоада фаолият олиб бормоқда.
Манба: sports.uz
Киритилди: 14:46, 03.05.2016. Ўқилди: 4012 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар