Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба.

  • Суперлига
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      • Динамо
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 Динамо 18 34
4 ОКМК 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 18 30
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 944 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.08.2025

      05:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 81 кг.
      06:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 76 кг.
      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 81 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 87 кг.
      10:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      11:50 "Культовые".
      12:20 Д/ф "Энди Маррей".
      13:10 "Вы это видели".
      14:05 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Женщины.
      15:20 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:35 "География спорта". Красногорск.
      18:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      19:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:25 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия. Прямая трансляция.
      22:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      00:00 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      00:55 "Культовые".
      01:25 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг.
      02:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг.
      03:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      04:55 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг. Прямая трансляция.
      13:25 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг. Прямая трансляция.
      15:50 Новости.
      15:55 Есть тема! Прямой эфир.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      08:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      09:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      11:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 1 эп.
      01:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лутфулла Тўраев:«Рақиб танлайдиган вақтдан ўтганмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Малайзия чемпионатида тўп сураётган ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев қисқа фурсат ичида «Фельда Юнайтед»нинг асосий таркиб футболчисига айланиб улгурди. Сўнгги ўйинларда ярим ҳимоячи тўпурарлик маҳоратини ҳам намойиш этмоқда. Ҳозирда унинг жамоа­си турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Ёдингизда бўлса, «Фельда Юнайтед»да «Пахтакор»нинг собиқ сардори Боян Миладинович ҳам ўйнаганди. Биз «Келантан Кота-Бару» клубига қарши кечган ва «Фельда»нинг ғалабаси (2:0) билан якунланган учрашувдан сўнг Лутфулла Тўраевдан интервью олдик. Айтганча, бу ўйинда ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди ва Малайзия чемпионатидаги голлари сонини 4тага етказди.

- Лутфулла, навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Суҳбатимиз аввалида «Келантан»га қарши кечган ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Малайзия чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб боряпти. Асосий рақибимиз - «Жоҳор» клуби ҳам бизни изма-из таъқиб этмоқда. Шу боис, «Келантан»га қарши кечадиган ўйин-да очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Карлос Фильо, иккинчи бўлим бошида Франсис Форки гол уриб, жамоамизга навбатдаги уч очкони келтиришди.

- Малайзия чемпионатида тўп сураётганингизга бир неча ой бўлди. Янги муҳитга мослашиб олдингизми?

- Албатта, ўзим кутганимдан ҳам тезда киришиб кетдим. Жамоадошларим бу борада менга ёрдам беришди.

- Аслида, ушбу чемпионатга йўл олишингиз қандай амалга ошганди?

- Ўтган йили менга Малайзияда фаолият юритувчи футбол агентларидан бири қўнғироқ қилиб, «Шу чемпионатда ўйнаш ниятинг борми?», деб сўраганди. Мен эса, агар олдига юксак вазифаларни қўядиган клуб бўлса, таклифни кўриб чиқишга тайёрлигимни айтгандим.

- Сизни кўрикдан ўтказишдими ёки тўғридан-тўғри шартнома таклиф қилишдими?

- «Фельда Юнайтед» клубида ишлайдиган мураббийлар ўйинимни кўриш учун Тошкентга келишганди. Ҳаракатларимни бевосита стадионда кузатгач, шартнома таклиф қилишди. Ўша агент билан Тошкентда гаплашиб олдик ва декабрь ойида Малайзияга бориб, шартномага имзо чекдим. Ҳеч қандай кўрик машғулотларисиз «Фельда» сафига бориб қўшилдим.

- Айнан шу клубда тўп сурган Боян Миладинович билан маслаҳатлашдингизми?

- Ўтган йили агент билан илк суҳбатимиздан кейиноқ Боян билан гаплашгандим. Бу жамоа тўғрисида маълумотлар олдим. Малайзиядаги ҳаёт тарзи, шароитлар, клубдаги ички муҳит, чемпионатининг савияси ҳақида сўрадим. У менга ҳеч иккиланишсиз шартнома имзолашни тавсия қилди.

- Шароитлар сиз кутгандек бўлиб чиқдими?

- Янги клубим менга ҳар томонлама маъқул келди.

- Яшаш тарзи қандай экан? Алоҳида уй, машина беришдими?

- Албатта. Стадионга яқин ҳудуддан хонадон ажратишди. «Honda» русумли машинам бор. Бу борада нолишга ҳаққим йўқ.

- Оилангиз сиз билан биргами?

- Ҳа, уларни ҳам олиб келганман. Оила аъзоларингиз ёнингизда бўлса, ўзингизни уйингиздагидек ҳис қилар экансиз. Бу борада кўнглим хотиржам.

- Бизнинг олий лига билан таққослаганда, Малайзия чемпионатининг савияси ҳақида нима дейсиз?

