Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7850 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия чемпионатида ўйнаган Ўзбекистонликлар. Шквириндан Поляковгача) 1-қисм

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россия чемпионатида Ўзбекистонлик футболчилар муваффақиятли тўп суришган ва тўп суришмоқда ҳам. Биз Россия чемпионатида ўйнаган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот бериб ўтишни лозим топдик.

1. Игор Шквирин.
Ўйнаган жамоаси: “Спартак ВЛК” (1992 йил)

Шквирин 1992 йили “Пахтакор”дан Валадикавказнинг “Спартак” (ҳозирги “Алания”) жамоасига ўтди. Игор ушбу клуб таркибида Россия чемпионатида 10 учрашувда ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Бироқ мавсум ярмида Шквирин Россия чемпионатидан Исроил чемпионатига йўл олди.

2. Геннадий Денисов
Ўйнаган жамоаси: “Спартак ВЛК” (1992-1994 йиллар)

1992 йили Владикавказликлар таркибида Шквирин билан биргаликда Геннадий Денисов ҳам тўп сурган эди. Ҳимоячи “Спартак”да 3 мавсум давомида, чемпионатда 77 ўйинда 2 та гол урди. 1992 йили жамоаси билан бирга Россия вице-чемпионига айланди. Геннадий 1995 йили “Навбаҳор” жамоасига йўл олди ва Наманганда фаолиятига “нуқта” қўйди.

3. Миржалол Қосимов
Ўйнаган жамоалари: “Алания” (1992, 1994-1996, 1999, 2003-2004 йиллар), “Криля Советов” (2000-2001 йил)

“Алания” таркибидаги энг яхши легионерлардан бири бу Қосимовдир. Миржалол ушбу жамоада турли йилларда жами 7 мавсум давомида тўп суриб 181 учрашувда 44 та гол уриб, 33 та голга ҳаммуаллифлик вазифасини бажариб берган. “Жарималар қироли” Россия чемпионатида кетма-кет икки мавсум давомида 10 та ва ундан ортиқ гол урган ўзбекистонлик ягона футболчидир. Миржалол Владикавказликлар билан бир марта Россия чемпиони, икки бора вице-чемпиони деган номга сазовор бўлган.

4. Игор Кичигин
Ўйнаган жамоаси: “Факел” (1992)

1992 йили Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси футболчиси Кичигин Россиянинг “Факел” жамоасига ўтфи. Игор ушбу клуб либосида мавсум давомида 12 учрашув ўтказди. Афсуски “Факел” Россия Олий лигасини тарк этди. Ҳимоячи эса Бухорога қайтишга мажбур бўлди.

5. Олег Пашиннин
Ўйнаган жамоаси: “Локомотив” (1992-2007 йиллар)

Олег Россия ва Ўзбекистон фуқаролигига эга футболчи ҳисобланади. У терма жамоамизда 11 ўйин ўтказган. Пашиннин фаолияти давомида фақатгина икки жамоада ўйнаган. Москванинг “Локомотив”ида у 1992 йилдан 2007 йилга қадар 285 ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган. У икки мартадан Россия чемпионлиги ва суперкубогини, уч бора кубогини қўлга киритган.

6. Владимир Маминов
Ўйнаган жамоаси: Локомотив” (1993-2008 йиллар)

Маминов Москвада туғилган бўлса ҳам, Ўзбекистон термаси таркибида 12 марта майдонга тушган. Владимир фаолиятини фақатгина Москванинг “Локомотив”ида ўтказди. Маминов 16 йил давомида Россия чемпионатида 290 учрашувда 31 гол уриб, 2 марта мамлакат чемпиони, 5 марта кубок соҳиби, 2 бора суперкубок эгасига айланган.

7. Баходир Раҳмонов
Ўйнаган жамоаси: “Океан” (1993 йил)

Раҳмонов 1993 йили “Нефтчи”ни “Океан”га аламаштирди. Баходир 1 мавсум давомида 25 ўйинда икки гол уриб, жамоасининг чемпионатда 13-ўринни эгаллашига муносиб ҳисса қўшди. Бироқ келаси мавсумда Раҳмонов Андижоннинг “Наврўз” жамоасига ўтиб кетди.

8. Андрей Рязанцев
Ўйнаган жамоалари: “Океан” (1993 йил), “Криля Советов” (1994-1998 йиллар), “Шинник” (1999 йил)

Рязанцев ҳам Раҳмонов сингари 1993 йилги мавсумни “Океан”да ўтказди. У ушбу клуб учун чемпионатда 24 марта майдонга тушди. Иқтидорли ҳимоячи бир йиллик танаффусдан кейин Россия чемпионатига яна қайтди ва “Криля”да 4 йил тўп тепиб, 107 ўйинда ўз ҳисобига 2 гол ёздириб қўйди. Андрей 1999 йили “Шинник”да 19 ўйин ўтказди ва келаси мавсумни қуйи лига вакили “Лада”да ўтказиб, фаолиятини якунлади.

9. Игор Волков
Ўйнаган жамоаси: “Торпедо” Лужники (1994, 1996 йиллар)

Волков 1994 йили “Атласчи”дан “Торпедо”га йўл олди. У Москва жамоасида икки мавсум тўп суриб, чемпионатда 31 учрашувда икки гол киритди. Игор шундан сўнг Россиянинг қуйи лига жамоалари, Белоруссия ва Бекободнинг “Металлург” жамоаларида тўп сурди.

10. Алексей Поляков
Ўйнаган жамоалари: “Локомотив” Москва (1995-2008 йиллар), “Луч Энергия (2008 йил), “Том” (2009-2010 йиллар)

Поляков Москванинг “Локомотив”ида 1995 йилдан 2008 йилга қадар Россия чемпионатида 28 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35 та тўп олиб чиққан. У 13 мавсум давомида бошқа жамаоларда ижарада тўп сурди. Алексей “Луч Энергия” ва “Том” жамоаларида жами 15 ўйинда иштирок этиб, 22 та гол ўтказиб юборган. Тажрибали посбон Россия кубоги ва суперкубоги, ҳамда МДҲ кубокларида муваффақият қозонган.

Давоми бор…

Фурқат Юсупов

“Барселона”нинг “7” рақам эгалари. Фигудан Ардагача

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:51, 09.05.2016. Ўқилди: 4858 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.