Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7850 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия чемпионатида ўйнаган Ўзбекистонликлар. Лушчандан Бугалогача 2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Россия чемпионатида ўйнаган Ўзбекистонликлар номли мақоланинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун ушбу мақоланинг давомини ўқишингиз мумкин. 

11. Сергей Лушчан 
Ўйнаган жамоалари: “Крылья Советов, 1997-1999, 2003), “Ростселмаш” (2000-2002)
 
“Бунёдкор”нинг айни пайтдаги устози 1997 йили “Океан”дан “Крыля Советов”га ўтди. У уч мавсум давомида Самараликлар учун чемпионатда 65 учрашувда 3 гол киритди. Шундан кейин уч мавсум “Ростселмаш”да ҳаракат қилиб 52 учрашув ўтказган Сергей, 2003 йили яна Самарага қайтди ва бу жамоа таркибида 1 йилда 5 учрашув ўтказди. Лушчан шундан кейин Россиянинг қуйи лига жамоаларида ўйнаб, 2008 йили “Бунёдкор” сафида бутсаларини “мих”га илди. 

12. Сергей Андреев 
Ўйнаган жамоаси: “Крылья Советов” (1998)
 
Андреев 1998 йили “Насаф”ни “Крылья Советов”га алмаштирди. Бироқ Сергейнинг Премьер лигада ишлари юришмади. У чемпионатда бор-йўғи 3 та учрашув ўтказди ва келаси мавсум “Дўстлик” клубига ўтиб кетди. Андреев шундан кейин Ўзбекистон клубларидан ташқари Россиянинг қуйи лига вакиллари ва Ҳиндистон жамоаларида ҳам ўйнади. 

13. Жафар Ирисметов 
Ўйнаган жамоалари: “Чернаморец” (1998), “Спартак” Москва (2001), “Анжи” (2002)
 
1998 йили “Дўстлик ҳужумчиси” Ирисметов “Черноморец”га йўл олди. Россия чемпионатида 7 учрашувда 1 гол урган ҳужумчи Самарқанднинг “Динамо”сига йўл олди. 2000 йилги фантастик мавсумдан кейин Москванинг “Спартак”ига борган Жафар яна омадсизликка учради 8 ўйин 0 гол. Ярим мавсумни Белоруссияда ижарада ўтказиб қайтган Ирисметов 2002 йилни “Анжи”да ўтказди. Аммо Махачқалъада ҳам у омадсизлик кўчасидан чиқа олмади.11 ўйинда бирорта ҳам гол ура олмаган футболчи Украинага йўл олди. Ирисметов кейинги фаолияти давомида Қозоғистон, Хитой ва Ўбекистон чемпионатларида самарали фаолият кўрсатди. 

14. Эдуард Момотов 
Ўйнаган жамоаси: “Черноморетс” (1998-1999)
 
Момотов ҳимоя амплуасида ҳаракат қилган. У 19998 йили “Навбаҳор”дан “Черноморец”га ўтган эди. Новороссийск жамоасида икки йил давомида Эдуард Россия чемпионатида 34 учрашув ўтказди. У Россиянинг “Металлург” жамоасида фаолиятини якунлаган. 

15. Алексей Саюн 
Ўйнаган жамоалари: “Торпедо” (1998), “Уралан” (1999-2000), “Локомотив НН” (2000)
 
Алексей 1998 йили “МХСК” жамоасидан “Торпедо” клубига ўтди. Ҳимоячи ушбу жамоада бир мавсумда 11 ўйин ўтказди ва кейинги мавсумни “Уралан”да ижара асосида ўтказди. Бу жамоада 6 учрашувда майдонга тушган Саюн, кейинги йили Нижний-Новгороднинг “Локо”сида 20 ўйинда иштирок этди. Алексей кейинг мавсумларда Россия қуйи лига жамоаларининг 9 тасида тўп сурганини ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоиз. 

16. Андрей Фёдоров 
Ўйнаган жамоалари: “Алания” (1998-1999), “Рубин “ (2000-2008)
 
Фёдоров 1998 йили “Нефтчи”ни “Алания”га алмаштирди ва ушбу жамоа учун икки йилда 42 учрашувда 1 гол урди. Кейинчалик “Рубин” таркибида Россия биринчи дивизионидан Премьер лигага чиқиб, мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Андрей Россия чемпионатида 127 ўйинда 15 та голга муаллифлик қилган. 

17. Сергей Лебедов 
Ўйнаган жамоаси: “Шинник” (1999)
 
“Нефтчи” фахри бўлган Лебедов 1999 йили Россиянинг “Шинник” жамоасига ўтишга аҳд қилди. Бироқ унинг ишлари рус диёрида юришгани йўқ. Чемпионатда атиги 2 ўйинда майдонга тушган Сергей кейинги мавсумни “Насаф”да ўтказишга қарор қилди. 

18. Руслан Агаларов 
Ўйнаган жамоаси: “Анжи” (2000-2002)
 
Руслан бутун фаолиятини Россияда ўтказди. У 2000-2002 йиллар мобайнида “Анжи” сафида Россия чемпионатида 80 учрашувда 8 гол киритган. Умуман олганда Агаларов Махачқалъаликлар учун 427 ўйинда 49 гол киритиб, ушбу жамоа тарихидан жой олишга муваффақ бўлган. 

19. Андрей Акопянц 
Ўйнаган жамоаси: “Ростов” (2000-2005)
 
2000 йили “Пахтакор” футболчиси Акопянц “Ростов” клубига йўл олди. У мазкур жамоа таркибида 6 мавсум давомида чемпионатда 116 учрашувда 5 гол уриб, жамоа етакчиларидан бири бўлди. Андрей “Ростов”дан кетганидан сўнг Белоруссия, Латвия, Ўзбекистон олий лигаси жамоалари ва Россия қуйи лига клубларида тўп сурган. 

20. Павел Бугало 
Ўйнаган жамоаси: “Алания” (2000-2001)
 
2000 йилда Бугало “Пахтакор”ни ‘Аланя”га алмаштирди. Владикавказликлар сафида 2 мавсум давомида атиги 10 ўйинда иштиорк этган киппер, 2002 йили Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтди. У ердаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг, Ўзбекистонга қайтиб, ушбу жойда бутсаларини “мих”га илди. 

Давоми бор… 
Фурқат Юсупов
Россия чемпионатида ўйнаган Ўзбекистонликлар. Шквириндан Поляковгача) 1-қисм 

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:21, 10.05.2016. Ўқилди: 4964 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.