- Олий лигамиз даражаси юқорироқ. Малайзия чемпионати элитасида 12та клуб иштирок этади. Ўзимизнинг чемпионатга ўхшаб иккита даврада ўйинлар бўлиб ўтади.

- Лекин молиявий томондан яхшироқ бўлса керак?

- Бу савол ёпиқлигича қолаверсин (кулиб), ҳамма билади-ку!

- Сизни шартноманинг молиявий томони тўлиқ қаноатлантиради, шундайми?

- Юз фоиз. Акс ҳолда, бу ерга келмасдим.

- Клубдаги легионерлар ҳақида қандай фикрдасиз? Бу номга мос ўйин кўрсатишяптими?

- «Фельда» мураббийлар штаби легионерлар учун белгиланган лимитдан тўлиқ фойдаланишган. Мендан ташқари яна уч нафар - Либерия, Нигерия ва Бразилиядан келган футболчилар бор. Улар савия бўйича маҳаллий ўйинчилардан сезиларли даражада фарқ қиладилар. Лекин малайзиялик футболчилар ҳам чакки эмас.

- «Фельда Юнайтед» Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун кураша олармиди?

- Менимча йўқ. Кучли олтиликка кириши мумкин.

- Жамоангиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилганми?

- Шубҳасиз, фақат биринчи ўрин. Бу мақсадга эриша оламиз, деб ўйлайман. Лекин осон бўлмайди. Асосий рақиб - «Жоҳор» клуби билан бир хил очко жамғарганмиз. Бизда иккита мағлубият бор, улар эса ҳали ютқазишмаган. Чемпионатдаги мағлубиятга учрамаган ягона жамоа ҳам айнан «Жоҳор» бўлиб турибди.

- Малайзия стадионларининг ҳолати, футболга бўлган эътибор, мухлислари ҳақида ҳам маълумот беринг.

- Бу мамлакат Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. Табиийки, стадионлари жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради. Томошабинлар ташрифи ҳам яхши. Футбол кунлари катта байрам бўлади. Марказий ўйин-ларда худди Европага бориб қолгандек таассурот уйғонади. Стадиондаги муҳит - супер. Бошқа сўз топа олмадим. Мухлислар жамоаларини охиригача қўллаб-қувватлашади. Ўйинлар ҳам ишқибозлар учун қулай пайтда ўтказилади. Аксарият учрашувлар соат 21:00да бошланади.

- Мураббий билан муносабатларингиз қандай? Тил масаласида муаммолар йўқми?

- Муносабатимиз аъло даражада. Жамоамиз устози - маҳаллий мутахассис Ирфан Бакти. Мураббий ва футболчининг бир-бирини тушуниши футболдаги биринчи муваффақият ҳисобланади. Тил масаласида эса дастлаб озгина қийналдим, аммо ҳозир ҳаммаси жойида.

- Инглиз тилида гаплашяпсизми?

- Худди шундай.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Бир йилга тузганман.

- Узайтириш истаги борми?

- Шундай ният йўқ эмас. Ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, шартномани узайтирамиз. Биринчи галда ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажариб олайлик. Чемпионлик ва кубокда ғалаба қозониш бош мақсадимиз саналади.

- Малайзияга келиш олдидан сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Йўқ. Бўлганида ҳам кўриб чиқмасдим. Чунки Малайзияга келишим ўтган йилнинг ёзидаёқ деярли аниқ бўлиб улгурганди.

- Ўнта ўйинда иккита мағлубият қайд этибсизлар. Бу ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган жамоа учун кўп эмасми?

- Бироз кўпдек туюляпти (кулади). Лекин ҳамон чемпионат пешқадами бўлиб турганимиз кишини хурсанд қилади. Асосий рақиб - «Жоҳор»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганмиз. Ўша ўйинда 45 дақиқа мобайнида майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилгандик. Футболчимиз қизил карточка олганидан кейин мағлубиятга учрадик. «Перак» клубига қарши кечган ўйиндаги мағлубиятимизга ўзимиз сабабчимиз. Ҳимояда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушганди. Ўша учрашувда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Иккала баҳсда ҳам рақибларимизга битта тўп фарқи билан мағлуб бўлдик.

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган позициянгизда ҳаракат қиляпсизми?

- Мураббий бироз ўзгариш қилган. Ҳужумчи ортида тўп суряпман.

- Воҳид Шодиев билан ҳам кўришиб турибсизми?

- У бироз узоқроқда яшайди. Кўришмасак ҳам, тез-тез телефонда гаплашиб турибмиз.

- Сизнинг жамоангиздан фарқли ўлароқ, Шодиевнинг клуби ва ўзига омад етишмаяпти...

- Афсуски, шундай бўляпти. Лекин ишлашда давом этиш керак. Ўйлайманки, ҳали улар ўз ўйинларини топиб олишади ва ҳаммаси яхши бўлади.

- Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Дўстларим билан ҳар куни бу борада гаплашиб турамиз. Таассуротлар жуда яхши. Чемпионат қизиқарли бошланди. «Бухоро», «Металлург», «Қизилқум» жамоалари ажойиб старт олишди. Охирги томоша қилганим «Локомотив» - «Ал-Наср» ўйини бўлди. Ундан аввал «Пахтакор» - «Ал-Жазира» ва «Бунёдкор» - «Пахтакор» учрашувларини кўрдим. Клубларимизнинг ОЧЛдаги иштироки бироз омадсиз бўлди. Биргина «Локомотив» клуби гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади. «Пахтакор» бунга жуда яқин келганди. Лекин гуруҳдаги параллель ўтган иккинчи ўйинда «Тракторсози» клуби кутилмаганда мағлубиятга учради. «Пахтакор»нинг 10 очко билан ҳам гуруҳдан чиқа олмаганлиги жуда аламли бўлди. «Бунёдкор» ва «Насаф»га эса бу йил омад кулиб боқмади. Табиийки, собиқ жамоам «Локомотив»га мухлислик қиламан. Уларнинг узоқроққа боришларига ишонаман.

- Тошкент дербисида амалдаги чемпионнинг йирик ҳисобда мағлубиятга учраганини қандай изоҳлайсиз?

- «Бунёдкор» ўтган йили ҳам «Пахтакор»ни мағлуб этганди. «Қалдирғочлар» ўша куни жуда яхши футбол намойиш қилишди. Лекин йирик ҳисоб бўлишини кутмагандим.

- «Қизилқум», «Металлург», «Бухоро» жамоалари кўрсатаётган ёрқин ўйинлар вақтинчаликмикан?

- Менимча, бу натижалар тасодифий эмас. «Металлург» клуби олдиндан яхши ўйин намойиш этиб келган. Бекободликлар учун кучли клублардан очко тортиб олиш янгилик эмас. «Бухоро» эса мавсумлар оралиғида таркибига кучли футболчиларни қўшиб олди. «Қизилқум» клубига келсак, улар мана шу трио орасида ҳайрон қолдиришяпти.

- Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичидаги рақиблари маълум бўлди. Хўш, мундиалга чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Фикримча, бугунга келиб рақиб танлайдиган вақтдан ўтдик. Гуруҳдаги жамоаларнинг кучидан қатъий назар, барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт, деб ўйлайман. Имкониятлар бундан аввалги ЖЧ саралашларида ҳам бўлган. Фақат ундан фойдаланиш муҳим масала.

- Янги клубингизда ҳам 13-рақамга содиқ қолибсиз. Сизда рақам танлаш имконияти бормиди?

- Мендан бу ҳақда сўрашганида, айнан 13-рақамли футболкани танлаганман.

- Бу рақам сизга омад келтирганми? Ирим қилмайсизми?

- Йўқ, иримларга ишонмайман. Ёшлигимдан 13-рақам остида ўйнаганман. Билмадим, менга шу рақам ёқади. Ўзига яраша ютуқларга эришдим.

- Кимлар билан яқиндан дўстлашиб олдингиз?

- Ҳамма билан бирдек муносабатдамиз. Кўз тегмасин, жамоамиз жуда аҳил.

- Лутфулла, футболдан бошқа қизиқишлар ҳам борми, яъни хоббингиз?

- Бўш вақтимда бильярд ўйнаб тураман.

- Футболни танлаганингизга афсусланган вақтларингиз бўлганми? Масалан, стадионда мухлислар билан гап-сўзларда ёки бошқа ҳолатларда?

- Йўқ. Ҳеч қачон афсусланмаганман.

- Умуман, футболни танлашингизга ким ёки қайси воқеа сабаб бўлган?

- Болаликдаги қизиқишлар сабаб футболни касб сифатида танладим. Биринчи мураббийим - Александр Делеврон, ўтган йили вафот этдилар.

- Ўзингиз болалигингизда орзу қилган жамоада ўйнадингизми?

- Ўзбекистоннинг энг кучли клубларида тўп сурдим. Орзуимдаги жамоа эса бу - «Реал».

- Фаолиятингиздаги энг эсда қоларли ўйин ва гол?

- «Машъал»нинг ўринбосарлар таркибида «Навбаҳор»га қарши кечган учрашувда чамаси 30 метрлар узоқликдан деярли бир-бирига ўхшайдиган иккита гол урганман. Ўша ўйинда биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик.

- Энг ёқимсизи-чи?

- Эътиборга молик жиҳати шундаки, энг ёқимсиз ўйин ҳам айнан ўша бўлган. Баҳснинг 69-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганман. Кейин ташхис натижалари оёғим синганлигини кўрсатган. Бу 2003 йилги мавсумнинг сўнгги тури эди. Бахтимга чемпионат якунланганди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:22, 11.05.2016. Ўқилди: 3720 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.