Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Қуръа натижасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони — "Олмалиқ" "В" гуруҳидан ўрин олди.
Олмалиқликларга гуруҳда Эроннинг "Тасисат Дарёий" ва Ливаннинг "Ал-Маядин" клублари рақиблик қилишади.
Мусобақада 12та жамоа иштирок этади ва клублар 3тадан 4та гуруҳга бўлинишади. Турнирга Таиланд мезбонлик қилади. Мусобақа 13-25 июль кунларига белгиланган.
"A" гуруҳи: "Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Нагоя Оушенс" (Япония), "Вик Виперс" (Австралия)
"B" гуруҳи: "Тасисат Дарёий" (Эрон), "Ал-Маядин" (Ливан), "Олмалиқ" (Ўзбекистон)
"C" гуруҳи: "Нафит ал-Васат" (Ироқ), "Далиан Юан Династи" (Хитой), "Дибба ал-Ҳиссин" (БАА)
"D" гуруҳи: "Санна Хан Хоа" (Вьетнам), "Ас-Садд" (Қатар), "Тайповер" (Хитой Тайпейи)
Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:03, 06.05.2016. Ўқилди: 5976 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).